Зияева Холида Омонқул қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Зўравонликка учраган шахсларни ижтимоий давлат шароитида реабилитация қилишнинг алтернатив ва дискурсив ёндашувлари: социологик синтез» 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/S44 Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.04/2025.27.12.S.01.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нарбаева Танзила Камаловна, социология фанлари доктори, профессор 
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор Умаров Абсалом Адилович, фалсафа фанлари доктори, профессор Нурматова Мукаррам Ахмедовна, социология фанлари доктори, профессор Матибаев Тошпўлат Болтабоевич 
Етакчи ташкилот: Ижтимоий фикр Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади зўравонликка учраган шахсларни реабилитация қилишнинг алтернатив ва дискурсив ёндашувларини социологик синтез қилиш орқали оптималлаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Зўравонликка қарши курашда субектив (шахснинг хулқ-атворни ўзгартириш), обектив (зўравонлик муҳитини шаклланишига йўл қўймаслик), ижтимоий институтларнинг интерверицон (аралашув) ваколатини кенгайтириш, медиатив социумларнинг ўзгараётган социал жараёнларга таъсирини янада кучайтириш зўравонликни профилактика қилишда асосий омил эканлиги реверсив реакция усули билан исботланган;
зўравонлик ҳодисасини социал диагностика қилишда дастлабки суҳбат ва сўров жараёнида умумий ижтимоий холатнинг синтезланган ва субектлар кесимида кореляция қилинган “Чеcклист” ва “Топиc Гуиде” каби коммуникатив усуллари орқали классификация қилиш йўллари очиб берилган;
зўравонликка учраган шахсларни реабилитация қилишда “Фрауенҳäусер” (Германия), “Крисензентрум” ва “Интервентионсзентрум” (Австрия),  “Унизон”, “Рокс” ва “Мансcентрум” (Швеция), “Айгерим”, “Диана” ва “Нұр-Шипа” (Қозоғистон) реабилитация марказлари тажрибасини Ўзбекистон шароитига мослаштиришга қаратилган “Рефлекция” дастурини қўллашнинг афзалликлари асосланган;
Янги Ўзбекистонда зўравонликка қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, ушбу соҳадаги қонунчилик базаси мустаҳкамланиши, ижтимоий давлат шароитида “Инсон қадрини улуғлаш” ва “Ҳар бир инсонга эътибор” тамойили барча ижтимоий ислоҳотларнинг таянч нуқтаси ва ҳаракатга келтирувчи катализатор эканлиги “Фаcт-релатионшип” усули билан асослантирилган.
зўравонлик турларини аниқлаш ва шахсни реабилитация қилишга доир илмий этимологик база “Буллйинг” (вояга етмаган шахсга нисбатан зўравонлик), “Ҳуизинг” (ҳарбий хизматчилар ўртасидаги зўравонлик), “Моббинг” (оломоннинг бир шахс устидан зўравонлиги), “Сталкинг” (шахсни таъқиб қилиш ва қўрқитиш),  “Дисаблисм” (ногиронлиги бўлган шахсга нисбатан зўравонлик), киберзўравонлик турларини аниқлашда “Cреепшот”(хунук тасвир), “Упскиртинг” (кийим ости тасвир – шеригини ёки нотаниш шахснинг интим қисмларининг фото ёки видеоларини тайёрлаш), “Cйбергрооминг” (болаларга онлайн меҳр кўрсатиш орқали жинсий зўравонлик) каби зўравонликларнинг идентификацион доираси кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда зўравонликка учраган шахсларни ижтимоий давлат шароитида реабилитация қилишнинг алтернатив ва дискурсив ёндашувлари бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий социологик таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
зўравонликка қарши курашда субектив (шахснинг хулқ-атворни ўзгартириш), обектив (зўравонлик муҳитини шаклланишига йўл қўймаслик), ижтимоий институтларнинг интерверицон (аралашув) ваколатини кенгайтириш, медиатив социумларнинг ўзгараётган социал жараёнларга таъсирини янада кучайтириш зўравонликни профилактика қилишда асосий омил эканлиги реверсив реакция усули билан исботланганликка оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2025-йил 24-январда қабул қилинган Сенат томонидан 2025-йил 21-февралда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2025-йил 9-апрелдаги ЎРҚ-1053-сонли Қонунинг 1-моддасининг иккинчи бандини “Суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди” деган норма билан