Абдусаидов Акмал Абдувалиевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасини барқарор ривожлантириш асосида аҳоли иш билан бандлиги даражасини ошириш” 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Iqt790
Илмий маслаҳатчи: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01. 
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини барқарор ривожлантириш асосида аҳоли иш билан бандлиги даражасини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожланиши” тушунчасининг иқтисодий мазмуни келажак авлодлар эҳтиёжларини қондириш қобилиятига путур етказмасдан ҳозирги кун эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий барқарорликка асосланган тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни таъминлашни мувофиқликда амалга оширишнинг тараққиёт модели нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида ҳудудларда иш билан бандлик мослашувчанлик даражасини интеграл баҳолаш усули иш билан бандлик эгилувчанлиги, иш билан бандликнинг постиндустриал таркиби, прогрессивлик ҳамда иш билан бандлик таркибининг мувофиқлиги индекслари орқали мослашувчанлик даражаси паст (0 ≤ ИМИ < 4), ўрта (5 ≤ ИМИ < 8) ва юқори (9 ≤ ИМИ < 12) шкала бўйича гуруҳларга табақалаштириш асосида такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва иш билан бандликни мувофиқлаштириш механизми ўқув дастури якунланганидан сўнг битирувчиларнинг камида 70 фоизини 3 ой ичида хизмат кўрсатиш соҳасига ишга жойлаштириш мақсадли натижа сифатида асосланган меҳнат бозори эҳтиёжларига мос қисқа муддатли касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва иш берувчилар иштирокида амалий ўқитишни ташкил этиш тартибини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида аҳоли бандлигини барқарор ошириш механизми кўникмага асосланган кадрлар тайёрлаш (КА = 0,35), дуал таълим (ДТ = 0,25), фаол бандлик сиёсати (ФБС = 0,20) ва рақамли трансформация (РТ = 0,20) устувор йўналишларининг ўзаро мақбул нисбатини таъминлаш орқали соҳада бандликнинг сифати, барқарорлиги ва меҳнат унумдорлигини ошириш таклифи асосланган;
Самарқанд вилояти хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганлар сони динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасини барқарор ривожлантириш асосида аҳоли иш билан бандлиги даражасини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожланиши” тушунчасининг иқтисодий мазмунини келажак авлодлар эҳтиёжларини қондириш қобилиятига путур етказмасдан ҳозирги кун эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий барқарорликка асосланган тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни таъминлашни мувофиқликда амалга оширишнинг тараққиёт модели нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Хизматлар соҳаси иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Кенгашининг 2025-йил 23-апрелда ўтказилган йиғилиши 11-сон баённомаси, рўйхатга олиш рақами №504). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий барқарорликка асосланган тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни таъминлашни мувофиқликда амалга оширишнинг тараққиёт модели нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожланиши” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида ҳудудларда иш билан бандлик мослашувчанлик даражасини интеграл баҳолаш усули иш билан бандлик эгилувчанлиги, иш билан бандликнинг постиндустриал таркиби, прогрессивлик ҳамда иш билан бандлик таркибининг мувофиқлиги индекслари орқали мослашувчанлик даражаси паст (0 ≤ ИМИ < 4), ўрта (5 ≤ ИМИ < 8) ва юқори (9 ≤ ИМИ < 12) шкала бўйича гуруҳларга табақалаштириш асосида такомиллаштириш таклифи Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ҳудудларни ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 14-майдаги 01/00-05/10-4880-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида постиндустриал иқтисодиёт шароитида ҳудудлардаги мавжуд иш билан бандлик таркибини ижтимоий-иқтисодий муҳитдаги ўзгаришларга мослашувчанлик даражасининг индекс қийматини 0 дан 12 гача бўлган шкалада аниқлаш имконини берган;
хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва иш билан бандликни мувофиқлаштириш механизми ўқув дастури якунланганидан сўнг битирувчиларнинг камида 70 фоизини 3 ой ичида хизмат кўрсатиш соҳасига ишга жойлаштириш мақсадли натижа сифатида асосланган меҳнат бозори эҳтиёжларига мос қисқа муддатли касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва иш берувчилар иштирокида амалий ўқитишни ташкил этиш тартибини қўллаш орқали такомиллаштириш таклифи Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “2026-йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш” Дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 14-майдаги 01/00-05/10-4880-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва иш билан бандликни мувофиқлаштириш механизмини такомиллаштириш имконини берган;
хизмат кўрсатиш соҳасида аҳоли бандлигини барқарор ошириш механизми кўникмага асосланган кадрлар тайёрлаш (КА = 0,35), дуал таълим (ДТ = 0,25), фаол бандлик сиёсати (ФБС = 0,20) ва рақамли трансформация (РТ = 0,20) устувор йўналишларининг ўзаро мақбул нисбатини таъминлаш орқали соҳада бандликнинг сифати, барқарорлиги ва меҳнат унумдорлигини ошириш таклифи Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “2026-йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш” Дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 14-майдаги 01/00-05/10-4880-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хизмат кўрсатиш соҳасига инновацион-инвестицияларни жорий қилиш, рақамли хизматлар кўрсатиш ҳамда инсон капиталини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда, соҳа ривожланишининг иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатларини ўзаро боғлиқлиги ва узвийлиги асосида барқарорликни таъминлаш имконини берган; 
Самарқанд вилояти хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганлар сони динамикасининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан бандлик дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 14-майдаги 01/00-05/10-4880-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030-йилга келиб Самарқанд вилояти хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганлар сонини 13,4 %га, жами хизматлар ҳажмини 3,4 мартага ошириш имкони аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish