Аллабергенов Муроджан Шакировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш, 13.00.07 - Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9720.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мадрахимова Феруза Рузимбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.05.
Расмий оппонентлар: Жўраев Вохид Тожимаматович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Ҳамдамова Маҳзуна Турсуновна, педагогика фанлари доктори, (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг бошқарувчилик маданиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари педагогик бошқарув тушунчасини жараённинг интеграл характеристикаси сифатида қиёсий тавсифлаш, ташкилотчилик қобилиятларининг таркибий тузулмасини мазмунан аниқлаш ва тадбиқий жиҳатларини прогнозлаш, бошқарув фаолияти жараёнидаги шахснинг мотивацион установкаларини таҳлилий баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантириш жараёни когнитив фаолликни интелектуал-мотивацион механизмларга мувофиқлигини трансформациялаш, бошқарувчилик компонентини аксиологик, синергетик ва рефлексив ёндашувлар интеграциясига интенсивлаштириш, индивидуал бошқарув сифатларни индивидуаллаштирилган таълим траекториялари орқали имплементациялаш, таълим сифати динамикасининг барқарорлигини прогностик-диагностик мониторинг ва лойиҳалаш технологиялари билан мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантириш модели таълим ташкилотларини бошқаришнинг обектив қонуниятларини консептуал репрезентациялаш, СWОТ технологиясининг прагматик, прогностик ва стратегик-аналитик салоҳиятини имплементациялаш, регулятив комптетентликнинг таъсирчанлик даражасини адаптив-пропорсионал механизмлар орқали барқарорлаштириш,  қадриятли, гносеологик ва технологик компонентларнинг синергетик-интегратив конвергенсиясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантириш самарадорлиги бошқарувнинг функсионал конвергенсиясини назорат қилувчи, тартибга солувчи, йўналтирувчи фаолиятлар нисбатларига вариатив мувофиқлаштириш, мотивацион, когнитив, ташкилий-маданий мезонларнинг индикатив  кўрсаткичларини квалиметрик диагностика, кўпомилли статистик верификациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг бошқарувчилик маданиятини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари педагогик бошқарув тушунчасини жараённинг интеграл характеристикаси сифатида қиёсий тавсифлаш, ташкилотчилик қобилиятларининг таркибий тузилмасини мазмунан аниқлаш ва тадбиқий жиҳатларини прогнозлаш, бошқарув фаолияти жараёнидаги шахснинг мотивацион установкаларини таҳлилий баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Таълим менежменти асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарорига асосан берилган 2025/301У-684-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари эришилган;
талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантириш жараёни когнитив фаолликни ошириш, бошқарувчиликни интенсивлаштириш ҳамда индивидуал сифатларда акс эттириш, таълим сифатининг динамик барқарорлигини изчил таъминлаш босқичларини мувофиқлаштириш ҳамда мониторингини инновацион хусусиятларига кўра лойиҳалаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Таълим менежменти асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарорига асосан берилган 2025/301У-684- рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантиришга имконият яратилган;
талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантириш модели таълим ташкилотларини бошқаришнинг хусусиятларининг обективлигини таркиб топтириш, СWОТ технологиясининг прагматиклигини ошириш ҳамда регулятивлик хусусиятининг ривожланишидаги таъсирчанлик даражасининг птопорсионаллигини таъминлаш, қадриятли, гносеологик ва технологик компонентларнинг интегративлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Таълим менежменти асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарорига асосан берилган 2025/301У-684-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантириш моделини такомиллаштириш шароит яратилган;
талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантириш самарадорлиги назорат қилувчи, тартибга солувчи, ва йўналтирувчи фаолиятлар нисбатини вариатив мувофиқлаштириш, мотивацион, когнитив, ташкилий-маданий мезон кўрсаткичларига кўра статистик аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Таълим менежменти асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарорига асосан берилган 2025/301У-684-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда бошқарувчилик маданиятини ривожлантириш самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish