Эргашев Тўлқин Шокировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик фаолиятини инновацион ривожлантиришда кадрлар тайёрлаш самарадорлигини оширишнинг услубий асослари”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3DSc/Iqt1017.
Илмий раҳбар: Абдуллоев Аслиддин Жунайдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03
Расмий оппонентлар: Низомов Аслиддин Бадриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Аскаров Назимжон Ниёзович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Арабов Нурали Уралович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда кадрлар тайёрлаш самарадорлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндошувга кўра “тадбиркорликда кадрлар таъминоти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни кадрлар тайёрлашда таълим муассасаси (олий таълим, касбий тайёргарлик маркази) ва тадбиркор ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари, кадрларни қайта тайёрлаш, касбий компетентлик стандартлари, рақамли инновацион экотизим йўналишларида интеграциялашувни кучайтириш нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
тадбиркорликда кадрлар тайёрлашда самарали сифатида “Таргетед Cонтраcт” шартномавий ҳамкорлик механизнига асосланган “Кросс-функсионал” курслар ва “Прожеcт-басед Леарнинг” таълим шаклларидан таркиб топган “Инновативе-фирм-басед Эдуcатион” таълим моделига ўтиш таклифи асосланган;
инновацион тадбиркорликни ривожлантиришда олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашда таълим-илм-фан-ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион муносабатларга асосланган “Индустрй Адвисорй Боард (CМК)” маслаҳат кенгашлари фаолиятини ташкил этиш самарали ечим сифатида асосланган;
тадбиркорлик субектларининг инновацион фаоллигини ошириш кадрлар тайёрлашда самарали сифатида келажак касбларига тайёрлашни назарда тутувчи “Дуале Аусбилдунг” билан “Скиллс Футуре” дастурларининг интеграциялашган беш босқичли “ИнноМаркет” стратегик дастури асосида такомиллаштирилган;
2025-2030-йиллардан тадбиркорлик йўналишида кадрлар тайёрлашнинг самарадорлигини профессионал, илмий ва техник фаолият соҳасида яратилаётган қўшилган қиймат ҳажми асосида базис, пессимистик ва оптимистик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда кадрлар тайёрлаш самарадорлигини таъминлашнинг услубий асосларини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
инновацион тадбиркорликни ривожлантириш билан кадрлар тайёрлаш моделларини таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, кадрларни қайта тайёрлаш, касбий компетентлик стандартлари, рақамли инновацион экотизим йўналишларида интеграциялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон фармони, 1.а-бандининг 5-хатбошида ўз ифодасини топган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 10-октябрдаги 05-33-11789-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали мамлакат кадрлар тайёрлашда халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан, ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтишга эришилади;
кадрлар тайёрлашда “Таргетед Cонтраcт” шартномавий ҳамкорлик механизмига асосланган “Кросс-функсионал” курслар ва “Прожеcт-басед Леарнинг” таълим шаклларидан таркиб топган “Инновативе-фирм-басед Эдуcатион” таълим моделига ўтиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 13-мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025-йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 128-сон қарори иловасининг 10-тартиб рақамли тадбирида ўз ифодасини топган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 10-октябрдаги 05-33-11789-сонли маълумотномаси). Таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик ва бизнесни бошқариш соҳаларининг зарур кўникмаларини ривожлантириш учун инновация марказлари ва ёшлар технопарклари асосида кичик ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ихтисослаштирилган ўқув дастурларини амалга оширишга эришилган;
кадрлар тайёрлаш орқали инновацион тадбиркорликни ривожлантиришда олий таълим муассасаларида “Индустрй Адвисорй Боард (CМК)” маслаҳат кенгашлари фаолиятини ташкил этиш асосида таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион муносабатларни кучайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдги “2022-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-307-сон қарори, 1-иловасининг 6-тартиб рақамли чора-тадбирида ўз ифодасини топган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 10-октябрдаги 05-33-11789-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида илмий-тадқиқот институтлари, университетлар ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, интеллектуал мулкни сотиш учун лицензия шартномаларини тайёрлашда маслаҳат ёрдами бериш, технологиянинг истеъмолчилари бозорини қидириш учун технологияларни лицензиялаш марказларини ташкил этишга эришилган;
“Дуале Аусбилдунг” билан “Скиллс Футуре” дастурларининг ижобий жиҳатларига интеграциялаштирилган кадрлар тайёрлашда беш босқичли “ИнноМаркет” стратегик дастуридан фойдаланиш орқали тадбиркорлик субектларининг инновацион фаоллигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 13-мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025-йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 128-сон қарори иловасининг 18-тартиб рақамли тадбирининг 1-пунктида келтирилган механизмида ўз ифодасини топган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 10-октябрдаги 05-33-11789-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида илмий-тадқиқот + олий таълим + ишлаб-чиқариш уйғунлигини таъминлашга эришилган;
2025-2030-йиллардан кадрлар тайёрлашни амал қилиши самарадорлигини профессионал, илмий ва техник фаолият соҳасида яратилаётган қўшилган қиймат ҳажми асосида базис, пессимистик ва оптимистик ссенарийлари бўйича ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-октябрдаги ПФ-6097-сон фармони, 1а-иловасининг 10-тартиб рақамли мақсадли кўрсаткичларида ўз ифодасини топган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 10-октябрдаги 05-33-11789-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида илмий-тадқиқотлар ва ишланмалар соҳасида сотилган маҳсулотларнинг (товар, иш ва хизматлар) умумий ҳажмида инновацион маҳсулотлар (товар, иш ва хизматлар)нинг улушини 2030-йилга бориб 31,6 фоизга ошириш имконияти мавжудлиги аниқланган.