Жабборов Ғиёсжон Ғаффоржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўйларнинг аргасидае (Алвеонасус лаҳоренсус) каналарини тарқалиши ва қарши курашиш тадбирлари”, 03.00.06 – Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2026.1.PhD/В101
Илмий раҳбар: Давлатов Равшан Бердиевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номиСамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.08/2025.27.12.В.11.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Ўткир Илашович, ветеринария фанлари доктори, доцент; Пўлатов Фахриддин Сайфиддинович, ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тадқиқот институтии.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги қўйчилик хўжаликлари ҳамда аҳоли қарамоғидаги шахсий деҳқон ва фермер хўжаликларидаги қўйлар орасида Алвеонасус лаҳоренсус каналарини тарқалиши, ташхиси, даволаш ва олдини олиш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республикамизнинг Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари шароитида қўйлар иксодидозларининг эпизоотологик ҳолати баҳоланган;
Алвеонасус лаҳоренсус каналарини қўйларнинг жинси, ёши ва йил мавсумлари бўйича тарқалиши аниқланган;
Аргазид каналарига қарши курашиш ва олдини олишда замонавий акарацид препаратларнинг самарадорлиги аниқланган;
А. лаҳоренсус билан зарарланган қўйлар организмидаги патолого анатомик ўзгаришлар баҳоланган;
қўйлар эктопаразитларига қарши илмий асосланган даволаш ва профилактик чора тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўйларнинг Алвеонасус лаҳоренсус каналарига қарши курашда юқори самарадор акаридсид препаратларнинг самарадорлиги аниқлаш борасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
“Делтапур 1%” препаратининг чорвачиликда эктопаразитларга қарши қўлланилиши ҳақида” тавсиянома тасдиқланиб жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантиш қўмитасининг 2026-йил 10-февралдаги № 02/23-119-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома чорвачилик хўжаликларида фойдаланиб келинмоқда; 
Республикамизнинг қатор ҳудудларида хусусан Бухоро, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятларининг туманларидаги қўйчилик хўжаликлари ҳамда аҳоли қарамоғидаги қўйларда паразитлик қилувчи эктопаразитлар ва каналарга қарши Делтапур 1% препаратини томчи усулида, Эктопар Плус препаратини пуркаш (қуруқ) усулида, Ивермектин 1% препарати инексия усулида, Суперкиллер препарати ҳўл (чўмилтириш) усулида юқори терапевтик ва профилактик самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган ҳамда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантиш қўмитасининг 2026-йил 10-февралдаги № 02/23-119-сон маълумотномаси). Натижада қўй ва қўзиларда эктопаразитозларни даволаш ва олдини олишга сарфланган 1 сўм харажатга 10 сўм иқтисодий самара олишга эришилган; 
Акарацид препаратларининг чорвачиликда эктопаразитларга қарши қўлланилиши  натижасида ишлаб чиқилган илмий ечимлар асосида фермер ва хусусий аҳоли қарамоғидаги чорва ҳайвонларининг эктопаразитозларини олдини олиш ва даволашда янги мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган самарали ветеринария препаратлари амалиётга жорий қилинган. Ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалиётда қўллаш натижасида чорва ҳайвонлари орасида эктопаразитозларнинг тарқалишини олдини олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish