Холматов Баходир Холмурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиёда давлатлараро маданий ҳамкорликни ривожланишида халқ дипломатиясининг оʻрни” мавзусидаги, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ss415
Илмий раҳбар: Сирожов Ойбек Очилович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Ss.05.02.
Расмий оппонентлар:
Юлдашев Анвар Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Нуримбетов Рахматулла Ибрагимович, сиёсий фанлар доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Марказий Осиёда давлатлараро маданий ҳамкорликни ривожланишида халқ дипломатиясининг ўрни ва аҳамиятига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Халқ дипломатиясида жамият манфаатлари устун қўйилиб, халқларнинг тарихий анъана ва қадриятларига асосланиши, бунда муайян бир гуруҳ ёки қатламнинг ҳатти-ҳаракати халқларнинг ва жамоатчиликнинг яқинлашишига ёрдам бериши, халқлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун зарур бўлган механизмларни амалга ошириши ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш учун халқларнинг қон-қардошлик ришталарини мустаҳкамлаб бориши Монокултурализм назариясига кўра очиб берилган;
Марказий Осиёда халқ дипломатияси умумий маданий мерос, диний-маънавий қадриятлар, халқлар ўртасидаги давлатлараро маданий алоқаларни мустаҳкамловчи омил сифатида намоён бўлаётгани, миллий маданий марказлар, ижодий уюшмалар, таълим ва илмий-маърифий алмашинувлар, ёшлар ташаббуслари, яқин қўшничилик алоқаларига таянадиган ижтимоий-маданий салоҳияти муҳим коммуникатив-институционал ресурс эканлиги “маданий яқинлик – халқлараро мулоқот – ижтимоий ишонч – давлатлараро маданий ҳамкорлик – минтақавий бирдамлик” консептуал моделига кўра асосланган;
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида халқ дипломатиясини амалга оширишда давлат ва жамият манфаатларини биргаликда уйғун ҳолда олиб бориши, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонда ҳукуматнинг таъсири устуворлик қилгани билан ажралиб туриши, Қирғизистоннинг ғарб демократик институтлари билан ҳамкорликни кучайтириб бориши натижасида нодавлат ва ноҳукумат ташкилотларининг эркин иштирок этиши идентиклиги аниқланган;
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамловчи, миллий манфаатлар устуворлигини таъминловчи, давлатлар кесимида халқ дипломатиясининг устувор йўналишлари, субектлари ва институционал механизмларини белгиловчи, халқ дипломатиясини минтақавий ишонч, жамиятлараро яқинлашув ва барқарор шерикчиликни ривожлантирувчи консептуал-амалий воситаси эканлиги “Марказий Осиё минтақасида халқ дипломатиясини ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқиш таклифига кўра далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқоти давомида ишлаб чиқилган асосий илмий тамойиллар, хулосалар ва амалий тавсиялар асосида:
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамловчи, миллий манфаатлар устуворлигини таъминловчи, давлатлар кесимида халқ дипломатиясининг устувор йўналишлари, субектлари ва институционал механизмларини белгиловчи, халқ дипломатиясини минтақавий ишонч, жамиятлараро яқинлашув ва барқарор шерикчиликни ривожлантирувчи консептуал-амалий воситаси эканлиги “Марказий Осиё минтақасида халқ дипломатиясини ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқиш борасидаги илмий хулосаларидан Марказий Осиё халқаро институти фаолиятида фойдаланилган (Марказий Осиё халқаро институтининг 2025-йил 17-октябрдаги 02/03-2-735-сонли далолатномаси). Натижада, диссертация ишидаги илмий янгиликлар, хулоса ва амалий тавсиялардан Институтнинг конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек маданий-гуманитар соҳалардаги ишларини ташкил этишда хизмат қилган.
Халқ дипломатиясида жамият манфаатлари устун қўйилиб, халқларнинг тарихий анъана ва қадриятларига асосланиши, бунда муайян бир гуруҳ ёки қатламнинг ҳатти-ҳаракати халқларнинг ва жамоатчиликнинг яқинлашишига ёрдам бериши, халқлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун зарур бўлган механизмларни амалга ошириши ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш учун халқларнинг қон-қардошлик ришталарини мустаҳкамлаб бориши Монокултурализм назариясига кўра очиб берилганлиги борасидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси марказининг 2025-йил 10-октябрдаги 577/25-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ташкилотнинг тарғибот материаллари, йўл харитаси ва истиқбол режаларини ишлаб чиқишда, шунингдек, ташкилот доирасидаги конференциялар ҳамда давра суҳбатларини илмий асосда ташкил қилишда хизмат қилган.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида халқ дипломатиясини амалга оширишда давлат ва жамият манфаатларини биргаликда уйғун ҳолда олиб бориши, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонда ҳукуматнинг таъсири устуворлик қилгани билан ажралиб туриши, Қирғизистоннинг ғарб демократик институтлари билан ҳамкорликни кучайтириб бориши натижасида нодавлат ва ноҳукумат ташкилотларининг эркин иштирок этиши идентиклиги аниқланганлиги борасидаги илмий хулосалари Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолиятида татбиқ этилган. (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024-йил 27-февралдаги 102-сонли далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон Халқ демократик партияси тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ижтимоий-сиёсий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишга ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини ташкил этишга хизмат қилган.
Марказий Осиёда халқ дипломатияси умумий маданий мерос, диний-маънавий қадриятлар, халқлар ўртасидаги давлатлараро маданий алоқаларни мустаҳкамловчи омил сифатида намоён бўлаётгани, миллий маданий марказлар, ижодий уюшмалар, таълим ва илмий-маърифий алмашинувлар, ёшлар ташаббуслари, яқин қўшничилик алоқаларига таянадиган ижтимоий-маданий салоҳияти муҳим коммуникатив-институционал ресурс эканлиги “маданий яқинлик – халқлараро мулоқот – ижтимоий ишонч – давлатлараро маданий ҳамкорлик – минтақавий бирдамлик” консептуал моделига кўра асосланганлигига доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 14-мартдаги 14-07-431-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация ишидаги илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Қўмитанинг конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирларини ташкил этишга хизмат қилган.