Маҳмудова Дурдона Солижон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон тасвирий санъати тарихи (ХХ аср 50 йилларидан ХХИ аср биринчи чораги), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tar1796
Илмий раҳбар: Мўминова Гавҳар Эсановна тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: Қарши давлат техника университети профессори, тарих фанлари доктори Эргашева Юлдуз Алимовна; Университй оф Бусинесс анд Сcиенcе Ижтимоий фанлар кафедраси доценти, (PhD) Мансуров Улуғбек Умарович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ХХаср 50 йилларидан ХХИ аср биринчи чораги Ўзбекистон тасвирий санъати тарихини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Совет ҳокимиятининг дастлабки йиллардан бошлаб тасвирий санъат намояндалари янги давр курашчиларининг “қаҳрамонлик” образларини яратишга алоҳида эътибор қаратганлиги, ХХ асрнинг 30-йилларидан эса совет мафкураси тарғиботига бағишланган турли кўргазмалар уюштирилганлиги, уруш йилларида яратилган тасвирий санъат асарларида асосий мавзу ватанпарварлик ва инсонпарварлик фазилатларини улуғлашга қаратилганлиги, ушбу даврга келиб, ҳукмрон тузумнинг санъат соҳасига бўлган тазйиқи уруш йилларида бир оз сусайганлиги ҳамда санъатда тарихий мавзуларга мурожаат қилиш тенденсияси кучайганлиги асосланган;
санъатдан фақат тарғибот қуроли сифатида фойдаланишни талаб қилинган бир шароитда, маҳаллий рассомларнинг миллий анъаналарни сақлаб қолишга интилиши ва касбий маҳоратини янги босқичга кўтарилишида жиддий муаммоларга дуч келганлиги, 1950-йилларнинг биринчи ярмида санъатда “социалистик реализм” усулининг мутлақ ҳукмронлиги ўрнатилганлиги, тасвирий санъат кўргазмаларини номлашда ҳам совет мафкурасида “ишчи ва деҳқон” мавзуси асосий ўринга чиққанлиги, Ўзбекистон ССР Рассомлар уюшмаси фаолияти, ўзбек тасвирий санъати тарихида биринчи мусаввира Шамсируй Ҳасанова ижодига оид маълумотлар архив материаллари орқали илмий муомалага киритилган;
ХХ асрнинг 60-йилларида Ўзбекистон тасвирий санъатида қишлоқ хотин-қизлари, оналар ва миллий кийимдаги турли этномаданий гуруҳларга мансуб аёллар портретлари билан бир қаторда замонавий, Европача услубдаги ўзбек қизлари образлари ҳам тасвирлана бошланганлиги, 70-йилларга келиб, санъатда бироз ўзгаришлар кузатилиб, фақат шаҳар аҳолиси эмас, шу билан бирга қишлоқ аҳолиси, хусусан, пахтакорлар, механизаторлар, совхоз ишчилари, ҳамширалар ва чўпонлар ҳам тасвирланганлиги, тарихий хотира ҳамда миллий ўзликни англаш жараёнлари Алишер Навоий сиймосига мурожаат орқали ифодаланганлиги, 70-йилларнинг иккинчи ярмида давлат томонидан санъатни моддий рағбатлантириш тизими сезиларли даражада кенгайтирилганлиги тарихий манбалар орқали далилланган;
мустақиллик йилларида санъат соҳасига давлат эътиборининг кучайиши, Бадиий академия фаолиятининг ташкил этилиши, тасвирий санъат асарларида миллий қадриятлар устуворлигини таъминлаш ва уларни жаҳонга тарғиб этиш, ўтган асрда таъқибга учраган миллий анъаналарни қайта тиклаш масалаларига асосий эътибор қаратилганлиги, академия фаолияти доирасида йўлга қўйилган халқаро кўргазмалар ва Тошкент халқаро биенналеси маҳаллий мактаб вакилларининг жаҳон арт-бозори ҳамда халқаро бадиий жараёнларга интеграциялашувини таъминлаганлиги, Янги Ўзбекистон тараққиёт босқичида тасвирий санъат соҳаси рақамли технологиялар ва глобал маданий тенденсиялар таъсирида сифат жиҳатидан янгиланаётганлиги илмий томонлама асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
