Мансуров Содиқжон Қаҳрамоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларида ахлоқий қадриятлар шаклланишининг  ижтимоий-психологик жиҳатлари”  19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/P1155. 
Илмий раҳбар: Равшанов Лочинбек Уринович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.12.2025.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Ражабова Гўзал Зарифовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи  ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларида ахлоқий қадриятлар шаклланишининг ижтимоий-психологик жиҳатларини аниқлаш орқали тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларида ахлоқий қадрият шаклланишида ахлоқий-этик қадрият хусусиятлари, шахснинг ўз-ўзига муносабати, ахлоқий хулқ-атвор даражасининг конструктивлиги, позитив қадриятлар сингари психологик факторлар таъсири натижасида, уларда ахлоқий қадриятлар шаклланиб бориши асосланган;
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларида ахлоқий қадриятлар хусусиятларини шакллантириш асосида, уларда иродавий ва мотивацион жиҳатлар яʼни ахлоқий рефлекция, экзистенсиал қадрият, алтруистик қадрият, ахлоқий-эстетик қадрият, ахлоқий-этик қадрият ва касбий фаолиятга нисбатан қадрият сифатлари ўзига хос ёрдамчи восита сифатида хизмат қилиши исботланган;  
ахлоқий қадрият шаклланишининг психологик жиҳатлари билан шахслилик хусусиятлари ўзаро боғлиқликни акс эттириш натижасида, ахлоқий дунёқараш, ахлоқий хулқ-атвор ҳамда ахлоқий компетенсия каби омиллар қуйилашган сари, миллий гвардия ҳарбий хизматчиларида ахлоқий қадрият салбий жиҳатдан шаклланишидан дарак бериши далилланган;
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларида ахлоқий қадрият хусусиятларини ижобий таъминловчи сифатлар ортиши натижасида, уларда ахлоқий рефлекция, алтруистик қадрият, экзистенсиал қадрият, ўзига ишониш, ўзини идора қилиш, ўзини қадрлаш, самимийлик, терминал ҳамда инструментал қадриятлар каби омиллар муҳим эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларида ахлоқий қадриятлар шаклланишининг ижтимоий-психологик жиҳатлари масаласини тадқиқ этиш натижасида:
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларида ахлоқий қадрият шаклланишида ахлоқий-этик қадрият хусусиятлари, шахснинг ўз-ўзига муносабати, ахлоқий хулқ-атвор даражасининг конструктивлиги, позитив қадриятлар сингари психологик факторлар таъсири натижасида, уларда ахлоқий қадриятлар шаклланиб бориши асосланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-404а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-404-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳузуридаги Психологик марказ лабораторияларининг илмий-методик таъминотини янада бойишига хизмат қилган;
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларида ахлоқий қадриятлар хусусиятларини шакллантириш асосида, уларда иродавий ва мотивацион жиҳатлар яʼни ахлоқий рефлекция, экзистенсиал қадрият, алтруистик қадрият, ахлоқий-эстетик қадрият, ахлоқий-этик қадрият ва касбий фаолиятга нисбатан қадрият сифатлари ўзига хос ёрдамчи восита сифатида хизмат қилиши исботланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-404а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-404-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида хизмат қилувчи ҳарбий хизматчиларда ахлоқий-руҳий ҳолатни шакллантиришнинг психодиагностик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ахлоқий қадрият шаклланишининг психологик жиҳатлари билан шахслилик хусусиятлари ўзаро боғлиқликни акс эттириш натижасида, ахлоқий дунёқараш, ахлоқий хулқ-атвор ҳамда ахлоқий компетенсия каби омиллар қуйилашган сари, миллий гвардия ҳарбий хизматчиларида ахлоқий қадрият салбий жиҳатдан шаклланишидан дарак бериши далилланганлигига доир янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-404а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-404-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида хизмат қилувчи ҳарбий хизматчиларнинг касбий фаолиятига хос хусусиятлар билан боғлиқ илмий-амалий натижаларни бойишига эришилган;
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларида ахлоқий қадрият хусусиятларини ижобий таъминловчи сифатлар ортиши натижасида, уларда ахлоқий рефлекция, алтруистик қадрият, экзистенсиал қадрият, ўзига ишониш, ўзини идора қилиш, ўзини қадрлаш, самимийлик, терминал ҳамда инструментал қадриятлар каби омиллар муҳим эканлиги аниқланганлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-404а-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-404-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм ва муассасаларида касбий фаолият юритадиган мутахассислар ва амалиётчи психологларни психологик хизмат фаолиятида, малака ва кўникмаларини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish