Холйигитова Насиба Хабибуллаевнанинг
фан доктори ( DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий ўқув юртлари битирувчиларида касбий карйерани режалаштиришга шахсий қадриятли йўналганликнинг таъсири” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/P172.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманасировна психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети,  DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Бафаев Муҳиддин Мухаммадович, психология фанлари доктори, доцент; Абдуллаева Шоира Хамидовна, психология фанлари доктори, профессор; Хайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Профи университети
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Олий ўқув юртлари битирувчиларида шахсий қадриятли йўналганликнинг касбий карерани режалаштиришга таъсир этувчи ижтимоий-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш ҳамда карерани режалаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабалар касбий карерасини режалаштиришда шахснинг қадриятлари, турмуш тарзи, кундалик одатлари, касбий танлови, коммуникативлиги, вақтини режалаштириши ва ҳаётий мақсадларнинг диққатлилик, кузатувчанлик, интеллект, иродалилик ва ҳиссиёт сингари касбий аҳамиятга эга хусусиятларга таъсири туфайли “ҳаёт услуби” шахсий-когнитив интеграция орқали намоён бўлувчи психологик омил экани далилланган;
талабаларда ҳамкорлик, эмпатия, ижтимоий муносабатларга тайёрлик (ижтимоий йўналтирилганлик) ҳамда фаолиятга, натижага, ютуққа бўлган мотивациянинг (фаолиятга йўналганлик) ортиши уларнинг ёш ва жинс хусусиятлари билан ўзаро боғлиқлиги сабабли, бошқарув, барқарорлик, жамиятга фойда келтириш, ҳаёт услуби, ўзини англаш сингари карерани режалаштириш йўналишларида психологик барқарорликни таъминлаши асосланган;
педагогика йўналиши талабалари касбий карерасини режалаштиришида ижтимоий фаоллик, ўз устида ишлаш, маънавий қадриятлар, иқтисод йўналишидаги талабаларда эса олий нуфуз, моддий мустақиллик, ютуққа интилиш, ижодкорлик каби қадриятлар тизимининг фаол намоён бўлиши туфайли талабаларда касбий салоҳият билан бир қаторда шахсий қадриятлар асосий ижтимоий-психологик хусусият эканлиги аниқланди;
талабаларнинг шахсий қадриятли йўналганлигига кўра ҳушёрлик (интизомли ва масъулиятли), қочишга мойиллик (муаммоли вазиятларни четлаб ўтувчи), кечиктириш (иккиланувчи, ортиқча эҳтиёткор), жуда ҳушёр (сезгир, мукаммалликка интилувчи) сингари қарор қабул қилиш хусусиятларининг юқори даражада ривожланиши сабабли, касбий карерани профессионал компетентлик орқали аниқ, узоқ муддатли ва стратегик режалаштиришга эришиш мумкинлиги исботланган;
талабаларда касбий карерани режалаштиришнинг ижтимоий-психологик ривожлантириш модели диагностик ва ривожлантирувчи босқичларда касбий-психологик хусусиятлар, шахс йўналганлиги, қадрият йўналишлари, қарор қабул қилиш даражаси ҳамда карера режалаштиришни ривожлантирувчи тренинг машғулотларнинг уйғунлаштирилганлиги туфайли карерани онгли режалаштириш, барқарор мотивация, мақсад қўйиш, шахсий ресурслар асосида карера салоҳиятини такомиллаштириш орқали оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ўқув юртлари битирувчилари ўз карерасини режалаштиришининг ижтимоий-психологик хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
