Фатиллоев Сардорбек Зокировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гелиоиссиқхоналарнинг қуёш-иссиқлик қувурли иситиш тизимининг параметрларини асослаш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5962
Илмий раҳбар: Узоқов Ғулом Норбоевич, техника фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD. 03/2025.28.11.Т.17.01. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Исроил Абриевич, техника фанлари доктори, профессор;  Файзиев Тўлқин Амирович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иссиқхоналарнинг вакуумли қуёш сув иситиш коллектори ва биомасса-иссиқлик қувурлари асосидаги иситиш тизимининг параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба қуёш фотоелектр қурилмаси, вакуумли қуёш сув иситиш коллектори, иссиқлик алмаштиргич ва  биомасса иссиқлилигини утилизация қилиш имконига эга иссиқлик қувурлари билан такомиллаштирилган гелиоиссиқхонанинг энергия тежамкор автоном энергия таъминоти тизими ишлаб чиқилган (ФАП №2712);
гелиоиссиқхонанинг вакуумли қуёш сув иситиш коллекторли ва биомасса-иссиқлик қувури билан жиҳозланган ҳамда биомассада қуёш иссиқлик энергиясини тўплаш, иссиқлик қувурлари орқали паст потенсиалли иссиқликни иситиш учун утилизация қилиш имконини берадиган  иситиш тизимининг  схемаси ишлаб чиқилган;
биомасса-иссиқлик қувурли термодинамик тизимнинг иссиқлик узатиш жараёнларини математик модели биомасса ҳажми, иссиқлик қувуридаги ишчи суюқлик тури, иссиқлик қувури геометрик ўлчамлари ва материалини инобатга олиб, иссиқлик баланси тенгламалари асосида ишлаб чиқилган; 
иссиқхонани иситиш учун биомассада ўрнатиладиган иссиқлик қувурининг горизонтал сиртга нисбатан оптимал ўрнатиш бурчаги ва сони биомасса ҳарорати, иссиқлик қувуридаги ишчи суюқлик тури ва тўлдириш даражаси ҳамда гелиоиссиқхонанинг энергия баланси ўзгаришига боғлиқ аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гелиоиссиқхоналарнинг қуёш сув иситиш коллекторли ва биомасса-иссиқлик қувурли қурилмалар асосидаги иситиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
автоном гелиоиссиқхона энергия таъминоти учун Ўзбекистон Республикаси
Интелектуал мулк марказидан фойдали моделга патент олинган (№ ФАП 2712,
24.01.2025). Натижада, гелиоиссиқхонани энергия тежамкор иситиш ва электр энергияси билан таъминлаш учун қуёш ва биомасса-иссиқлик қувурлари асосидаги энергия тежамкор автоном энергия таъминоти тизими ишлаб чиқилган.
Гелиоиссиқхонани қуёш ва биомасса-иссиқлик қувурли утилизация қурилмалар асосидаги энергия таъминоти тизими Бухоро вилоят “ТЕМИРОВ ТЕХТИЛЕ” ва “БЕҲШЕР” МЧЖ ларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025 йил 26 май 05/04-04-254-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган энергия таъминоти тизимини фойдали майдони 100 м2 бўлган гелиоиссиқхонага жорий қилиш орқали бир мавсумда ананавий иситиш тизимларига нисбатан 6500-6700 м3 табиий газ ёки 8,0-8,5 тонна шартли ёқилғи тежаш, табиий газ ёнганда 7,35 тонна атмосферага CО2 ажралиб чиқадиган иссиқхона газларини камайтириш ва йиллик 25,5 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish