Холходжаева Дилфуза Шоакром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Касбий таълим ташкилотларида хорижий тилни касбга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштириш” (13.00.05 – Касб – ҳунар таълими назарияси ва методикаси).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4PhD/Ped6827.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович,- педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор;
Гаффаров Феруз Хасанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” (ТИҚХММИ) Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касбий таълим ташкилотларида ўқувчиларга хорижий тилни касбга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг хорижий тил билиш компетенсиясининг таркибий компонентлари (лингвистик, коммуникатив, дискурсив, лингвокултурологик, стратегик) уларнинг касбий компетенсиялар билан функсионал боғлиқлигини ҳамда когнитив даражалар бўйича декомпозициясини таъминловчи ЭСП (махсус мақсадлар учун инглиз тили) ва CЛИЛ (фан ва тилни интеграциялашган ҳолда ўқитиш) ёндашувларини қўллаш асосида аниқлаштирилган;
касбий таълим ташкилотларида хорижий тилни касбга йўналтириб ўқитишнинг методик ривожлантириш модели мақсадли, назарий-методологик, мазмунли-технологик ва натижавий-баҳоловчи блокларнинг ўзаро функсионал боғлиқлигини ҳамда касбий компетенсияларни узвий интеграциялашга имкон берувчи таркибий-мазмуний йўналишларни аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
касбий таълим ташкилотларида хорижий тилни касбга йўналтириб ўқитиш методикаси ўқувчиларда касбий-коммуникатив компетентликни босқичма-босқич шакллантирувчи ҳамда ан'анавий ўқитишдан фаолиятга йўналтирилган интерактив-рақамли таълим муҳитига изчил ўтишни таъминловчи СCАМПЕР, Боомеранг, Эдутаинмент ва СМАРТ таълим технологияларини мақсадли интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
касбий таълим ташкилотларида хорижий тилни касбга йўналтириб ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари (касбий-терминологик, аналитик-таҳлилий, касбий-коммуникатив, ёзма-профессионал) ва даражалари (бошланғич, таянч, операцион, мустақил) ўқувчиларнинг касбий-лингвистик тайёргарлигини босқичма-босқич диагностика қилишга имкон берувчи индикаторлар тизимини белгилаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: касбий таълим ташкилотларида хорижий тилни касбга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
хорижий тил билиш компетенсиясининг таркибий компонентлари (лингвистик, коммуникатив, дискурсив, лингвокултурологик ва стратегик)ни ЭСП ва CЛИЛ ёндашувларининг қиёсий-педагогик таҳлили асосида шакллантиришга доир илмий-методик таклифлар “Автомобил транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш” йўналиши учун ишлаб чиқилган “Хорижий тил” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 462/5-07 рақамли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада мазкур такомиллаштирилган ўқув-методик таъминот ўқувчиларда касбга йўналтирилган хорижий тил билиш компетенсиясини самарали шакллантиришга хизмат қилган;
хорижий тилни касбга йўналтириб ўқитишнинг мақсадли, назарий-методологик, мазмунли-технологик ва натижавий-баҳоловчи блокларини компетенсиявий ва интегратив ёндашувлар асосида интеграциялашган методик ривожлантириш модели ҳамда унга оид таклиф ва тавсиялар таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 18-мартдаги 02/01-01-182-сон маълумотномаси). Натижада касбий таълим ташкилотларида хорижий тилни касбга йўналтириб ўқитиш жараёнининг компетенсиявий йўналтирилганлиги таъминланган ҳамда ўқувчиларнинг касбий-коммуникатив компетенсиясини шакллантириш тизими методик жиҳатдан такомиллаштирилган;
хорижий тилни касбга йўналтириб ўқитишда СCАМПЕР, Боомеранг, Эдутаинмент ва СМАРТ таълим технологияларини мақсадга йўналтирилган ёндашув асосида қўллашга доир методик ишланмалар, жумладан Адлия вазирлигининг ДГУ 35788-сонли гувоҳномасига эга “Автомобил йўналишида таҳсил олувчи талабалар (ўқувчилар) учун махсус луғат” номли мобил илова ҳамда “АутоЛингуа Про” муаллифлик методикаси таълим амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 18-мартдаги 02/01-01-182-сон маълумотномаси). Натижада касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларнинг касбий терминологияни контекстга мос қўллаш ҳамда касбий мулоқот кўникмалари ривожланган;
хорижий тилни касбга йўналтириб ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари (касбий-терминологик, аналитик-таҳлилий, касбий-коммуникатив, ёзма-профессионал) ва даражалари (бошланғич, таянч, операцион, мустақил) асосида ишлаб чиқилган диагностик-баҳолаш ишланмалари, жумладан ўқувчиларнинг касбий-терминологик тайёргарлигини баҳолашга хизмат қилувчи “Автомобил йўналишида таҳсил олувчи ўқувчилар учун махсус луғат” таълим жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 18-мартдаги 02/01-01-182-сон маълумотномаси). Натижада касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларнинг касбий-лингвистик тайёргарлигини обектив баҳолаш ҳамда касбий-коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга эришилган.