тўлдириш тўғрисида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 10-майдаги ПҚ-175-сонли “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳасининг 7 -бўлим 1-2-3-бандларини тайёрлашда шунигдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш” халқаро куни муносабати билан Олий Мажлис Сенати, Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси билан ҳамкорликда ўтказилган “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирлари доирасида ўтказилган гендер зўравонлик бў йича чекка ҳудудларда бепул психологик консултация ва тренинглар ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, психологик ва ижтимоий ҳимоя соҳа ходимлари учун зўравонликдан жабр кўрган шахсларга ёрдам бериш бўйича тасдиқланган миллий стандарт операцион тартибларини амалиётга татбиқ этиш бўйича тренингларни методик ва методологик таъминлашда ўз самарадорлигини кўрсатган. Шунингдек, 2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2025-йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини шакллантирилишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025-йил 21-апрелдаги 3-сонли маълумотномаси); Натижада, зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилди, суд амалиётида ярашиш институтининг зўравонлик қурбонлари манфаатларига зид қўлланилишининг олди олинди;  
зўравонлик ҳодисасини социал диагностика қилишда дастлабки суҳабат ва сўров жараёнида умумий ижтимоий холатнинг синтезланган ва субектлар кесимида корелияция қилинган “Чеcклист” ва “Топиc Гуиде” каби коммуникатив усуллари орқали классификация қилиш йўллари очиб берилганликка оид маълумотидан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2024-йилнинг  март ойида ўтказилган “Хотин-қизларнинг жамият ва оиладаги ўрни: ҳуқуқий саводхонлик, ижтимоий таъминот ва кайфият” мавзусидаги социологик тадқиқотининг методик ва методологик қисмини шакллантиришда, шунингдек, ушбу мавзуда ўтказилган сўровнома анкетасининг “Б” блоки нинг 4, 6, 8-анкета саволларини ва жавоб вариантларини, “Д” блоки нинг 14, 15, 18-анкета саволларини ва жавоб вариантларини ишлаб чиқишда ҳамда тадқиқот натижалари бўйича таҳлилий материалнинг хулоса, таклиф ва тавсиялар қисмини ишлаб чиқишда  ва фойдаланилган. (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2025-йил 16-апрелдаги 01-16/78-сон маълумотномаси); Натижада хотин-қизларнинг мақоми жамият тараққиёти, жамиятда шаклланган муҳит ва келажакда жамият қандай тараққий қилишининг кўрсаткичлари, хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланганлик даражаси, таълим ва бандлик, ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги иштироки даражаси уларнинг жамиятдаги мавқейи ва ролининг асосий ижтимоий кўрсаткичларини белгилаш, мамлакатимизда ислоҳотлар натижасида рўй бераётган ўзгаришлар хотин-қизларнинг қадриятлар тизимига ва уларнинг қадрият йўналишларига таъсирини аниқлаш имкониятини оширишда  ижобий натижа кўрсатган; 
зўравонликка учраган шахсларни реабилитация қилишда “Фрауенҳäусер” (Германия), “Крисензентрум” ва “Интервентионсзентрум” (Австрия),  “Унизон”, “Рокс” ва “Мансcентрум” (Швеция), “Айгерим”, “Диана” ва “Нұр-Шипа” (Қозоғистон) реабилитация марказлари тажрибасини Ўзбекистон шароитига мослаштиришга қаратилган “Рефлекция” дастурини қўллашнинг афзалликлари асосланганликка оид ма'лумотидан О'збекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2025-йил 21-февралда маъқулланган О'збекистон Республикасининг “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тоғрисида"ги 2025-йил 9-апрелдаги ЎРҚ-1053-сонли гонуни лойиҳасини, шунингдек, О'збекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 10-майдаги ПҚ-175-сонли “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қо'шимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳасининг 2 бо'лим 20, 22 бандни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг 2025-йил 15-августдаги  207-сон маълумотномаси); Натижада, Рефлекция” дастурини амалиётга жорий этиш орқали жабрланган шахсларнинг психологик тикланиши, ижтимоий мослашуви ва мустақил ҳаётга қайта интеграциялашувини таъминлашнинг самарали механизмлари такомиллаштирилиб, реабилитация марказларида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш, индивидуал реабилитация режаларини ишлаб чиқиш, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда зўравонликдан жабрланган шахсларнинг такрорий зўравонликка дуч келиш хавфини камайтиришга қаратилган ҳуқуқий ва ташкилий ёндашувларни  самарали қўллаш имконияти яратилди; 
