Нуриддинова Шахноза Кахоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тиббий терминологик тизимдаги эпонимлар тадқиқи” 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3286.
Илмий раҳбар: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Тоирова Гули Ибагимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзимбоев Сарвар Сапарбоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий терминологик тизимдаги эпонимларни лингвистик тадқиқ этиш, шаклланиш манбалари, лексик-семантик, структур ва функсионал хусусиятларини таснифлаш ҳамда замонавий тиббиёт терминологияси тизимидаги ўрнини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
эпонимия ҳодисасининг тиббий терминологиядаги лингвистик табиати, муҳим ва ажралмас қисми сифатида шаклланиш хусусиятлари, уларнинг касалликлар, синдромлар, анатомик тузилмалар, диагностик ва даволаш усулларини номлашдаги консептуал мазмуни, когнитив, прагматик, лингвомаданий ва дискурсив хусусияти, тиббий термин-эпонимларнинг илмий, тарихий ва маданий ахборотни сақловчи терминологик бирликлар сифатидаги ўрни асосланган;
тиббий эпонимларнинг номинатив асослари тизимлаштирилган ва таснифланган, уларнинг юзага келиш манбалари шахс номлари (олим, шифокор ва тадқиқотчилар номи), жой номлари, мифологик образлар, бадиий асар қаҳрамонлари ҳамда касалликни юзага келтирувчи омил ёки анатомик-физиологик белгиларга ажратилиб, ҳар бир номинатив моделнинг шаклланиш механизмлари лингвистик жиҳатдан далилланган;
тиббий эпонимларнинг номинатив, деривацион ва функсионал хусусиятлари, луғавий-маъновий ва семантик-прагматик, коммуникатив-когнитив хусусиятлари, уларнинг семантик шаклланишида касбий омилларнинг ўзаро таъсири, профессионал мулоқотда тиббий тушунчаларни ихчам, аниқ ва самарали ифодалаш, илмий билимларнинг узвийлигини таъминлаш ҳамда тиббиёт тараққиёти ҳақидаги маълумотларни сақлашдаги кумулятив ва информатив функсиялари аниқланган;
тиббий эпонимларнинг морфологик-структур хусусиятлари, уларнинг тузилишига кўра бир компонентли (бир сўзли), кўп компонентли (сўз бирикмаси шаклидаги) ҳамда синтактик қурилма асосидаги терминлар сифатида намоён бўлиши, эпонимик бирликларнинг структур моделлари (Эдип синдроми, Одам Атонинг олмаси, Алиса мўжизалар мамлакатида каби)нинг тиббий терминология тизимидаги номинатив, коммуникатив ва когнитив ўзига хос хусусиятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий терминологик тизимда эпонимларнинг тутган ўрнини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
эпонимия ҳодисасининг тиббий терминологиядаги лингвистик табиати, муҳим ва ажралмас қисми сифатида шаклланиш хусусиятлари, уларнинг касалликлар, синдромлар, анатомик тузилмалар, диагностик ва даволаш усулларини номлашдаги номинатив имкониятлари ҳамда тиббий термин-эпонимларнинг илмий, тарихий ва маданий ахборотни сақловчи терминологик бирликлар ҳақидаги фикрлардан Бухоро давлат университетида А-ОТ-2021-2-рақамли “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 25-январдаги 01-548-сон маълумотномаси). Натижада тиббий эпонимлар ҳақидаги қарашлар “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш”да лингвистик таъминот вазифасини бажарган;
тиббий эпонимларнинг номинатив асослари тизимлаштирилган ва таснифланган, уларнинг юзага келиш манбалари шахс номлари (олим, шифокор ва тадқиқотчилар номи), жой номлари, мифологик образлар, бадиий асар қаҳрамонлари ҳамда касалликни юзага келтирувчи омил ёки анатомик-физиологик белгилар билан боғлиқ гуруҳларга ажратилган, ҳар бир номинатив моделнинг шаклланиш механизмлари оммавий ахборот воситаларида – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” кўрсатувларида фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 20-январдаги 01-09-29-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар мазмунан бойитилган;
тиббий эпонимларнинг луғавий-маъновий ва коммуникатив-когнитив хусусиятлари, уларнинг семантик шаклланишида касбий омилларнинг ўзаро таъсири, профессионал мулоқотда тиббий тушунчаларни ихчам, аниқ ва самарали ифодалаш, илмий билимларнинг узвийлигини таъминлаш ҳамда тиббиёт тараққиёти ҳақидаги маълумотларни сақлашдаги функсиялари каби муҳим қарашлардан Ё-А-1-9 рақамли “Аҳолининг турли қатламларига психологик хизмат кўрсатиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Бухоро психология ва хорижий тиллар институтининг 2025-йил 31-январдаги 01-11-сон маълумотномаси). Натижада тиббий эпонимлар ҳақидаги қарашлар лойиҳа терминологиясининг бойиш имконини берган.