Мирзаева Сайёра Рустамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек оиласи имижининг ижтимоий – психологик асослари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/P125.
Илмий раҳбар: Расулов Абдумумин Ибрагимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Хусейнова Абира Амановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Файзиева Мавлюда Худаяровна, психология фанлари доктори (DSc), Рўзиқулов Фахриддин Расулович, психология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий ўзбек оиласи имижининг ижтимоий – психологик асосларини ўрганиш ва уни илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек оиласининг имижи оилавий қадриятларга содиқлик ва ўзаро ижтимоий ролларни тушуниш, турмушдаги психологик барқарорликни шаклланиши билан белгиланиши натижасида ота-она-бола муносабатларидаги фарзандга нисбатан эмоционал яқинлик сиблинг мулоқоти орқали идентификацияланиши аниқланган;
оилавий муносабатлар иерархиясига кўра ота-онанинг ҳиссий яқинлиги оила қадриятларини барқарорлашуви, фарзандига нисбатан талабчанлик, назорат даражаси ва ўзаро қўллаб-қувватлашга бўлган интилишига таъсир этиши натижасида эр ва хотиннинг эмоционал муносабати ижтимоий роллар консолидацияси орқали оила имижини шакллантирувчи детерминант эканлиги далилланган;
оиладаги шахслараро мулоқотдаги эмоционал яқинликка кўра фарзандни ҳиссий қабул қилиш оилавий ролларни тушунишга, симбиоз ёндашув эса оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга олиб келганлиги туфайли ота-она-бола муносабатлари замонавий оила имижини белгиловчи ижтимоий детерминант эканлиги асосланган;
она-бола муносабатларининг замонавий оила имижида ифодаланиши оилавий қадриятлар мулоқотдаги келишувчанликни, ижтимоий ролларни тушуниш эмоционал барқарорликни, фарзандга эмоционал яқинлик янги тажрибаларга очиқлик ва экстровертликни кучли намоён бўлишига таъсир этганлиги туфайли онанинг шахс хусусиятлари орқали фарзанднинг индивидуал ижтимоий профилини шаклланишига боғлиқ эканлиги аниқланган;
замонавий оила имижини шаклланишида эр ва хотиннинг эмоционал билимдонлиги, ўз ҳиссиётларини бошқариши ҳамда оила аъзоларининг кечинмаларига нисбатан сезгирлиги уларда ва фарзандларида ўзига нисбатан ҳурмат, аутосимпатияни кучайишига таъсир этганлиги туфайли оила иерархиясидаги шахснинг ўзига бўлган муносабатини эмоционал интеллект ракурсида намоён бўлишига эришиш муҳим психологик омил эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек оиласи имижининг ижтимоий – психологик асосларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида;
Замонавий ўзбек оиласининг имижи оилавий қадриятларга содиқлик ва ўзаро ижтимоий ролларни тушуниш, турмушдаги психологик барқарорликни шаклланиши билан белгиланиши натижасида ота-она-бола муносабатларидаги фарзандга нисбатан эмоционал яқинлик сиблинг мулоқоти орқали идентификацияланиши аниқланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек оиласи имижини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик компонентлари аниқлаштирилган.
Оилавий муносабатлар иерархиясига кўра ота-онанинг ҳиссий яқинлиги оила қадриятларини барқарорлашуви, фарзандига нисбатан талабчанлик, назорат даражаси ва ўзаро қўллаб-қувватлашга бўлган интилишига таъсир этиши натижасида эр ва хотиннинг эмоционал муносабати ижтимоий роллар консолидацияси орқали оила имижини шакллантирувчи детерминант эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек оиласи имижини шакллантиришга таъсир этувчи омиллар аниқланган.
Оиладаги шахслараро мулоқотдаги эмоционал яқинликка кўра фарзандни ҳиссий қабул қилиш оилавий ролларни тушунишга, симбиоз ёндашув эса оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга олиб келганлиги туфайли ота-она-бола муносабатлари замонавий оила имижини белгиловчи ижтимоий детерминант эканлиги асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек оиласи имижини шакллантиришнинг мезонлари ва даражалари аниқлаштирилган.
Она-бола муносабатларининг замонавий оила имижида ифодаланиши оилавий қадриятлар мулоқотдаги келишувчанликни, ижтимоий ролларни тушуниш эмоционал барқарорликни, фарзандга эмоционал яқинлик янги тажрибаларга очиқлик ва экстровертликни кучли намоён бўлишига таъсир этганлиги туфайли онанинг шахс хусусиятлари орқали фарзанднинг индивидуал ижтимоий профилини шаклланишига боғлиқ эканлиги аниқланган маълумотлардан лойиҳа доирасида фойдаланиш натижасида оиладаги эмоциона муносабатларни барқарорлаштириш механизмлари такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек оиласи имижини шакллантиришнинг аҳамияти тадқиқ қилинган.
Замонавий оила имижини шаклланишида эр ва хотиннинг эмоционал билимдонлиги, ўз ҳиссиётларини бошқариши ҳамда оила аъзоларининг кечинмаларига нисбатан сезгирлиги уларда ва фарзандларида ўзига нисбатан ҳурмат, аутосимпатияни кучайишига таъсир этганлиги туфайли оила иерархиясидаги шахснинг ўзига бўлган муносабатини эмоционал интеллект ракурсида намоён бўлишига эришиш муҳим психологик омил эканлиги далилланганлигига оид зарур таклиф ва амалий тавсиуалар ишлаб чиқилганлигига оид илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек оиласи имижини шакллантиришга оид психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган ва самарадорлиги баҳоланган.