Ибодуллаев Сайидкомил Бекпўлат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Имплементация международных стандартов в области ядерной энергетики в законодательство Республики Узбекистан” 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.4.PhD/Yu2206.
Илмий раҳбар: Рустамбеков Исламбек Рустамбекович, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.01. 
Расмий оппонентлар: Бобокулов Иномжон Ибрагимович юридик фанлар доктори, профессор, Гулимов Аманлиқ Базарбаевич юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади МАГАТЕ стандартларини “3С” тизими, яъни ядро ва радиация хавфсизлиги, жисмоний ядро ҳимояси ҳамда кафолатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилишнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ва механизмларини комплекс илмий-назарий таҳлил қилишдан иборат. Тадқиқот амалдаги тартибга солиш тизими ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги бўшлиқлар, коллизиялар ҳамда институционал чекловларни аниқлашга, шунингдек, Ўзбекистонда атом энергиясидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текшируви ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш, назорат субектларини аниқ белгилаш, уларнинг ваколатларини чегаралаш, шунингдек, инспексиялар предметини, жумладан мажбурий талаблар, лицензия шартлари ва атом энергиясидан фойдаланиш обектлари хавфсизлиги нормаларига риоя этилишини қамраб олиши лозимлиги асослаб берилган;
фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари атом энергетикасини тартибга солиш жараёнида иштирок этиши зарурлиги исботланган. Бундай иштирок АЕС ҳаётий циклининг барча босқичлари бўйича дастурлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш, экспертизаларда қатнашиш учун вакилларни илгари суриш, масъул шахслардан ахборот олиш, белгиланган тартибда ядро қурилмаларига ташриф буюриш ҳамда нурланиш дозалари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим;
миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш Ўзбекистон Республикасининг ядро хавфсизлиги соҳасидаги асосий халқаро конвенсияларга қўшилиши ёки уларнинг қоидаларини имплементация қилиши, халқаро мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда миллий нормалар ва қоидаларни қабул қилиши, МАГАТЕ стандартларига риоя этиши, халқаро хавфсизлик шарҳларида иштирок этиши, шунингдек, АЕСни лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш учун зарур бўлган стандартлар, регламентлар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиши ҳамда мослаштириши орқали амалга оширилиши лозимлиги асослаб берилган;
Атом энергияси агентлигининг асосий фаолият йўналишлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, атом энергиясидан фойдаланиш обектлари учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлашни ўз ичига олиши лозимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқоти давомида олинган илмий хулосалар қуйидагиларда ўз аксини топган.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 9-сентябрдаги ЎРҚ-565-сон “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 23-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур таклифлар давлат назорати ва текширувининг мазмунини белгилаш, жумладан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш, назорат субектларини аниқлаш, уларнинг ваколатларини чегаралаш, шунингдек, инспексиялар предметини аниқлаштириш — мажбурий талаблар, лицензия шартларига риоя этилиши ҳамда обектларнинг белгиланган хавфсизлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини текшириш масалаларига тааллуқли бўлган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 16-февралдаги 9-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалий аҳамияти ҳуқуқни қўллаш жараёнида аниқлик ва олдиндан прогноз қилинадиган ёндашувни кучайтиришда намоён бўлади. Текширув предметининг мустаҳкамланиши ва ваколатларнинг чегараланиши функсиялар такрорланиши хавфини камайтириш, инспексияларни ягона ёндашув асосида ўтказиш, шаффоф чек-листлар ва унификациялашган назорат тартиб-таомилларини қўллаш учун асос яратишга, шунингдек, обектларни рақамли ҳисобга олиш, назорат органлари ўртасида маълумот алмашиш ҳамда инспексия ходимларини мақсадли тайёрлашга хизмат қилган;
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокини кенгайтиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 9-сентябрдаги ЎРҚ-565-сон “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 24-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур таклифлар жамоатчиликнинг АЕС ҳаётий циклининг барча босқичларида дастурлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда иштирок этиш, экспертизаларда қатнашиш учун ўз вакилларини тавсия этиш, масъул шахслардан ахборот сўраш, белгиланган тартибда ядро қурилмаларига ташриф буюриш, шунингдек, нурланиш дозаси тўғрисидаги ҳужжатларни олиш ҳуқуқларини назарда тутган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 16-февралдаги 9-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалий аҳамияти ядро дастурининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини оширишда намоён бўлади. Жамоатчилик иштироки тартиб-таомилларининг мустаҳкамланиши оммавий муҳокамалар муддатлари ва шаклларини стандартлаштиришга, билдирилган таклифлар реестрини юритиш ҳамда уларга асослантирилган жавоблар бериш амалиётини йўлга қўйишга, шикоят қилиш каналларини яратишга ва қабул қилинаётган дастурлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сифатини оширишга хизмат қилган;
Миллий ядро инфратузилмасини ривожлантиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 7-февралдаги ПҚ-4165-сон “2019–2029-йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 13-банд “а” ва 13-банд “б” кичик бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикасининг ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро конвенсияларга қўшилиши ёки уларнинг қоидаларини имплементация қилиши, халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда миллий нормалар ва қоидаларни қабул қилиши, МАГАТЕ стандартларига риоя этиши, халқаро хавфсизлик шарҳларида иштирок этиши, шунингдек, АЕСни лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш учун зарур бўлган стандартлар, регламентлар, йўриқномалар ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиши масалаларига тааллуқли бўлган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик департаментининг 2025-йил 8-октябрдаги 8/0015/23-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалий аҳамияти шундаки, у миллий ядро инфратузилмасини халқаро конвенсиялар ва МАГАТЕ стандартлари билан босқичма-босқич уйғунлаштиришга қаратилган “йўл харитаси” учун асос бўлиб хизмат қилган. Бу АЕС ҳаётий циклининг асосий босқичлари — майдон танлаш ва лойиҳалаштиришдан бошлаб, қуриш, фойдаланишга топшириш ва кейинги эксплуатация жараёнларигача — тармоқ стандартлари, идоравий регламентлар, лицензия талаблари ва инспексия тартиб-таомилларини ишлаб чиқишга оид ёндашувларни шакллантириш имконини берган. Мазкур ёндашув идоралараро мувофиқлаштиришни кучайтиришга, амалга ошириш кўрсаткичлари мониторингини йўлга қўйишга, халқаро хавфсизлик шарҳларига тайёргарликни оширишга ҳамда инвесторлар ва пудратчилар учун тартибга солишнинг олдиндан прогноз қилинадиганлигини таъминлашга хизмат қилади. Бу эса ИАЕА Милестонес методологиясига мос келади ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Атом энергияси агентлигининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги асосий фаолият йўналишларини белгилашга оид муаллиф таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги ПҚ-188-сон “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига 1-иловани ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур таклифлар Агентликнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиши, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиши, халқаро ҳамкорликни ривожлантириши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари бажарилишини таъминлашига тааллуқли бўлган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик департаментининг 2025-йил 8-октябрдаги 8/0015/23-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалий аҳамияти Агентлик ваколатларини аниқ институционаллаштиришда намоён бўлади. Кўрсатилган йўналишларнинг ПҚ-188-сон қарорга 1-иловада мустаҳкамланиши Агентлик функсияларини бошқа органлар ваколатларидан чегаралаш, такрорланиш хавфини бартараф этиш, шунингдек, кадрларни тизимли тайёрлаш, норма ижодкорлиги ишларини режалаштириш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ядро соҳасидаги шартномавий мажбуриятлари бажарилишини мониторинг қилиш учун зарур асос яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish