Ҳаққулов Сарвар Абдуалимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда меъморчилик ва замонавий шаҳарсозликнинг ривожланиши тарихи (1991 – 2021 йй)”, “07.00.01 – Ўзбекистон тарихи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1475
Илмий раҳбар: Омонова Сарвиноз Ориф қизи, тарих фанлари доктори (DSc), доц.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc 03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори (DSc), профессор Ҳасанов Акрам Муминович; тарих фанлари доктори, профессор Абриев Рўзиқул Бўронович.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда меъморчилик ва замонавий шаҳарсозликнинг ривожланиши тарихи (1991–2021 йй.) билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида шаҳарсозлик ва меъморчилик соҳаси тубдан ўзгариб, янги анъаналар билан бойиб борганлиги, соҳани ривожлантириш бўйича ҳуқуқий-меъёрий асослар ишлаб чиқилганлиги, шу билан бир қаторда айрим ҳолларда “Турар жой кодекси”, “Шаҳарсозлик кодекси” каби янги қабул қилинган муҳим ҳужжатлар талаблари бузилганлиги, Қарши, Самарқанд, Бухоро шаҳарларининг бош лойиҳалари ишлаб чиқилиши, шуниндек, соҳада кадрлар тайёрлашда Тошкент архитектура қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтларининг ўрни илмий жиҳатдан таҳлил қилинган;
Мустақиллик йилларида тарихий-маданий меросга муносабатнинг ўзгариши, тарихий ёдгорликларни таъмирлаш учун қурилиш материалларини тайёрлашга мослаштирилган Самарқанд устахонаси томонидан бажарилган ишлар ҳажми 20 баробар, Шаҳрисабз устахонасида бажарилган иш ҳажми салкам 23 баробарга ошганлиги, ушбу ишларни амалга оширишда ҳукумат маблағлари билан бир қаторда хорижий грантларнинг жалб этилганлиги, шу билан бир қаторда тарихий обектларни таъмирлашда уларнинг тарихийлигига ҳам жиддий зарар етказилганлиги ҳолатлари аниқланди;
пойтахт Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида қурилган давлат бошқаруви обектлари, меҳмонхонлар, савдо марказлари қурилишидаги ўзига хосликлар, уларда миллий анъаналарнинг акс эттирилиши, қурилиш ишларида маҳаллий архитекторлар билан бир қаторда хорижий мутахассисларнинг иштироки, республика шаҳарларида жаҳон андозаларидаги янги меҳмонхоналар фаолияти йўлга қўйилишига оид фикрлар илмий жиҳатдан далилланди;
истиқлол йилларида ландшафт меъморчилигидаги ўзгаришлар ва уларнинг тарихий аҳамияти, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ва бошқа яшил майдонларнинг бунёд этилиши, вилоят ва туман марказларида янги истироҳат боғларининг ташкил этилиши, шунингдек, айрим ҳудудлар қурилиш ишлари туфайли бундай боғларга хавф солиниши, уларнинг ҳудудида тижорат ва бошқа мақсадларда турли хил ноқонуний қурилишлар амалга оширилганлиги, шунингдек, қишлоқ жойларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари орқали амалга оширилган қурилиш ишлари натижалари ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда меъморчилик ва замонавий шаҳарсозликнинг ривожланиши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида шаҳарсозлик ва меъморчилик соҳаси тубдан ўзгариб, янги анъаналар билан бойиб борганлиги, соҳани ривожлантириш бўйича ҳуқуқий-меъёрий асослар ишлаб чиқилганлиги, шу билан бир қаторда айрим ҳолларда “Турар жой кодекси”, “Шаҳарсозлик кодекси” каби янги қабул қилинган муҳим ҳужжатлар талаблари бузилганлиги, Қарши, Самарқанд, Бухоро шаҳарларининг бош лойиҳалари ишлаб чиқилиши, шуниндек, соҳада кадрлар тайёрлашда Тошкент архитектура қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтларининг ўрнига оид илмий маълумотлардан Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» давлат муассасасининг 2023-йил 8-сентябрдаги 06-28-1337-сон маълумотномаси). Бу эса ёшлар онгида Ўзбекистон ҳудудида жойлашган маданий мерос обектларини сақлаш, муҳофаза қилиш, таъмирлаш ва қайта тиклаш масалаларига оид давлат сиёсати моҳиятини ўзгариб боришини очиб беришга хизмат қилган;
Мустақиллик йилларида тарихий-маданий меросга муносабатнинг ўзгариши, тарихий ёдгорликларни таъмирлаш учун қурилиш материалларини тайёрлашга мослаштирилган Самарқанд устахонаси томонидан бажарилган ишлар ҳажми 20 баробар, Шаҳрисабз устахонасида бажарилган иш ҳажми салкам 23 баробарга ошганлиги, ушбу ишларни амалга оширда ҳукумат маблағлари билан бир қаторда хорижий грантларнинг жалб этилганлиги, шу билан бир қаторда тарихий обектларни таъмирлашга уларнинг тарихийлигига ҳам жиддий зарар етказилганлигига оид маълумотлардан Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Қаршқадарё вилояти маданий мерос бошқармасининг 2023-йил 21-августдаги 02-05/2893-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижалар асосида Ўзбекистондаги моддий маданий мерос обектларини сақлаш ва келажак авлодларга асл ҳолича етказиш ҳамда ёдгорликлар янги зиёрат туризмини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
пойтахт Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида қурилган давлат бошқаруви обектлари, меҳмонхонлар, савдо марказлари қурилишидаги ўзига хосликлар, уларда миллий анъаналарнинг акс эттирилиши, қурилиш ишларида маҳаллий архитекторлар билан бир қаторда хорижий мутахассисларнинг иштироки, республика шаҳарларида жаҳон андозаларидаги янги меҳмонхоналар фаолияти йўлга қўйилишига оид илмий хулосалардан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 7 августдаги 307-сон маълумотномаси). Бу эса Ўзбекистонда меъморчилик ва миллий шаҳарсозлик соҳасида амалга оширилган тадбирларининг қанчалик муҳим вазифалардан бири эканлигини кўрсатиб беришга хизмат қилган.
истиқлол йилларида ландшафт меъморчилигидаги ўзгаришлар ва уларнинг тарихий аҳамияти, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ва бошқа яшил майдонларнинг бунёд этилиши, вилоят ва туман марказларида янги истироҳат боғларининг ташкил этилиши, шунингдек, айрим ҳудудларда қурилиш ишлари туфайли бундай боғларга хавф солиниши, уларнинг ҳудудида тижорат ва бошқа мақсадларда турли хил ноқонуний қурилишлар амалга оширилганлиги, шунингдек, қишлоқ жойларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари орқали амалга оширилган қурилиш ишлари натижаларига оид илмий хулосалардан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 7 августдаги 307-сон маълумотномаси). Бу эса Ўзбекистонда меъморчилик ва миллий шаҳарсозлик соҳасида амалга оширилган тадбирларининг қанчалик муҳим вазифалардан бири эканлигини кўрсатиб беришга хизмат қилган.