талабалар касбий карерасини режалаштиришда шахснинг қадриятлари, турмуш тарзи, кундалик одатлари, касбий танлови, коммуникативлиги, вақтини режалаштириши ва ҳаётий мақсадларнинг диққатлилик, кузатувчанлик, интеллект, иродалилик ва ҳиссиёт сингари касбий аҳамиятга эга хусусиятларга таъсири туфайли “ҳаёт услуби” шахсий-когнитив интеграция орқали намоён бўлувчи психологик омил эканлигига оид илмий янгилик Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 2-декабрдаги ПМ-174-сон буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 2-декабрдаги ПМ-174-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда келажак касбий йўлини танлашга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш, шахсий имкониятлар ва реал эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларда ҳамкорлик, эмпатия, ижтимоий муносабатларга тайёрлик (ижтимоий йўналтирилганлик) ҳамда фаолиятга, натижага, ютуққа бўлган мотивациянинг (фаолиятга йўналганлик) ортиши уларнинг ёш ва жинс хусусиятлари билан ўзаро боғлиқлиги сабабли, бошқарув, барқарорлик, жамиятга фойда келтириш, ҳаёт услуби, ўзини англаш сингари карерани режалаштириш йўналишларида психологик барқарорликни таъминлаши асосланганлигига оид натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 2-декабрдаги ПМ-174-сон буйруғи билан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 2-декабрдаги ПМ-174-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг шахслараро мулоқотда самарали иштирок этиши, бошқалар билан ҳамжиҳатликда ишлаш ва ижтимоий муҳитга мослашиш даражасини ошириш орқали касбий тайёргарлик сифатини яхшилашга эришилган;
педагогика йўналиши талабалари касбий карерасини режалаштиришида ижтимоий фаоллик, ўз устида ишлаш, маънавий қадриятлар, иқтисод йўналишидаги талабаларда эса олий нуфуз, моддий мустақиллик, ютуққа интилиш, ижодкорлик каби қадриятлар тизимининг фаол намоён бўлиши туфайли талабаларда касбий салоҳият билан бир қаторда шахсий қадриятлар асосий ижтимоий-психологик хусусият эканлиги аниқланганлиги ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 2-декабрдаги ПМ-174-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 2-декабрдаги ПМ-174-сон маълумотномаси). Натижада турли йўналишларда таҳсил олаётган талабаларда касбий фаолиятни шахсий қадриятлар билан уйғун ҳолда ташкил этиш, ички мотивларга йўналтирилган ёндашувни кучайтиришга эришилган;
талабаларнинг шахсий қадриятли йўналганлигига кўра хушёрлик (интизомли ва масъулиятли), қочишга мойиллик (муаммоли вазиятларни четлаб ўтувчи), кечиктириш (иккиланувчи, ортиқча эҳтиёткор), жуда хушёр (сезгир, мукаммалликка интилувчи) сингари қарор қабул қилиш хусусиятларининг юқори даражада ривожланиши сабабли, касбий карерани профессионал компетентлик орқали аниқ, узоқ муддатли ва стратегик режалаштиришга эришиш мумкинлиги исботланганлигига доир хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 2-декабрдаги ПМ-174-сон буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 2-декабрдаги ПМ-174-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг муҳим танловлар олдида вазминлик билан ҳаракат қилиши, масъулиятни ўз зиммасига олиш ва узоқ истиқболни кўзлаб ҳаракат қилиш қобилиятларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларда касбий карерани режалаштиришнинг ижтимоий-психологик ривожлантириш модели диагностик ва ривожлантирувчи босқичларда касбий-психологик хусусиятлар, шахс йўналганлиги, қадрият йўналишлари, қарор қабул қилиш даражаси ҳамда карера режалаштиришни ривожлантирувчи тренинг машғулотларнинг уйғунлаштирилганлиги туфайли карерани онгли режалаштириш, барқарор мотивация, мақсад қўйиш, шахсий ресурслар асосида карера салоҳиятини такомиллаштириш орқали асосланганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 2-декабрдаги ПМ-174-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологик тренинг» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 2-декабрдаги ПМ-174-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда келажак касбий ривожланишини тизимли режалаштириш, ички имкониятларидан самарали фойдаланиш ва барқарор мақсадларга йўналтирилган фаолиятни йўлга қўйиш кўникмаларини шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish