Тўхлиев Мансур Махмудовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паст потенсиалли қуёш қуритиш қурилмасининг энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.4.PhD/Т3331
Илмий раҳбар: Узоқов Ғулом Норбоевич, техника фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD. 03/2025.28.11.Т.17.01. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович техника фанлари доктори, профессор: Қодиров Жобир Рўзимаматович техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети  
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади доривор оъсимликларни қуритиш учун иссиқлик аккумуляторли паст потенсиалли қуёш қуритгич қурилмасини такомиллаштирилган конструксиясини ишлаб чиқиш ва энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир вақтнинг ўзида доривор ўсимликларни қуритиш ҳамда бир вақтда ҳаво ва сувни қиздириш имконини берадиган иссиқлик аккумуляторли қуёш ҳаво қиздиргич билан интеграция қилинган тортиш қувурига эга шкаф туридаги паст потенсиалли қуёш қуритгич қурилмасининг такомиллаштирилган конструксияси ишлаб чиқилган (№ФАП 2957);
шкаф туридаги қуёш қуритгич қурилмасига иссиқлик аккумуляторли қуёш ҳаво қиздиргичдан узатилган паст потенсиалли иссиқлик ҳисобига рукола оъсимлигини қуритиш режими ишлаб чиқилган;
қуёш радиациясининг, ўзгариши, ташқи муҳит ҳарорати ва ҳавонинг табиий конвексия шароитига боғлиқ ҳолда қуёш ҳаво қиздиргичнинг плёнкали қопламаси, тош ва сувли аккумулятор ҳамда изоляция материали ҳароратларини вақт бўйича ўзгаришини аниқлаш имконини берадиган қурилманинг иссиқлик баланси тенгламалари асосидаги математик модел ишлаб чиқилган;
иссиқлик аккумуляторли қуёш ҳаво қиздиргич билан интеграция қилинган қуритиш камерасининг иссиқлик баланси тенгламаларини асосида қуритиш камераси деворининг ҳароратини, ички ҳаво ва маҳсулотнинг ҳарорати ҳамда намлик миқдорини вақт бўйича ўзгаришини аниқлаш имконини берадиган математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Энергия самарадор паст потенсиалли қуёш қуритгич қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
паст потенсиалли қуёш қуритгич қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк марказидан фойдали моделга патент олинган (№ФАП 2957, 28.11.2025 йил). Натижада, доривор ўсимликларни қуритиш учун қуёш ҳаво коллектори ва иссиқлик аккумулятори асосидаги қуёш қуритиш қурилмаси ишлаб чиқилган;
паст потенсиалли қуёш қуритгич қурилмаси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Зироат 2020” ҳамда “Боғи сарой юлдузи” фермер хўжаликларида жорий  этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги №05/04-04-783-сонли маълумотномаси). Натижада, иссиқлик аккумуляторли қуёш ҳаво қиздиргичи ёрдамида олинган фойдали энергиянинг оъртача қиймати мос равишда   ва май ойида қуритиш камерасининг энергия самарадорлиги ва солиштирма энергия сарфининг ўртача қиймати мос равишда   ва   ёки   эканлиги ҳамда паст потенсиалли қуёш қуритгич қурилмасини жорий этиш орқали бир йилда ўртача   электр энергия тежалишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish