Абдуллаева Машхура Икромжоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал жигар ёғли гепатозида нейродегенератив жараёнларнинг ривожланиши ва уларни коррекциялаш», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/B196.
Илмий маслаҳатчи: Иноятова Фируза Ҳидоятовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хожиметов Абдугаффор Ахатович, биология фанлари доктори, профессор; Эргашова Мукаррам Жўрабоевна, биология фанлар доктори, профессор; Тилябаев Заитжон, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Aҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибавий ноалкогол ёғли гепатозида жигар ва бош мияда метаболик бузилишлар, нейродегенератив жараёнлар ривожланиши ҳамда ушбу жараёнларга глицирризин кислотаси асосида олинган супрамолекуляр комплексларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глицирризин кислота асосида синтезланган янги супрамолекуляр комплекс бирикмалари орасида ГК+Галл(2:1), ГКМКТ+Галл(2:1), ГКМАТ+Галл(2:1) ва Р+НГК(1:15) энг юқори антиоксидантлик ва антирадикаллик фаолликни намоён қилиши, уларни фаоллик дозалари ҳамда заҳарли бўлмаган V гуруҳга мансуб эканлиги аниқланган;
ГК+Галл(2:1), ГКМКТ+Галл(2:1), ГКМАТ+Галл(2:1) ва Р+НГК(1:15) ЖЁГ моделида биокимёвий кўрсаткичларга самарали таъсир этиши асосида гепатопротекторлик фаоллиги исботланган;
ЖЁГ моделида ГК+Галл(2:1), ГКМКТ+Галл(2:1), ГКМАТ+Галл(2:1) ва Р+НГК(1:15) бош миянинг гиппокамп ва кортекс соҳаларида ҳамда жигарда ЛПО ва АОҲТ орасидаги мувозанатни тиклаши ҳамда липид кўрсаткичларини самарали коррекциялаши аниқланган;
ЖЁГ моделида динамикада β-амилоид, p-TAU, S100β ва LRP1 оқсиллари кўрсаткичлари ўзгариши ҳамда бу жараёнларга ГК+Галл(2:1), ГКМКТ+Галл(2:1), ГКМАТ+Галл(2:1) ва Р+НГК(1:15) ларнинг коррекцияловчи таъсири аниқланган;
ЖЁГ моделида бош миянинг гиппокамп, кортекс соҳаларида ва жигарда морфологик ўзгаришлар ҳамда бу жараёнларга ГК+Галл(2:1), ГКМКТ+Галл(2:1), ГКМАТ+Галл(2:1) ва Р+НГК(1:15)ларнинг самарали таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экспериментал жигар ёғли гепатозида нейродегенератив жараёнларнинг ривожланиши ва уларни коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
глицирризин кислотанинг монокалийли тузини галл кислота билан ҳосил қилган супрамолекуляр комплексини жигар ёғли гепатозини даволовчи дори воситаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IАР 7762 2024 й). Натижада супрамолекуляр комплекс бирикма ёғли гепатозни самарали даволаш имконини берган;
глицирризин кислотанинг уч натрийли тузини рагоцин билан ҳосил қилган супрамолекуляр комплексини алкоголли ва ноалкогол жигар ёғли гепатоз касалликларини даволаш учун дори воситасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IАР 8176 2025 й). Натижада супрамолекуляр комплекс бирикма ўткир ва сурункали жигар ёғли гепатози касалликларини самарали даволаш имконини берган;
экспериментал ҳайвонларда ёғли гепатозни моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Тошкент давлат педиатрия институтининг Марказий илмий тадқиқот лабораториясида (30.05.2024-йил буйруқ №287) ва Республика патологик анатомия маркази амалиётига (25.04.2024-йил буйруқ №20-1/I) жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 3-декабрдаги 02-28/29645 сон маълумотномаси). Натижада, экспериментал ҳайвонларда клиник олди тадқиотлар учун арзон ва самарали ёғли гепатоз моделини яратиш имконини берган;
экспериментал ноалкогол жигар ёғли гепатозида нейродегенератив бузилишларни коррекциялаш усуллари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Тошкент давлат педиатрия институтининг Марказий илмий тадқиқот лабораториясида (02.04.2025-йил буйруқ №217) ва Республика патологик анатомия маркази амалиётига (07.04.2025-йил буйруқ №12/I) жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 3-декабрдаги 02-28/29645 сон маълумотномаси). Натижада, экспериментал ноалкогол жигар ёғли гепатозида метаболик ва нейродегенератив бузилишларни глицирризин кислота монокалийли тузининг галл кислота билан олинган комплекси билан даволаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish