Юлдашев Сардорбек Абдукарим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Aкушерлик қон кетишидa Blood Stop воситaсининг морфологик вa клиник тaъсир пaрaллелaри», 14.00.02 – Морфология, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2PhD/Tib5795.
Илмий раҳбар: Ахмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шавазий Наргиза Нуруллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хошимов Бобир Лухмонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Худоярова Дилдора Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акушерлик қон кетишларида Blood Stop қўлланилишининг самарадорлигини клиник-морфологик жиҳатдан баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ультратовуш, допплерометрик ва морфологик усуллардан фойдаланилган ҳолда экспериментал-клиник тадқиқот доирасида BloodStop гемостатик воситасининг бачадонда операциядан кейинги чандиқлар шаклланишида юқори самарадорлиги исботланган;
BloodStop қўлланилиши назорат гуруҳи ва анъанавий гемостатик геллар қўлланилган гуруҳга нисбатан яллиғланиш-дистрофик ўзгаришларнинг камроқ ифодаланиши, мушак қатлами архитектоникасининг сақланиши ҳамда фиброз ремоделланишининг чекланганлиги билан тавсифланувчи морфологик ва функционал жиҳатдан тўлиқроқ миометрий чандиғи шаклланишини таъминлаши исботланган;
BloodStop қўлланилиши чандиқ соҳасида микроциркуляциянинг сақланиб қолиши ҳамда узоқ муддатли кузатувларда бачадоннинг радиал артерияларида қон оқимининг тикланишига ёрдам бериши аниқланган;
анъанавий маҳаллий гемостатик геллар миометрийнинг тўлиқ регенерациясини таъминламаслиги ва операциядан кейинги функционал жиҳатдан тўлиқ бўлмаган чандиқ шаклланиши учун морфологик шарт-шароитлар вужудга келишига сабаб бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акушерлик қон кетишларида Blood Stop қўлланилишининг самарадорлигини клиник-морфологик жиҳатдан баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ультратовуш, допплерометрик ва морфологик усуллардан фойдаланилган ҳолда экспериментал-клиник тадқиқот доирасида BloodStop гемостатик воситасининг бачадонда операциядан кейинги чандиқлар шаклланишида юқори самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 08.06.2025 йилда 105-25-сон билан тасдиқланган “Кесар кесиш амалиётида гемостатик препаратлар таъсирида миометрик морфологик манзарани ўрганиш алгоритми” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар 9-сонли туманлараро перинатал маркази бўйича 21.11.2025 йилдаги 87-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиали бўйича 03.12.2025 йилдаги 3-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бачадонда чандиқ етишмовчилиги билан боғлиқ операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш, дағал фиброз чандиқ шаклланиши хавфини камайтириш, яллиғланиш жараёнлари ривожланиши ва такрорий касалхонага ётқизиш эҳтимолини камайтиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: BloodStop гемостатик воситаси ва миометрийни морфологик баҳолаш учун ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш беморларни шифохонада қолиш муддатини қисқартириш, инфузион ва антибактериал терапия ҳажмини камайтириш, шунингдек, операциядан кейинги даврнинг асоратли кечиши частотасини камайтириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
иккинчи илмий янгилик: BloodStop қўлланилиши назорат гуруҳи ва анъанавий гемостатик геллар қўлланилган гуруҳга нисбатан яллиғланиш-дистрофик ўзгаришларнинг камроқ ифодаланиши, мушак қатлами архитектоникасининг сақланиши ҳамда фиброз ремоделланишининг чекланганлиги билан тавсифланувчи морфологик ва функционал жиҳатдан тўлиқроқ миометрий чандиғи шаклланишини таъминлаши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 08.06.2025 йилда 105-25-сон билан тасдиқланган “Кесар кесиш амалиётида гемостатик препаратлар таъсирида миометрик морфологик манзарани ўрганиш алгоритми” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар 9-сонли туманлараро перинатал маркази бўйича 21.11.2025 йилдаги 87-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиали бўйича 03.12.2025 йилдаги 3-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: миометрийнинг тўлиқ чандиғини шакллантириш ва операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириш орқали акушерлик ёрдами сифати ва хавфсизлигини оширишдан иборат. Бачадон морфофункционал ҳолатининг яхшиланиши чандиқ етишмовчилиги, яллиғланиш жараёнлари ва кейинчалик репродуктив бузилишлар частотасини камайтиришга ёрдам беради. Методиканинг жорий этилиши репродуктив прогнозни яхшилаш, кейинги ҳомиладорлик ва туғруқларда асоратлар эҳтимолини камайтириш, шунингдек, оналар саломатлиги даражасини ва беморларнинг ҳаёт сифатини оширишни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги асоратларни даволаш харажатларини камайтириш, касалхонага ётқизиш муддатларини қисқартириш ва такрорий жарроҳлик аралашувларига бўлган эҳтиёжни камайтириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
учинчи илмий янгилик: BloodStop қўлланилиши чандиқ соҳасида микроциркуляциянинг сақланиб қолиши ҳамда узоқ муддатли кузатувларда бачадоннинг радиал артерияларида қон оқимининг тикланишига ёрдам бериши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 08.06.2025 йилда 105-25-сон билан тасдиқланган “Кесар кесиш амалиётида гемостатик препаратлар таъсирида миометрик морфологик манзарани ўрганиш алгоритми” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар 9-сонли туманлараро перинатал маркази бўйича 21.11.2025 йилдаги 87-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиали бўйича 03.12.2025 йилдаги 3-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: адекват микроциркуляцияни сақлаш ва бачадон қон айланишини тиклаш орқали репродуктив функция бузилишлари хавфини камайтиришдан иборат бўлиб, бу кейинги ҳомиладорликларнинг қулай кечишига ва она саломатлиги даражасининг ошишига хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: қўшимча даволаниш ва такрорий касалхонага ётқизишни талаб қиладиган асоратлар частотасининг камайтириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
тўртинчи илмий янгилик: анъанавий маҳаллий гемостатик геллар миометрийнинг тўлиқ регенерациясини таъминламаслиги ва операциядан кейинги функционал жиҳатдан тўлиқ бўлмаган чандиқ шаклланиши учун морфологик шарт-шароитлар вужудга келишига сабаб бўлиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 08.06.2025 йилда 105-25-сон билан тасдиқланган “Кесар кесиш амалиётида гемостатик препаратлар таъсирида миометрик морфологик манзарани ўрганиш алгоритми” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар 9-сонли туманлараро перинатал маркази бўйича 21.11.2025 йилдаги 87-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиали бўйича 03.12.2025 йилдаги 3-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дарвоза тизимининг фазовий анатомиясини аниқроқ баҳолашдан иборат бўлиб, бу жарроҳлик аралашувини режалаштиришда хатолар хавфини камайтиради ва болалар хавфсизлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги асоратлар харажатларини камайтириш, оператив тактикани оптималлаштириш ва беморнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилади.