Ҳомидова Одина Қаҳҳоржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узоқ масофаларга югурувчиларни мусобақаларга тайёрлаш технологияси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped3742.
Илмий раҳбар: Баязитов Камил Фаритович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Коробейников Георгий Валеревич биология фанлари доктори, профессор; Ниязова Регина Рустамовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узоқ масофаларга югурувчиларни мусобақаларга тайёрлаш технологияси такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқув машғулот босқичидаги узоқ масофаларга югурувчиларнинг қадам узунлиги ва частотасини индивидуаллаштириш мақсадида мусобақа фаолиятини видео таҳлил натижаларига кўра турган жойдан депсинишлар, сакрашлар, баландликдан ён томонларга сакраб ўтишлар каби вариатив динамик ва плиометрик машқларни меъёрлашган мажмуасидан мезоцикл кесимларида фойдаланиш ҳисобига барқарор тезликни сақлаш имкониятлари кенгайтирилган;
узоқ масофаларга югурувчиларнинг мусобақа фаолиятида рақибларни чарчатиш мақсадида 5000 ва 10000 метрга 5 сониягача қисқа тезланишлар ва 30 сониягача белгиланган суръатни узоқ вақт сақлаб туришдан иборат тактик фаолиятни амалий кўринишдаги шиддатли югуриш усулини қўллаш ҳисобига етакчилик қилиш имкониятлари такомиллаштирилган;
узоқ масофаларга югурувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун машқларни табақалаштирилган қўшимча ўғирликлар ёрдамида қисқа муддатли аероб югуриш юкламаларини
3 дақиқадан-5 дақиқагача, мусобақа суръатидаги тезланишларни 10 сониягача ўзгаришларни мужассам этган машқлар мажмуасидан фойдаланиш ҳисобига куч чидамкорлиги оширилган;
узоқ масофага югурувчиларнинг мусобақаларга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш мақсадида жисмоний тайёргарлик даражасини сақлаган ҳолда босқичли юкламалар тезлигини 3-5 фоизга ошириш ҳамда функсионал имкониятлар чегараси шкаласидан мусобақа олди мезоциклларида қўллаш ҳисобига спорт натижадор эшириш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. узоқ масофаларга югурувчиларни мусобақаларга тайёрлаш технологияси такомиллаштириш бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган илмий натижалар асосида::
ўқув машғулот босқичидаги узоқ масофаларга югурувчиларнинг қадам узунлиги ва частотасини индивидуаллаштириш мақсадида мусобақа фаолиятини видео таҳлил натижаларига кўра турган жойдан депсинишлар, сакрашлар, баландликдан ён томонларга сакраб ўтишлар каби вариатив динамик ва плиометрик машқларни меъёрлашган мажмуасидан мезоцикл кесимларида фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги спорт мактабида узоқ масофаларга югурувчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 4-декабраги 03-16/12454-сон маълумотномаси). Натижада, югуриш суръатини босқичма-босқич ошириб бориш билан ишлаб чиқилган машғулот юкламалари аероб режимда узоқ масофаларга югурувчиларнинг югуриш самарадорлигини 21,3% га, аероб-анаероб режимда эса 12,6% га ошириш имконини берган;
узоқ масофаларга югурувчиларнинг мусобақа фаолиятида рақибларни чарчатиш мақсадида 5000 ва 10000 метрга 5 сониягача қисқа тезланишлар ва 30 сониягача белгиланган суръатни узоқ вақт сақлаб туришдан иборат тактик фаолиятни амалий кўринишдаги шиддатли югуриш усулини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган ихтисослаштирилган ўйин турлари ва енгил атлетика мактабида узоқ масофаларга югурувчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 4-декабраги 03-16/12454-сон маълумотномаси). Натижада, югурувчиларининг 5000 метр га югуришда алдамчи тезланишлар сонини ўртача 7,3±1,8 мартага, 10000 метр га югуришда эса ўртача 12,7±2,6 мартага оширилган;
узоқ масофаларга югурувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун машқларни табақалаштирилган қўшимча ўғирликлар ёрдамида қисқа муддатли аероб югуриш юкламаларини
3 дақиқадан-5 дақиқагача, мусобақа суръатидаги тезланишларни 10 сониягача ўзгаришларни мужассам этган машқлар мажмуасидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги спорт мактабида узоқ масофаларга югурувчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 4-декабраги 03-16/12454-сон маълумотномаси). Натижада, узоқ масофаларга югурувчиларнинг аероб-анаероб режимда 5000 метр га югуришда ўртача 396,4±38,1 сонияга, 10000 метр га югуришда ўртача 683,1±31,6 сонияга яхшиланган;
узоқ масофага югурувчиларнинг мусобақаларга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш мақсадида жисмоний тайёргарлик даражасини сақлаган ҳолда босқичли юкламалар тезлигини 3-5 фоизга ошириш ҳамда функсионал имкониятлар чегараси шкаласидан мусобақа олди мезоциклларида қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги спорт мактабида узоқ масофаларга югурувчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 4-декабрдаги 03-16/12454-сон маълумотномаси). Натижада, аероб режимда узоқ масофага югурувчиларнинг югуриш самарадорлигини 22,6% га, аероб-анаероб режимда 13,8% га оширилган.