Янги Ўзбекистонда зўравонликка қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, ушбу соҳадаги қонунчилик базаси мустаҳкамланиши, ижтимоий давлат шароитида “Инсон қадрини улуғлаш” ва “Ҳар бир инсонга эътибор” тамойили барча ижтимоий ислоҳотларнинг таянч нуқтаси ва ҳаракатга келтирувчи катализатор эканлиги “Фаcт-релатионшип” усули билан исботланганликка оид маълумотидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллаларни методик таъминлаш ўқув-услубий Маркази томонидан ишлаб чиқилган “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг фуқаролар йиғинларидаги фаолиятини самарали ташкил этиш, билим ва кўникмаларини ошириш курси ўқув дастурини ишлаб чиқишда методологик база сифатида фойдаланилган. Шунингдек, уюшма томонидан 2024-йил ноябр-декабр ойларида Маҳалла фуқаролари йиғини тузилмасидаги “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг ҳамкорлиги ҳамжиҳатлилигини ўрганиш бўйича сўровноманинг 3-5-6-10-анкета саволларини ва жавоб вариантларини ишлаб чиқишда ҳамда тадқиқот натижалари бўйича таҳлилий материалнинг хулоса, таклиф ва тавсиялар қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг 2025-йил 11-мартдаги  01-03/38-сон маълумотномаси); Натижада, маҳалла фуқаролар йиғинларида “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг зўравонликнинг олдини олиш, хавф гуруҳидаги оилаларни эрта аниқлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат ва жамоат институтлари билан ҳамкорликни ташкил этиш бўйича билим, кўникма ва компетенсияларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ўқув-методик ёндашувлар ишлаб чиқилиб, маҳалла тизимида зўравонликни барвақт аниқлаш, унинг олдини олиш ва жабрланган шахсларга комплекс ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишга хизмат қилди;
зўравонлик турларини аниқлаш ва шахсни реабилитация қилишга доир илмий этимологик база “Буллйинг” (вояга етмаган шахсга нисбатан зўравонлик), “Ҳуизинг” (ҳарбий хизматчилар ўртасидаги зўравонлик), “Моббинг” (оломоннинг бир шахс устидан зўравонлиги), “Сталкинг” (шахсни таъқиб қилиш ва қўрқитиш),  “Дисаблисм” (ногиронлиги бўлган шахсга нисбатан зўравонлик), киберзўравонлик турларини аниқлашда “Cреепшот”(хунук тасвир), “Упскиртинг” (кийим ости тасвир – шеригини ёки нотаниш шахснинг интим қисмларининг фото ёки видеоларини тайёрлаш), “Cйбергрооминг” (болаларга онлайн меҳр кўрсатиш орқали жинсий зўравонлик) каби зўравонликларнинг идентификацион доираси кенгайтирилганликка оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан “э-леарнинг.истc.уз” платформасида Республика миқёсида Ижтимоий ҳодимларни малакасини ошириш учун тайёрланган видеодарслар материаллари, 400 дан ортиқ тест топшириқларини ва мавзу бўйича маълумотлар базасини шакллантиришда ҳамда йигирмага яқин онлайн дарслар олиб боришда назарий- методологик асос сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари малакасини ошириш марказининг 2025-йил 21-апрелдаги 01/01/84-сон маълумотномаси); Натижада, ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг зўравонликнинг замонавий шаклларини аниқлаш, уларни ўзаро фарқлаш ва ҳолатларга тўғри баҳо бериш бўйича назарий билим ҳамда амалий компетенсиялари мустаҳкамланиб, зўравонликнинг анʼанавий ва янги, жумладан, киберзўравонлик турларини эрта идентификация қилиш, хавф омилларини баҳолаш, жабрланган шахсларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва уларни реабилитация қилиш бўйича ягона методик ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш имконияти яратилди ҳамда ижтимоий хизматлар сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish