Рахимова Назокатхон Касимджоновнанинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни ўқитиш сифатини оширишда ижтимоий етукликнинг психологик детерминантлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P612.
Илмий раҳбар: Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/27.12.2025.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Дилмурод Ҳалимович, психология фанлари доктори (DSc) профессор; Атабаева Наргис Батировна, психология фанлари доктори (DSc) профессор; Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларни ўқитиш сифатини оширишда ижтимоий етукликнинг психологик детерминантларини ўрганиш ва уни илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг таълим жараёнидаги психологик хусусиятларига кўра шахснинг самарали ижтимоий муносабатларга киришишидаги адаптив кўникмалари ҳамда аниқ мақсад белгилаб унга интилиши билан боғлиқ барқарор ахлоқий ва психологик сифатларнинг касбий шаклланишда устувор намоён бўлиши муҳимлиги туфайли шахсий масъулият, толерантлик, ҳамкорлик ва мослашувчанлик ижтимоий етукликнинг асосий мезонлари эканлиги исботланган;
талабаларнинг ўзига бўлган конструктив муносабатига кўра ўқув гуруҳларидаги самимийлик толерантликни, ўзига бўлган ишонч ва ўзини қабул қилиш шахсий масъулиятни, ўзини идора қилиш эса ҳамкорликка интилишни ривожланишига олиб келганлиги туфайли таълим жараёни сифатини оширишда шахслараро муносабатдаги рефлекция орқали ижтимоий етукликнинг медиацион роли асосланган; 
талабаларнинг шахсий интилишлар даражаси билим олиш ва касб сир-асрорини эгаллашга бўлган ички мотивлар шахсий масъулият, толерантликни, ташаббускорлик эса ҳамкорликдаги таълимни кучайтирганлиги туфайли ўқув фаолиятидаги шахсий етукликни ўзаро интеграциялашган мотивацион механизм орқали таъминловчи психологик детерминант эканлиги далилланган;
талабалар ўқитиш сифатини оширишга ижтимоий етукликнинг таъсири натижасида таълим жараёнидаги муваффақиятга интилиш мотивацияси “экстернал ҳамда дидактик амотивация”ни пасайтириб шахсий масъулият, ўзаро ҳамкорлик ва толерантлик сифатларининг ривожланишига олиб келганлиги туфайли академик мотивациянинг ижтимоий мослашувчанлик хусусиятига интегратив намоён бўлиши таъминланиши исботланган;
талабаларда ижтимоий етуклик даражасини оширишга таъсир этувчи психологик детерминантларнинг иерархик модели шахсий қадриятлар, ижтимоий мотивация, коммуникатив компетенсия, ўқув фаоллиги ўртасидаги ўзаро интеграцияга асосланиб тузилмадаги мотивацион, когнитив, рефлексив компонентларни эмоционал компетентлик орқали интереоризациялаш механизми асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни ўқитиш сифатини оширишда ижтимоий етукликнинг психологик детерминантлари мавзуси боʻйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг таълим жараёнидаги психологик хусусиятларига кўра шахснинг самарали ижтимоий муносабатларга киришишидаги адаптив кўникмалари ҳамда аниқ мақсад белгилаб унга интилиши билан боғлиқ барқарор ахлоқий ва психологик сифатларнинг касбий шаклланишда устувор намоён бўлиши муҳимлиги туфайли шахсий масъулият, толерантлик, ҳамкорлик ва мослашувчанлик ижтимоий етукликнинг асосий мезонлари эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларни ўқитиш сифатини оширишда ижтимоий етуклигини тавсифловчи асосий педагогик-психологик компонентлари аниқлаштирилган;
талабаларнинг ўзига бўлган конструктив муносабатига кўра ўқув гуруҳларидаги самимийлик толерантликни, ўзига бўлган ишонч ва ўзини қабул қилиш шахсий масъулиятни, ўзини идора қилиш эса ҳамкорликка интилишни ривожланишига олиб келганлиги туфайли таълим жараёни сифатини оширишда шахслараро муносабатдаги рефлекция орқали ижтимоий етукликнинг медиацион роли асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларни ўқитиш сифатини оширишда ижтимоий етукликни ривожлантиришнинг мезонлари ва даражалари аниқланган;
талабаларнинг шахсий интилишлар даражаси билим олиш ва касб сир-асрорини эгаллашга бўлган ички мотивлар шахсий масъулият, толерантликни, ташаббускорлик эса ҳамкорликдаги таълимни кучайтирганлиги туфайли ўқув фаолиятидаги шахсий етукликни ўзаро интеграциялашган мотивацион механизм орқали таъминловчи психологик детерминант эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар ижтимоий етуклигини ривожлантиришда шахс даражасининг аҳамияти тадқиқ қилинган;
талабалар ўқитиш сифатини оширишга ижтимоий етукликнинг таъсири натижасида таълим жараёнидаги муваффақиятга интилиш мотивацияси “экстернал ҳамда дидактик амотивация”ни пасайтириб шахсий масъулият, ўзаро ҳамкорлик ва толерантлик сифатларининг ривожланишига олиб келганлиги туфайли академик мотивациянинг ижтимоий мослашувчанлик хусусиятига интегратив намоён бўлиши таъминланиши исботланганлигига оид илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар ижтимоий етуклигини ривожлантиришга таъсир этувчи шахс ўз-ўзига муносабат, рефлекция ҳамда мотивация омилларини аҳамияти аниқлаштирилган;
талабаларда ижтимоий етуклик даражасини оширишга таъсир этувчи психологик детерминантларнинг иерархик модели шахсий қадриятлар, ижтимоий мотивация, коммуникатив компетенсия, ўқув фаоллиги ўртасидаги ўзаро интеграцияга асосланиб тузилмадаги мотивацион, когнитив, рефлексив компонентларни эмоционал компетентлик орқали интереоризациялаш механизми асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан буйруғи билан “Психологик тренинг асослари” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларни ўқитиш сифатини оширишда ижтимоий етукликни оширишга оид психологик тренинг дастурини ишлаб чиқиш ва самарадорлиги баҳоланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish