Облакулов Анвар Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спортчиларда фаолият кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари” 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/P1163.
Илмий раҳбар: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Займетов Ҳусан Авасхонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Жумабаев Тимур Жалгасбаевич, психология фанлари бўйича фалсафа доcтори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: спортчиларда фаолият кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спортчиларда фаолият кўникмаларининг шаклланиши муваффақиятга интилиш мотивацияси, шахснинг ўзини англаши, ўз хулқини англай олиши ва “спортчи Мен” консепсиясини шакллантириш жараёнлари билан узвий боғлиқлигига кўра, ички психик фаолликни ташқи фаолиятга экстериоризациялаш орқали тактик ҳаракатларни ривожлантиришнинг мотивацион-иродавий психологик механизми сифатида намойин бўлиши асосланган.
спортчиларда фаолият кўникмаларининг ривожланиши ички мотивация, билишга қизиқиш, мусобақалашувга мойиллик, иродавий зўр бериш, ташаббускорлик ва таваккалчилик сифатларининг уйғунлашуви орқали кечиши туфайли, шахснинг ўзига, одамларга ва фаолиятга йўналганлиги интилишлар даражасини белгиловчи психологик омил исботланган.
спортчиларда фаолият кўникмаларининг такомиллашуви шахсий ривожланиш, ижтимоий фаоллик, рақобатбардошлик, ижтимоий мавқега эришиш, мақсадга интилиш ва ўзини намоён қилиш эҳтиёжларининг ўзаро интеграцияси билан боғлиқлиги туфайли, спорт мотивларининг шахс йўналганлиги контекстида мақсадга интилиш установкалари, спортга оид билимлар ва иродавий сифатларни гуруҳий ҳамда индивидуал спорт фаолияти интеграцияси асосида доминант намоён бўлишига боғлиқ эканлиги далилланган.
спортчиларда фаолият кўникмаларини шакллантиришга қаратилган психокоррексион модел шахснинг ўзига, одамларга ва фаолиятга йўналганлигини уйғун ривожлантириш орқали ўзини англаш, коммуникатив фаоллик, масъулиятлилик ҳамда касбий фаолиятга мотивацион муносабатни кучайтириш муҳимлиги туфайли мотивацион-иродавий, когнитив-рефлексив ва ижтимоий-психологик механизмларнинг трансформатив интеграцияси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Спортчиларда фаолият кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
спортчиларда фаолият кўникмаларининг шаклланиши муваффақиятга интилиш мотивацияси, шахснинг ўзини англаши, ўз хулқини англай олиши ва “спортчи Мен” консепсиясини шакллантириш жараёнлари билан узвий боғлиқлигига кўра, ички психик фаолликни ташқи фаолиятга экстериоризациялаш орқали тактик ҳаракатларни ривожлантиришнинг мотивацион-иродавий психологик механизми сифатида намойин бўлиши асосланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-400-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-400а-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларда фаолият кўникмаларини шакллантириш механизмларини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
спортчиларда фаолият кўникмаларининг ривожланиши ички мотивация, билишга қизиқиш, мусобақалашувга мойиллик, иродавий зўр бериш, ташаббускорлик ва таваккалчилик сифатларининг уйғунлашуви орқали кечиши туфайли, шахснинг ўзига, одамларга ва фаолиятга йўналганлиги интилишлар даражасини белгиловчи психологик омил исботланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-400-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-400а-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларда фаолият кўникмаларини шакллантиришнинг асосий усуллари коърсатиб берилган;
спортчиларда фаолият кўникмаларининг такомиллашуви шахсий ривожланиш, ижтимоий фаоллик, рақобатбардошлик, ижтимоий мавқега эришиш, мақсадга интилиш ва ўзини намоён қилиш эҳтиёжларининг ўзаро интеграцияси билан боғлиқлиги туфайли, спорт мотивларининг шахс йўналганлиги контекстида мақсадга интилиш установкалари, спортга оид билимлар ва иродавий сифатларни гуруҳий ҳамда индивидуал спорт фаолияти интеграцияси асосида доминант намоён бўлишига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-400-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-400а-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларда фаолият кўникмаларини шакллантириш модели ишлаб чиқилган;
спортчиларда фаолият кўникмаларини шакллантиришга қаратилган психокоррексион модел шахснинг ўзига, одамларга ва фаолиятга йўналганлигини уйғун ривожлантириш орқали ўзини англаш, коммуникатив фаоллик, масъулиятлилик ҳамда касбий фаолиятга мотивацион муносабатни кучайтириш муҳимлиги туфайли мотивацион-иродавий, когнитив-рефлексив ва ижтимоий-психологик механизмларнинг трансформатив интеграцияси асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилик Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-400-сон буйруғи билан «Психологик тренинг асослари» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-400а-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларда фаолият кўникмаларини шакллантириш механизмларини оърганиш имконияти оширилган.