Маматқулова Тўлғаной Аъзамжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек қўшиқчилик терминологияси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2PhD/Fil5988.
Илмий раҳбар: Жамолитдинова Дилноза Мирҳожидиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03.
Расмий оппонентлар: Усмонова Ҳуринисо Шарафовна, филология фанлари доктори, профессор; Мамажонов Муҳаммаджон Юсубжонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили қўшиқчилик терминларни тизимлаштириш ҳамда уларнинг лингвистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек қўшиқчилик терминларининг соҳавий терминологиядаги ўрни, ўзига хос хусусиятлари, юзага келиши, шаклланиши, илмий такомили, тарихий ва замонавий, ички ва ташқи манбалари ҳамда терминларнинг тараққиёт омиллари аниқланган ҳамда ўзбек қўшиқчилик терминологияси очиқ ва динамик тизим сифатида баҳоланиб, ундаги ўзгаришлар бевосита санъатнинг глобал интеграциялашуви ва технологик тараққиёт (масалан, рақамли ижро атамалари) билан боғлиқлиги далилланган;
тарихий-этимологик жиҳатдан ўз ва ўзлашма қатламга, жумладан, умумтуркий ва араб, форс-тожик, рус тили каби хорижий тилларга мансуб қўшиқчилик терминларининг қиёсий-тарихий таҳлили, ўзбек тилининг лисоний меъёрларига мослашув жараёнлари, замонавий қўшиқчилик терминлари рус ва у воситасида ўзлашган хорижий тиллар лексик қатламига мансублиги очиб берилган;
қўшиқчилик терминологик майдонининг структурал-деривацион жиҳатлари: фаол ва нофаол ясалиш усуллари, моделлари, ясовчи воситалари, шунингдек, -чи, -лик аффикслари билан ясалиш маҳсулдор эканлиги изоҳланган, тузилишига кўра эса содда, қўшма ва мураккаб турлари очиб берилган;
ўзбек қўшиқчилик терминологиясининг лексик-семантик гуруҳлари, яъни мусиқа асбоблари, куй ва қўшиқ турлари, мақом йўллари кабилар изоҳланган, соҳа терминларига хос полисемия, синонимия, омонимия, гипер-гипонимия, градуонимия муносабатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида қўшиқчилик терминологияси тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек қўшиқчилик терминларининг соҳавий терминологиядаги ўрни, ўзига хос хусусиятлари, юзага келиши, шаклланиши, илмий такомили, тарихий ва замонавий, ички ва ташқи манбалари ҳамда терминларнинг тараққиёт омиллари аниқланган ҳамда ўзбек қўшиқчилик терминологияси очиқ ва динамик тизим сифатида баҳоланиб, ундаги ўзгаришлар бевосита санъатнинг глобал интеграциялашуви ва технологик тараққиёт (масалан, рақамли ижро атамалари) билан боғлиқлиги далилланганлигига оид таклифлар 2016-2017-йилларда олиб борилган Жиззах давлат педагогика институтида амалга оширилган МУЗ-2015-0725140051-рақамли “Бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини бойитишда инглизча-ўрусча-ўзбекча фраземалар луғатини яратиш ва амалиётга тадбиқ этиш” инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Жиззах давлат педагогика институтининг 2025-йил 28-майдаги 4-621-сон маълумотномаси). Натижада, луғат сўзлиги қўшиқчилик терминологиясига доир фраземалар таҳлили билан бойитишга эришилган;
тарихий-этимологик жиҳатдан ўз ва ўзлашма қатламга, жумладан, умумтуркий ва араб, форс-тожик, рус тили каби хорижий тилларга мансуб қўшиқчилик терминларининг қиёсий-тарихий таҳлили, ўзбек тилининг лисоний меъёрларига мослашув жараёнлари, замонавий қўшиқчилик терминлари рус ва у воситасида ўзлашган хорижий тиллар лексик қатламига мансублиги очиб берилганлигига оид хулосалар 2023-2024-йиллари Қўқон давлат университети томонидан амалга оширилган “2023 КА 171 рақамли “Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йилнинг 22-январдаги 21-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа ўзбек тили қўшиқчилик терминологиясига доир илмий-назарий талқинлар билан бойитилган;
қўшиқчилик терминологик майдонининг структурал-деривацион жиҳатлари: фаол ва нофаол ясалиш усуллари, моделлари, ясовчи воситалари, шунингдек, -чи, -лик аффикслари билан ясалиш маҳсулдор эканлиги изоҳланган, тузилишига кўра эса содда, қўшма ва мураккаб турлари очиб берилганлиги ҳамда ўзбек қўшиқчилик терминологиясининг лексик-семантик гуруҳлари, яъни мусиқа асбоблари, куй ва қўшиқ турлари, мақом йўллари кабилар изоҳланган, соҳа терминларига хос полисемия, синонимия, омонимия, гипер-гипонимия, градуонимия муносабатлари очиб берилганлигига оид хулосалардан 2024-йил давомида “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Оʻзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Сўз ва соз” номли эшиттиришларда фойдаланилган, тадқиқотчи билан суҳбат олиб борилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадио каналининг 2025-йилнинг 7-февралдаги 05-09-150-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг мазмун-мундарижаси қўшиқчилик терминларига доир талқин ва қарашлар билан бойишига эришилган.