Умурзакова Халима Хабибуллаевнанинг 
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тиббиётда қўлланиладиган ипакли боғловчи маҳсулотларни янги турларини яратишнинг илмий-технологик асослари” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3 DSc/Т676.
Илмий маслаҳатчи: Алимова Халима Алимовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSс.03/2025.27.12.Т.21.01.
Расмий оппонентлар: Кадирова Дилфуза Нейматовна, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Гулам Набиджанович техника фанлари доктори, профессор; Батирова Азиза Негмуратовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Табиий ипакдан тиббиётда қўлланиладиган боғловчи маҳсулотларни янги турларини яратиш технологиясини асослашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хом ипакни шаклланишида дастани пилла билан таъминлаш компенсация даврини қисқартириб, пилла ипи узунлигига боғлиқ чувиш тезлигини назарий тадқиқи асосида нотекисликни камайтириш орқали халқаро стандартнинг “3А” ва “4А” синфи талабларига мос маҳсулот ишлаб чиқиш мумкинлиги исботланган;
регрессион модел асосида ипларни узилишига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиб, бурамларни рационал қийматлари аниқланган, ҳамда эшилган ипак ипларининг мустаҳкамлиги таъминланган;
янги ассортиментдаги ипакли боғловчи маҳсулотларини тўқув ва трикотаж усулида ишлаб чиқариш учун эшилган ипларни қайнатиш, қўшилиш, бурам бериш сонларини рационал қийматларини ишлаб чиқиш орқали хомашё тайёрлаш технологияси такомиллаштирилган;
бинт тўқимасини шакллантиришда танда ипларини узилишига таъсир этувчи ип зичлагич зарбасидан ҳосил бўладиган кучларни ҳисобга олиб,  регрессион тенгламалар таҳлили асосида ип таранглигига таъсир этувчи омилларни рационал қийматлари аниқланган;
хом ипакдан бир нечтасини қўшиш, бурам бериш ҳамда эшилган иплардан мато олиш орқали янги турдаги ипакли боғловчи маҳсулотларнинг миллий стандарти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Табиий ипакдан тиббиёт боғловчи маҳсулотлари учун хомашё тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эни ҳар хил бўлган, ассортименти кенгайтирилган, янги йирик ячейкали структурага эга бўлган ва чеккалари бўйлаб шокила ҳосил қилмайдиган тиббиёт бинтини ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Интеллектуал мулк Агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (“Тиббиёт бинти”, №IAP05838- 2019 й). Натижада, хом ипакдан, йигирилган ипакдан тиббиёт бинтини олиш технологияси яратилган ва  маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш имкони очилган;
табиий ипакдан тиббиёт боғловчи маҳсулотлари учун хомашё тайёрлаш технологияси “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда, хусусан, “XORAZM PILLA XOLDING” МЧЖда, “JINJUZ SILK CO” МЧЖда, “KHIVA SILK FABRIC” МЧЖ корхоналарида жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2026 йил 6 майдаги 1-2/875-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро стандарт талабларининг “4А” синфига мос хом ипак олиш, 3А синфига нисбатан сотиш нархини  ва сифатини ортиши, такомиллаштирилган технологияни ишлаб чиқаришга қўллаш орқали иш унумдорлигини 12÷15%га ошириш имкони яратилган.
табиий ипакдан тиббиёт боғловчи маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда, хусусан, “ASKLEPIY-SVIFT” МЧЖ ва “FAZO-LUXE” МЧЖ корхоналарида («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2026 йил 8 июндаги 01/06-776 сонли маълумотномаси) жорий этилган. Натижада, эшилган ҳамда йигирилган ипак ипидан тиббиёт бинтини олишда, янги технологияда жараён ва ўтимларни қисқариши меҳнат сарфини камайиши орқали ишлаб чиқарилган иплар ассортиментини қўллашда иш унумдорлигини 10÷14%га ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish