Сахибов Алижон Худойкулович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Чақириққача ҳарбий таълимда рақамли технологияларни қўллашнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи” ихтисослигидан.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8516
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
Илмий раҳбар: Обидов Азамат Эркинжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа 
доктори PhD., доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Ped.173.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маматов Дилмурад Нармуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибраймов Аскар Эсбосинович, педагогика фанлари доктори(DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чақириққача ҳарбий таълимда рақамли технологияларни қўллашнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чақириққача ҳарбий таълимда рақамли технологияларни интеграциялашнинг педагогик шарт-шароитлари таълим жараёнининг ўқув контентининг инновацион дизайн ва аналитик-рефлексив синергияси узвийлигини таъминловчи адаптив ва проактив ҳимоя механизмини конвергенсиянинг трансинтегратив уйғунлашуви асосида такомиллаштирилган;
таълим жараёнида рақамли технологияларни қўллашнинг консептуал методик тизимига асосланган педагогик модели дифференциал ҳамда индивидуал ривожлантириш контекстини инновацион, ўзгарувчан ўқув элементларини трансформацияланувчи компонентларини вариативлигини ифодаловчи метарефлексивлигини ИCАП (Интераcтиве – Cонструcтиве – Аcтиве – Пассиве) циклига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
чақириққача ҳарбий таълимда рақамли технологияларни қўллаш жараёни талабаларнинг махсус тайёргарлигини ривожлантирувчи сунъий интеллект (АИ), Дата Сcиенcе, виртуал ва кенгайтирилган реаллик (ВР/АР) технологияларига асосланган педагогик-дидактик усулларни ривожлантирувчи ООДА (Обсерве-Ориент-Деcиде-Аcт) моделига интерактив ва мултимодал ўқув муҳитида интеграциялаш асосида такомиллаштилган;
чақириққача ҳарбий таълимда рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг методик таъминоти ўқув жараёнини самарали ташкил этишга йўналтирилган дастурлаш, лойиҳа, мобил викторина, булутли тадқиқот каби инновацион таълим методларини трансдисиплинар интеграциясини таъминловчи АБЛ (Агиле-Блендед Леарнинг) методологиясини ўқув жараёнларида мақсадли қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чақириққача ҳарбий таълимда рақамли технологияларни қўллашнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
чақириққача ҳарбий таълимда рақамли технологияларни интеграциялашнинг педагогик шарт-шароитлари таълим жараёнининг ўқув контентининг инновацион дизайн ва аналитик-рефлексив синергияси узвийлигини таъминловчи адаптив ва проактив ҳимоя механизмини конвергенсиянинг трансинтегратив уйғунлашуви асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан педагогика соҳаси учун дидактик материаллар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 
2024-йил 16-сентябрдаги 03/40-2681-сон маълумотномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим ёʻналиши талабаларининг рақамли компетенцияларини лойиҳалашга хизмат қилган;
таълим жараёнида рақамли технологияларни қўллашнинг консептуал методик тизимига асосланган педагогик модели дифференциал ҳамда индивидуал ривожлантириш контекстини инновацион, ўзгарувчан ўқув элементларини трансформацияланувчи компонентларини вариативлигини ифодаловчи метарефлексивлигини ИCАП (Интераcтиве – Cонструcтиве – Аcтиве – Пассиве) циклига уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ТАТУ ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ФЗ-20200929308 “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларида фойдаланувчиларни биометрик авторизациялашнинг интеграллашган технологиялари назарий асосларини яратиш” (2021–2024 йй.) фундаментал лойиҳаси доирасида масофавий таълим технологияларини қўллаш алгоритмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 16-сентябрдаги 03/40-2681-сон маълумотномаси). Натижада, таълимда ахборот технологияларини қўллашнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
чақириққача ҳарбий таълимда рақамли технологияларни қўллаш жараёни талабаларнинг махсус тайёргарлигини ривожлантирувчи сунъий интеллект (АИ), Дата Сcиенcе, виртуал ва кенгайтирилган реаллик (ВР/АР) технологияларига асосланган педагогик-дидактик усулларни ривожлантирувчи ООДА (Обсерве-Ориент-Деcиде-Аcт) моделига интерактив ва мултимодал ўқув муҳитида интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялари “Чақириққача ҳарбий таълимда ахборот технологиялари” номли методик қўлланма мазмунида акс эттирилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети илмий Кенгаши баённомаси). Натижада рақамли таъминотдан фойдаланган ҳолда талабалар мустақил таълим олиш жараёнини ташкил қилиш такомиллаштирилган;
чақириққача ҳарбий таълимда рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг методик таъминоти ўқув жараёнини самарали ташкил этишга йўналтирилган дастурлаш, лойиҳа, мобил викторина, булутли тадқиқот каби инновацион таълим методларини трансдисиплинар интеграциясини таъминловчи АБЛ (Агиле-Блендед Леарнинг) методологиясини ўқув жараёнларида мақсадли қўллаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ТАТУ ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ФЗ-20200929308 “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларида фойдаланувчиларни биометрик авторизациялашнинг интеграллашган технологиялари назарий асосларини яратиш” (2021–2024 йй.) фундаментал лойиҳасининг бўлажак ўқитувчиларнинг ахборот технологияларини қўллашга доир компетентлигини ривожлантириш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 16-сентябрдаги 03/40-2681-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда чақириққача ҳарбий таълим бўйича назарий билим ва амалий малакаларни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish