Ботиров Акбар Содиқ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Яшаш уйлари учун комбинациялашган буғлатишли совитиш тизими”, 05.05.04-“ Саноат иссиқлик энергетикаси” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6519
Илмий раҳбар: Ибрагимов Умиджон Хикматуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD. 03/2025.28.11.Т.17.01. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахадов Жобир Замирович, техника фанлари доктори, профессор; Файзиев Тулкун Амирович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади яшаш уйларида ҳавони совитиш ва намлантириш учун комбинациялашган буғлатишли совитиш тизимини ишлаб чиқиш ва энергия самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буғлатишли совитиш қурилмаси ва қуёш фотоелектрик модулларини комбинациялаштириш асосида тўлиқ қуёш энергияси ҳисобидан ишловчи ҳамда бир вақтнинг ўзида ташқи ҳавони талаб этилган ҳароратгача совитиш, намлантириш ва хона ичига узатиш имконини берадиган комбинациялашган буғлатишли совитиш тизими ишлаб чиқилган (ФАП №2794);
тоълиқ қуёш энергиясидан таъминланувчи комбинациялашган буғлатишли совитиш тизими ёрдамида йилнинг совитиш мавсумида яшаш уйларида оптимал иқлим шароитини таъминлаш имконини берадиган ҳамда экологик хавфсиз ҳавони совитиш ва намлантириш режими ишлаб чиқилган;
ташқи ҳаво ҳарорати, қуёш нурланиш интенсивлиги ва бинонинг конструктив параметрларига боғлиқ ҳолда тажриба уйининг ички ҳавоси ҳароратини вақт бўйича ўзгаришини ва совуқлик юкламасини аниқлаш имконини берадиган иссиқлик баланси тенгламалари асосидаги математик модел ишлаб чиқилган;
ташқи ҳавонинг киришдаги ҳарорати, нисбий намлиги ва сарфи, намлантирувчи материалнинг қалинлиги ва совитувчи сувнинг сарфига боғлиқ ҳолда буғлатишли совитиш тизимида иссиқлик ва масса алмашинув жараёнларини назарий тадқиқот қилиш имконини берадиган энергия ва эксергия баланслари асосидаги математик моделлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яшаш уйлари учун комбинациялашган буғлатишли совитиш тизимини ишлаб чиқиш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
яшаш уйларининг комбинациялашган буғлатишли совитиш тизими учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан фойдали моделга патент олинган (ФАП №2794, 2025 йил). Натижада, яшаш уйларида ҳавони совитиш ва намлантириш учун қуёш энергиясидан электр таъминот оладиган комбинациялашган буғлатишли совитиш тизими ишлаб чиқилган;
комбинациялашган буғлатишли совитиш тизими Қарши шаҳридаги “Нурзиё счоол” НТМда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлигининг 2025-йил 5 августдаги 34-06/8818-сонли маълумотномаси). Натижада, тизимнинг электр энергия истеъмоли 0,25 кВт•соат бўлиб, совитиш учун қўлланилаётган анъанавий компрессорли маромлагичнинг (кондиционер) энергия истеъмолини 4 баробарга камайтиришга эришилган;
комбинациялашган буғлатишли совитиш тизими Қарши шаҳридаги “РИСЕ МАХ” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлигининг 2025-йил 5 августдаги 34-06/8818-сонли маълумотномаси). Натижада, фойдали майдони 14 м2 бўлган хонани бир совитиш мавсумида (152) совитиш жараёнида ўртача 1368 кВт•соат электр энергияси ёки 147,74 м3 табиий газ тежалишига ва атмосферага 273,33 кг CО2 чиқиндиси чиқишининг олди олинишига эришилган.