совет ҳокимиятининг дастлабки йиллардан бошлаб тасвирий санъат намояндалари янги давр курашчиларининг “қаҳрамонлик” образларини яратишга алоҳида эътибор қаратилганлиги, ХХ асрнинг 30-йиллардан бошлаб совет мафкураси тарғиботига бағишланган турли кўргазмалар уюштирилганлиги, уруш йилларида яратилган тасвирий санъат асарларида асосий мавзу ватанпарварлик ва инсонпарварлик фазилатларини улуғлашга қаратилиб, ушбу даврга келиб, ҳукмрон тузумнинг санъат соҳасига бўлган тазйиқи уруш йилларида бир оз сусайганлиги ҳамда уруш йиллари санъатда тарихий мавзуларга мурожаат қилиш тенденсияси кучайганлигига оид илмий натижалари Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 18-февралдаги 02-05/671-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий маълумотлар музей фонларининг бойишига ҳамда музейга ташриф буюрувчиларга соҳа тарихига оид илмий маълумотлар берилишига хизмат қилган;
санъатдан фақат тарғибот қуроли сифатида фойдаланишни талаб қилинган бир шароитда, ўзбек рассомларининг ўз миллий анъаналарини сақлаб қолишга интилиши ва касбий маҳоратини янги босқичга кўтарилишида жиддий муаммоларга дуч келганлиги, 1950-йилларнинг биринчи ярмида санъатда социалистик реализм усулининг мутлақ ҳукмронлиги ўрниашганлиги, тасвирий санъат кўргазмаларини номлашда ҳам совет мафкураси, асосан “ишчи ва деҳқон” мавзуси бош ўринга чиққанлиги, Ўзбекистон ССР Рассомлар уюшмаси фаолияти, ўзбек тасвирий санъати тарихида биринчи мусаввира Шамсируй Ҳасанова ижодига оид илмий маълумотлар Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 18-февралдаги 02-05/671-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий маълумотлар музей фонларининг бойишига ҳамда музейга ташриф буюрувчиларга соҳа тарихига оид илмий маълумотлар берилишига хизмат қилган;
ХХ асрнинг 60 йилларида Ўзбекистон рассомчилигида қишлоқ аёллари, оналар ва миллий кийимдаги турли этномаданий гуруҳларга мансуб аёллар портретлари билан бир қаторда замонавий, Европача услубдаги ўзбек қизлари образлари ҳам тасвирлана бошланганлиги, 70-йилларга келиб, ўзбек санъатида бироз ўзгаришлар даври бўлиб, ушбу даврда фақат шаҳар аҳолиси эмас, балки қишлоқ аҳолиси хусусан, пахтакорлар, механизаторлар, совхоз ишчилари, ҳамширалар ва чўпонлар ҳам тасвирланганлиги, тарихий хотира ҳамда миллий ўзликни англаш жараёнлари Алишер Навоий сиймосига мурожаат орқали ифодаланганлиги, 70-йилларнинг иккинчи ярмида давлат томонидан санъатни моддий рағбатлантириш тизими сезиларли даражада кенгайтирилганлигига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви сснарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокоманияси “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 12-мартдаги 01-33/169-сон маълумотномаси). Бу томошабинларда Ўзбекистон тасвирий саъати тарихи ҳақидаги илмий билимларнинг бойишига хизмат қилган;
мустақиллик йилларида санъат соҳасига давлат эътиборининг ҳолати, Бадиий академия фаолияти ташкил этилиши, тасвирий санъат асарларида миллий қадриятлар устуворлигини таъминлаш ва уларни жаҳонга тарғиб этиш, ўтган асрда таъқибга учраган миллий анъаналарни қайта тиклаш масалаларига асосий эътибор қаратганлиги, академия фаолияти доирасида йўлга қўйилган халқаро кўргазмалар ва Тошкент халқаро биенналеси маҳаллий мактаб вакилларининг жаҳон арт-бозори ва халқаро бадиий жараёнларга интеграциялашувини таъминлаганлиги, Янги Ўзбекистон тараққиёт босқичида тасвирий санъат соҳаси рақамли технологиялар ва глобал маданий тенденсиялар таъсирида сифат жиҳатидан янгиланаётганлигига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви сснарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокоманияси “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 12-мартдаги 01-33/169-сонли маълумотномаси). Бу томошабинларда мустақиллик йилларида Ўзбекистон тасвирий саъати тарихи ҳақидаги илмий билимларнинг бойишига хизмат қилган.