Муйдинов Олим Бекмуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда балиқчиликни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш”, 08.00.04 - “Қишлоқ хоʻжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt2729.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Муртазаев Олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.I.07.02.
Расмий оппонентлар: Аскаров Назимжон Ниёзович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Қаландаров Равшан Ҳусанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сув ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда балиқчиликни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектларнинг ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи бир нечта кўрсаткичлар асосида иқтисодий самарадорлик даражаси ҳисобланган ва унинг қуйи (00,332), ўрта (0,3330,666) ва юқори (0,6671) даражалари ишлаб чиқилган;
балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектларда ҳовузни тўғри жойга қуришдан бошлаб, омихта емлардан фойдаланиш, кислород миқдорини ошириш, консалтинг ва малака ошириш,  балиқларни ўсишини назорат қилиш, ҳамда балиқчиликда хом ашёнинг тайёр маҳсулотга айланиши, сотиш жараёни ва етказиб берувчилар билан иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий механизм тавсия этилган;
сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ва балиқ ҳаракати тезлигини ҳисобга олиб интенсив усулда балиқ етиштиришда 1 гектар анъанавий усулга нисбатан 8 300 метр куб сув тежалиши ҳамда 17,1 баробар кўп балиқ етиштириш имконияти мавжудлиги асосланиб, балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектлар учун интенсив усулга ўтиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилоятида барча тоифадаги хўжалик юритувчи субектлар фаолияти самарадорлигини ошириш асосида жами овланадиган балиқ ҳажмининг 2030-йилгача бўлган истиқболли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация ишининг илмий ва амалий натижалари асосида қуйидагилар жорий этилди:
балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектларнинг ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи бир нечта кўрсаткичлар асосида умумий самарадорлик даражаси ҳисобланган ва унинг қуйи (00,332), ўрта (0,3330,666) ва юқори (0,6671) мезонлари ишлаб чиқилган услубий ёндашув Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-февралдаги 06/26-2-10-05/20-сон маълумотномаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ўқув-услубий Кегашининг 2025-йил 29-январдаги 6-сонли баённомаси). Натижада ушбу методология асосида сўровномада иштирок этган 114 та балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектларнинг ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи бир нечта кўрсаткичлар асосида умумий самарадорлик даражаси ҳисобланган ва 36 таси ёки 32% “паст” даражадаги, 32 таси ёки 28% “ўрта” даражадаги ва 46 таси ёки 40% “юқори” самарадорлик даражасида фаолият юритаётганлиги асосланган. Мазкур ёндашув асосида балиқ етиштирувчи хўжалик юритувчи субектлар учун ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектларда ҳовузни тўғри жойга қуришдан бошлаб, омихта емлардан фойдаланиш, кислород миқдорини ошириш, консалтинг ва малака ошириш, балиқларни ўсишини назорат қилиш, ҳамда балиқчиликда хом ашёнинг тайёр маҳсулотга айланиши, сотиш жараёни ва етказиб берувчилар билан иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-февралдаги 06/26-2-10-05/20-сон маълумотномаси). Ўзбекбалиқсаноат уюшмаси ҳудудий филиали “Самарқандбалиқсаноат” МЧЖ томонидан Самарқанд вилояти балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектлар фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекбалиқсаноат уюшмаси ҳудудий филиали “Самарқандбалиқсаноат” МЧЖ томонидан 2026-йил 05-январда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси). Натижада балиқ етиштирувчи хўжалик юритувчи субектларнинг таъминотчилари билан шартномавий муносабатларини ривожлантириши ва бу эса уларларнинг таваккалчилик билан боғлиқ хавф-хатарларини камайтириши илмий асосланган;
Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ва балиқ ҳаракати тезлигини ҳисобга олиб интенсив усулда балиқ етиштиришда 1 гектар анъанавий усулга нисбатан 8 300 метр куб сув тежалиши ҳамда 17,1 баробар кўп балиқ етиштириш имконияти мавжудлиги асосланиб, балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектлар учун интенсив усулга ўтиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-февралдаги 06/26-2-10-05/20-сон маълумотномаси). Ўзбекбалиқсаноат уюшмаси ҳудудий филиали “Самарқандбалиқсаноат” МЧЖ томонидан Самарқанд вилояти балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектлар фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекбалиқсаноат уюшмаси ҳудудий филиали “Самарқандбалиқсаноат” МЧЖ томонидан 2026-йил 05-январда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси). Натижада ушбу усулда балиқ етиштиришда рентабеллик даражаси 122,1 фоиз эканлиги исботланган бу эса анъанавий усулда балиқ етиштиришга нисбатан 95,9 фоиз га кўп эканлиги илмий исботланган, шунингдек тупроқли ҳавзага нисбатан 17,1 марта кўп балиқ етиштирилган ҳолда, 8 300 метр куб сувни тежаш имконияти борлиги илмий асосланган;
Самарқанд вилоятида барча тоифадаги хўжалик юритувчи субектлар фаолияти самарадорлигини ошириш асосида жами овланадиган балиқ ҳажмининг 2030-йилгача бўлган истиқболли прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда вазирлик таркибидаги Статистик таҳлил ва прогнозлаштириш бўлими томонидан Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-февралдаги 06/26-2-10-05/20-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд вилоятида 2025-йилда балиқ овлаш  прогноз кўрсаткичи 21677,2 тоннани ташкил этиб, 2024-йилга нисбатан 109,3 фоизга ошиши, шунингдек 2030-йил прогноз кўрсаткичида вилоятда балиқ овлаш 28875,9 тоннани ташкил этиб, 2024-йилга нисбатан 156,0 фоизга ёки 2025-йилга нисбатан 142,7 фоизга ошиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish