Абидов Мансур Илхомжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда давлат молиявий назоратини такомиллаштириш йўналишлари”, 08.00.07–“Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1293.
Илмий раҳбар: Авлокулов Анвар Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайдаров Низомиддин Хамраевич; иқтисодиёт фанлари доктори Жабборов Азамат Алижонович.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бюджет маблағларининг қонуний ва мақсадли сарфланишини текширишда масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш обектлари ва мақсадларини аниқлаш тартибини назорат ишларининг йиллик дастурлари таркибига киритиш асосланган;
стратегик режалаштиришга масъул тузилмалар фаолияти билан боғлиқ молиявий, операцион ҳамда ички назоратга оид аниқланган хавфларнинг рўйхатини шакллантириш ва янгилаб бориш амалиётини жорий этиш орқали маблағлардан фойдаланиш ва бошқарув қарорларини қабул қилишдаги тизимли характерга эга бўлган хатоликларни
10 % га камайтириш асосланган;
бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича пластик карталарига ўтказиш учун тўлов қайдномаларини тижорат банкларига автоматлаштирилган электрон тарзда юбориш амалиётини йўлга қўйиш орқали бюджет интизомини бузиш, асоссиз тўловлар амалга оширилиши ҳамда инсон омили билан боғлиқ хатоларни 20 % га камайишига эришилиши асосланган;
давлат молиявий назоратини амалга оширувчи органлар томонидан бюджет тизими бюджетларидан тўланаётган субсидияларнинг манзиллилиги ва самарадорлигини баҳолаш амалиётини жорий этиш орқали субсидия маблағларининг ажратилиши билан боғлиқ қонунбузилиши ҳолатларини 10 % га камайтириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда давлат молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бюджет маблағларининг қонуний ва мақсадли сарфланишини текширишда масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш обектлари ва мақсадларини аниқлаш тартибини назорат ишларининг йиллик дастурлари таркибига киритиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-128-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспексиясининг 2025-йил
22-сентябрдаги 7/1343-25-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат молиявий назоратини амалга оширувчи органлар назорат ишларининг йиллик дастурлари таркиби такомиллашувига ва масофавий назоратнинг кенгайишига эришилган;
стратегик режалаштиришга масъул тузилмалар фаолияти билан боғлиқ молиявий, операцион ҳамда ички назоратга оид аниқланган хавфларнинг рўйхатини шакллантириш ва янгилаб бориш амалиётини жорий этиш орқали маблағлардан фойдаланиш ва бошқарув қарорларини қабул қилишдаги тизимли характерга эга бўлган хатоликларни
10 % га камайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2024-йил 10-июлдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-100-сон фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспексиясининг 2025-йил 22-сентябрдаги 7/1343-25-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотларда уларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда тузилган “Хавфларни бошқариш” қўмиталари томонидан ички назорат тизимлари фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг самарадорлигини янада оширишга эришилган;
бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича пластик карталарига ўтказиш учун тўлов қайдномаларини тижорат банкларига автоматлаштирилган электрон тарзда юбориш амалиётини йўлга қўйиш орқали бюджет интизомини бузиш, асоссиз тўловлар амалга оширилиши ҳамда инсон омили билан боғлиқ хатоларни 20 % га камайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-128-сон қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспексиясининг 2025-йил
22-сентябрдаги 7/1343-25-сон маълумотномаси). Натижада, давлат молиявий назоратини амалга оширувчи органлар томонидан бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасига алоҳида эътибор қаратилишига эришилган;
давлат молиявий назоратини амалга оширувчи органлар томонидан бюджет тизими бюджетларидан тўланаётган субсидияларнинг манзиллилигини ва самарадорлигини баҳолаш амалиётини жорий этиш орқали субсидия маблағларини ажратилиши билан боғлиқ қонунбузилиши ҳолатларини 10 % га камайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-128-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспексиясининг 2025-йил 22-сентябрдаги 7/1343-25-сон маълумотномаси). Натижада, бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга оширишни автоматлаштиришга ва маблағлардан мақсадсиз сарфланишини олдини олишга эришилган.