Бердиев Усан Турдиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи: “Композицион магнит ўтказгичли энергия самарадор электр машиналарини ишлаб чиқишнинг илмий асослари”, 05.05.02 – Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.4.DSc/Т733
Илмий маслаҳатчи: Колесников Игор Константинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бедрицкий Иван Михайлович, техника фанлари доктори, профессор; Заяц Евгений Михайлович, техника фанлари доктори, профессор    (Белорус республикаси); Садуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси энергетика муоммолар институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: композицион магнит ўзаклардан фойдаланиб электр машиналарини ишлаб чиқаришда энергия тежамкорлиги ва ресурс самарадорлигини ошириш усулларини ишлаб чиқишдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор композит магнит ўзаклар асосида энергия тежамкор ва ресурс тежовчи электр машиналарини олишга мўлжалланган технологик жараёнлар модели ишлаб чиқилган;
илк бор композицион магнит ўтказгичларни тайёрлашда нуқсонларнинг олдини олиш учун оксид қатлами қалинлигини аниқлаш имконияти яратилди, натижада  материалнинг бир хил эмаслиги, мустаҳкамловчи тўлдирувчилар ва материалнинг шикастланиши билан боғлиқ нуқсонларни аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
илк бор композицион магнит ўтказгичлар асосида ишлаб чиқилган электр двигателларнинг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш учун зарур бўлган майдоннинг гармоник ташкил этувчиларини ўлчаш қурилмаси ишлаб чиқилган; 
электр машиналарида магнит йўқотишларни камайтириш ва ресурсларни тежаш, фойдали иш коеффициенти ва қувват коеффициентини ошириш имконини берувчи ротор ва статорларининг композит материаллар асосидаги магнит ўтказгичларини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
илк бор композицион магнит ўтказгичлар асосидаги уч фазали, бир фазали асинхрон ва вентилли двигателларнинг математик ва компютер моделлари ишлаб чиқилган;
композицион магнит ўтказгичлар асосида ишлаб чиқилган энергия самарадор ва ресурстежамкор қурилмаларни қўллаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Композицион магнит ўтказгичлар асосидаги электр двигателларнинг самарадорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида: 
электр ҳаракатланувчи таркибдаги асинхрон двигател статор чулғамининг магнит майдони биринчи гармоникасини ўлчаш қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№ ФАП 02255, 2021-й.). Натижада сезгирлиги ва аниқлиги юқори бўлган ўлчаш қурилмасини яратиш имконини берган;
асинхрон машина статор чулғамининг йиғинди магнит майдонини ўлчаш қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№ ФАП 02254, 2021-йил). Натижада сезгирлиги ва аниқлиги юқори бўлган ўлчаш қурилмасини яратиш имконини берган;
юмшоқ магнит материаллар ислаб чиқариш учун темир кукунига модификатор тайёрлаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (Но ФАП 951, 2026-йил).  Натижада композицион магнит ўтказгичларни тайёрлашда материалнинг бир жинсли эмаслиги, мустаҳкамловчи тўлдирувчилар, матрицанинг шикастланиши билан боғлиқ нуқсонларни ташхислаш имконини берган.
ишлаб чиқилган электр двигателларни тайёрлаш учун мўлжалланган қурилма "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Ўзбекистон" локомотив депосида электровозларнинг ёрдамчи электр двигателларида жорий этилди, шунингдек, цехнинг қўшимча вентиляция тизимларида юритма сифатида қўлланилди. (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 26-декабрдаги 01/3456-23-сон маълумотномаси) Натижада электр двигателларнинг энергия самарадорлиги ошган ва 402138178 (тўрт юз икки миллион бир юз ўттиз саккиз минг 178 сўм) иқтисодий самарадорлик келтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish