Абдуллаев Бахтиёр Панжи ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим педагогларининг ахборот–коммуникатив компетентлигини такомиллаштириш методикаси (малака ошириш курслари мисолида)”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6265
Илмий раҳбар: Эшмаматов Исмоил Абсаламович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон давлат техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2020.Т.124.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Рахматуллаева Дурдона Равшановна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим педагогларининг ахборот-коммуникатив компетентлигини малака ошириш курслари жараёнида такомиллаштириш методикасини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Олий таълим муассасалари педагогларининг ахборот-коммуникатив компетентлигининг шаклланганлик даражасини баҳолаш индикаторлари ва сифат кўрсаткичлари мотивацион-қадриятли, когнитив-технологик ҳамда фаолиятли-креатив мезонлар асосида аниқлаштирилиб, педагогнинг ахборот муҳитидаги фаоллигини диагностика қилиш тизими ҳамда таянч, махсус ва касбий даражалар бўйича кутилаётган натижавий параметрлар аниқланган;
Олий таълим муассасалари педагогларининг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш модели таянч, махсус ва касбий компетентликларни мотивацион, когнитив ҳамда фаолиятли-рефлексив компонентлар интеграцияси асосида шакллантириш, шунингдек, малака ошириш жараёнини модулли таълим ва тармоқда ҳамкорликка асосланган икки босқичли механизм орқали оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Олий таълим муассасалари педагогларининг ахборот-коммуникатив компетентлиги даражасини узлюксиз мониторинг қилиш ва коррексиялаш тизими мотивацион, когнитив ҳамда фаолиятли-рефлексив бирликда шаклланганлик даражасини миқдорий кўрсаткичлар — тест ва амалий топшириқлар, сифат кўрсаткичлари — портфолио ва лойиҳа ишлари асосида диагностика қилиш ҳамда аниқланган бўшлиқларни бартараф этишнинг дифференциаллашган усулларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион методик таъминот очиқ таълим ресурслари, сунъий интеллектга асосланган воситалар, масофавий ва гибрид таълим технологияларини амалиётга жорий этиш ҳамда педагогларнинг касбий ўсиш динамикасини мониторинг қилиш механизмларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. олий таълим педагогларининг ахборот-коммуникатив компетентлигини малака ошириш курслари жараёнида такомиллаштириш методикаси асосида:
олий таълим муассасалари педагогларининг ахборот-коммуникатив компетентлигининг шаклланганлик даражасини баҳолаш индикаторлари ва сифат кўрсаткичлари мотивацион-қадриятли, когнитив-технологик ҳамда фаолиятли-креатив мезонлар асосида аниқлаштирилиб, педагогнинг ахборот муҳитидаги фаоллигини диагностика қилиш тизими ҳамда таянч, махсус ва касбий даражалар бўйича кутилаётган натижавий параметрлар аниқлашга оид таклиф ва тавсиялар “Маълумотлар базаси тизимини яратиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025–йил 7–февралдаги 01/01-01-48 сонли маълумотномаси). Натижада, муҳандис кадрларни тайёрлашда маълумотлар базасини яратиш ва ахборот коммуникатив компетентликни такомиллаштиришга эришилган;
Олий таълим муассасалари педагогларининг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш модели таянч, махсус ва касбий компетентликларни мотивацион, когнитив ҳамда фаолиятли-рефлексив компонентлар интеграцияси асосида шакллантириш, шунингдек, малака ошириш жараёнини модулли таълим ва тармоқда ҳамкорликка асосланган икки босқичли механизм орқали оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани вазифаларини бажаришда фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Термиз давлат университети 2026-йил 25-февралдаги 06-12/88 сонли маълумотномаси). Натижада ҳамкорликда ўқитиш элементларини, рақамли технологияларни ва муаммога йўналтирилган ёндашувини бирлаштирадиган интерфаол усул педагог кадрларнинг ахборот коммуникатив компетентлигини ошириршга хизмат қилган;
Олий таълим муассасалари педагогларининг ахборот-коммуникатив компетентлиги даражасини узлюксиз мониторинг қилиш ва коррексиялаш тизими мотивацион, когнитив ҳамда фаолиятли-рефлексив бирликда шаклланганлик даражасини миқдорий кўрсаткичлар — тест ва амалий топшириқлар, сифат кўрсаткичлари — портфолио ва лойиҳа ишлари асосида диагностика қилиш ҳамда аниқланган бўшлиқларни бартараф этишнинг дифференциаллашган усулларини қўллаш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани вазифаларини бажаришда фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Термиз давлат университети 2026-йил 25-февралдаги 06-12/88 сонли маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий креативлиги, таълим бериш жараёнида инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш, янги авлод адабиётларини ярата олиш, педагоглар малакасини тизимли равишда ривожлантириш ҳамда кадрлар ислоҳотини амалга оширишда таълим сифати ва самарадорлигини оширилишга, ҳамда инновацион ёндашувларни таълим жараёнига татбиқ қилинишига эришилган;
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион методик таъминот очиқ таълим ресурслари, сунъий интеллектга асосланган воситалар, масофавий ва гибрид таълим технологияларини амалиётга жорий этиш ҳамда педагогларнинг касбий ўсиш динамикасини мониторинг қилиш механизмларини қўллаш орқали такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялар “Олий таълим муассасаларида педагогларнинг ахборот коммуникатив компетентлигини ривожлантириш дастури” ва “Олий таълим тизимида ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникатив компетенсиясини шакллантиришнинг дидактик модели” номли электрон дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025–йил 7–февралдаги 01/01-01-48 сонли маълумотномаси). Натижада, профессор-ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш жараёни тизимли равишда такомиллаштирилиб, уларнинг рақамли педагогик фаолият самарадорлиги оширилди, таълим жараёнига инновацион технологияларни интеграция қилиш даражасини оширишга эришилган.