Абдураимова Соҳиба Каримкул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7317.
Илмий раҳбар: Танибердиев Акмал Абдуганиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шоймардонов Туймурод Турдиалиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантиришнинг назарий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таҳлилий, дивергент ва рефлексив компонентларни ўзида мужассам этган кўп даражали (дидактик, методологик ва умумпедагогик) конструктив тизим орқали фикрлаш мослашувчанлиги, оригиналлиги ҳамда касбий рефлекцияни таъминловчи яхлит механизм сифатида аниқлаштирилган;
креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал модели креатив таълимнинг индикатив-аналитик кўрсаткичлари ҳамда инновацион фикрлаш ва ташаббускорликни фаоллаштирувчи индикаторлар интеграцияси орқали тўртта асосий компетенсия мажмуини “4К+2И” механизми кўринишида ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш жараёни назорат-диагностика воситаларини функсионал уйғунлаштириш ҳамда индивидуал ривожланиш динамикасини акс эттирувчи кўрсаткичлар негизида прогрессив баҳолаш технологиясини критериал мезонлар билан бойитиш орқали такомиллаштирилган;
креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш самарадорлиги дифференциаллаш, гемификация ва муаммоли таълим технологияларини дидактик-жараёнли, эмоционал-когнитив ҳамда рефлексив-фаоллаштирувчи компонентлар билан мувофиқлаштириш орқали “Крео-дифференциал” методик тизим сифатида лойиҳалаштириш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантиришга доир олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таҳлилий, дивергент ва рефлексив компонентларни ўзида мужассам этган кўп даражали (дидактик, методологик ва умумпедагогик) конструктив тизим орқали фикрлаш мослашувчанлиги, оригиналлиги ҳамда касбий рефлекцияни таъминловчи яхлит механизм сифатида аниқлаштиришга доир тавсиялар “Касбий педагогик компетентлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 17-мартдаги 02/01-01-180-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш диагностикасига оид таълим мазмунини такомиллаштириш, креатив диагностика, дивергент генерация ва рефлексив интерпретация асосидаги янги дидактик модул шакллантирилиб, талабаларда креативликни аниқлаш ва ривожлантириш жараёни илмий асосланган воситалар билан бойитиш имконияти яратилган;
креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал модели креатив таълимнинг индикатив-аналитик кўрсаткичлари ҳамда инновацион фикрлаш ва ташаббускорликни фаоллаштирувчи индикаторлар интеграцияси орқали тўртта асосий компетенсия мажмуини “4К+2И” механизми кўринишида ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 17-мартдаги 02/01-01-180-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фикрлаш, педагогик вазиятларни инновацион ёндашув асосда таҳлил қилиш, муаммоли вазиятларга креатив ечим топиш ҳамда таълим жараёнини креатив лойиҳалаш жараёнини илмий асосланган воситалар билан бойитиш имконияти яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш жараёни назорат-диагностика воситаларини функсионал уйғунлаштириш ҳамда индивидуал ривожланиш динамикасини акс эттирувчи кўрсаткичлар негизида прогрессив баҳолаш технологиясини критериал мезонлар билан бойитиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 17-мартдаги 02/01-01-180-сон маълумотномаси). Натижада прогрессив баҳолаш технологияси ўқув жараёнига жорий этилиб, талабаларнинг креатив ривожланиш динамикасини босқичма-босқич аниқлаш ва обектив мониторинг қилиш имконияти таъминланган;
креативлик қобилиятини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш самарадорлиги дифференциаллаш, гемификация ва муаммоли таълим технологияларини дидактик-жараёнли, эмоционал-когнитив ҳамда рефлексив-фаоллаштирувчи компонентлар билан мувофиқлаштириш орқали “Крео-дифференциал” методик тизим сифатида лойиҳалаштириш асосида аниқлаштириш бўйича тавсиялар “Касбий педагогик компетентлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 17-мартдаги 02/01-01-180-сон маълумотномаси). Натижада методик тизимнинг вариативлиги кенгайтирилиб, талабаларда рефлексив таҳлил, креатив фикрлаш, педагогик фаолиятни лойиҳалаштириш ҳамда креативлик қобилиятларини намоён этиш учун зарур педагогик шарт-шароитлар яратилган.