Мурзаева Шахло Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги миллий маданий марказларнинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрни (қирғиз, қозоқ, тожик, туркман маданий марказлари мисолида)” мавзусидаги 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ss548
Илмий раҳбар: Сирожов Ойбек Очилович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Ss.05.02.
Расмий оппонентлар:
Каримов Фарход Эркинович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Давлатова Саодат Тиловбердиевна, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистондаги миллий маданий марказларнинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамиятига оид консептуал ёндашувлар ҳамда механизмлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қирғиз, қозоқ, тожик ва туркман маданий марказларининг Ўзбекистондаги фаолияти қўшни халқлар ўртасидаги маданий яқинликни сақлаш, тарихий умумийликни тарғиб этиш, стереотипларни юмшатиш, трансчегаравий дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва Марказий Осиёда ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи стратегик омил эканлиги, миллий маданий марказлар минтақавий ҳамкорликнинг институционал-дипломатик тизимига юмшоқ куч сифатида фаолият юритувчи омил эканлиги “юмшоқ ижтимоий инфратузилма” консепсияси асосида далилланган;
Ўзбекистондаги қозоқ миллий маданий марказлари тил, таълим, оммавий ахборот воситалари ва маданий дипломатия орқали давлатлараро маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга, қирғиз миллий маданий марказлари кўчманчи маданият, анъанавий қадриятлар ва ёшлар билан ишлаш асосида авлодлараро маданий узвийликни таъминлашга, тожик миллий маданий марказлари тил-адабиёт ва маданий меросни ривожлантириш орқали тарихий-маданий яқинликни мустаҳкамлашга, туркман миллий маданий марказлари эса этнографик мерос, миллий урф-одатлар, спорт мусобақалари ва маданий тадбирлар воситасида халқ дипломатиясини ривожлантиришга хизмат қилаётгани илмий жиҳатдан исботланган;
Қозоғистонда “Қозоғистон халқлар ассамблеяси” этник гуруҳлар манфаатларини давлат сиёсати даражасида ифодаловчи механизм сифатида шакллангани, Қирғизистонда миллий маданий марказлар фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликка таянган ижтимоий фаоллик моделини намоён этаётгани, Тожикистонда ушбу йўналиш этномаданий меросни сақлашга қаратилган маданий сиёсат билан ажралиб туриши, Туркманистонда эса маданий марказлар миллий мерос ва давлат маданий сиёсати доирасида фаолият юритаётгани илмий жиҳатдан аниқланган;
Миллий маданий марказлар фаолиятини минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтиришда уларнинг маданий тадбирлар, тил ва анъана тарғиботи, ёшлар алмашинуви, илмий-маърифий учрашувлар ҳамда ОАВ ва рақамли платформалардаги иштироки орқали норасмий дипломатик таъсир имкониятларидан фойдаланиш, унинг халқлараро мулоқот, маданий алмашинув, ёшлар ҳамкорлиги ва минтақавий бирдамликни кучайтириш илгари сурилиб, Ўзбекистондаги қирғиз, қозоқ, тожик ва туркман миллий маданий марказлари иштирокида “Марказий Осиё миллий маданий марказлари ҳамкорлик платформаси”ни шакллантириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқоти давомида ишлаб чиқилган асосий илмий тамойиллар, хулосалар ва амалий тавсиялар асосида:
Миллий маданий марказлар фаолиятини минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтиришда уларнинг маданий тадбирлар, тил ва анъана тарғиботи, ёшлар алмашинуви, илмий-маърифий учрашувлар ҳамда ОАВ ва рақамли платформалардаги иштироки орқали норасмий дипломатик таъсир имкониятларидан фойдаланиш, унинг халқлараро мулоқот, маданий алмашинув, ёшлар ҳамкорлиги ва минтақавий бирдамликни кучайтириш илгари сурилиб Ўзбекистондаги қирғиз, қозоқ, тожик ва туркман миллий маданий марказлари иштирокида “Марказий Осиё миллий маданий марказлари ҳамкорлик платформаси”ни шакллантириш зарурати борасидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазирлигининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси томонидан фойдаланилган (ТИВ нинг 2026-йил 21-январдаги №16/25 сонли далолатномаси). Натижада, вазирлик ва идораларга юборилган ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилган.
Қирғиз, қозоқ, тожик ва туркман маданий марказларининг Ўзбекистондаги фаолияти қўшни халқлар ўртасидаги маданий яқинликни сақлаш, тарихий умумийликни тарғиб этиш, стереотипларни юмшатиш, трансчегаравий дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва Марказий Осиёда ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи стратегик омил эканлиги, миллий маданий марказлар минтақавий ҳамкорликнинг институционал-дипломатик тизимига юмшоқ куч сифатида фаолият юритувчи омил эканлиги “юмшоқ ижтимоий инфратузилма” консепсияси асосида далилланганлиги хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикасининг Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси томонидан дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2025-йил 7-ноябрдаги №37-02-14/937-сонли далолатномаси). Натижада, соҳага оид ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда ахборот-таҳлилий базани такомиллаштиришга хизмат қилган.
Қозоғистонда “Қозоғистон халқлар ассамблеяси” этник гуруҳлар манфаатларини давлат сиёсати даражасида ифодаловчи механизм сифатида шакллангани, Қирғизистонда миллий маданий марказлар фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликка таянган ижтимоий фаоллик моделини намоён этаётгани, Тожикистонда ушбу йўналиш этномаданий меросни сақлашга қаратилган маданий сиёсат билан ажралиб туриши, Туркманистонда эса маданий марказлар миллий мерос ва давлат маданий сиёсати доирасида фаолият юритаётгани борасидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон қозоқ миллий-маданий маркази томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон қозоқ миллий-маданий марказининг 2025-йилнинг 7-октябр №018/064-сонли далолатномаси) Натижада, вазирлик ва идораларга юборилган ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилган.
Ўзбекистондаги қозоқ миллий маданий марказлари тил, таълим, оммавий ахборот воситалари ва маданий дипломатия орқали давлатлараро маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга, қирғиз миллий маданий марказлари кўчманчи маданият, анъанавий қадриятлар ва ёшлар билан ишлаш асосида авлодлараро маданий узвийликни таъминлашга, тожик миллий маданий марказлари тил-адабиёт ва маданий меросни ривожлантириш орқали тарихий-маданий яқинликни мустаҳкамлашга, туркман миллий маданий марказлари эса этнографик мерос, миллий урф-одатлар, спорт мусобақалари ва маданий тадбирлар воситасида халқ дипломатиясини ривожлантиришга хизмат қилаётгани борасидаги илмий хулосаларидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази фаолиятида фойдаланилган (Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси марказининг 2025-йил 27-октябрдаги №582/25-сонли далолатномаси). Натижада, тадқиқотда илгари сурилган маълумотлар ташкилот фаолиятидаги таҳлилий материалларни тайёрлашга ва тегишли ташкилотларга тақдим этишга хизмат қилган.