Эркинов Шахзод Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банклари фаолияти самарадорлигини ошириш учун маркетинг стратегиясини такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5510
Илмий раҳбар: Бекимбетова Гулнора Маратовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.1.23.04
Расмий оппонентлар: Касимова Фотима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Жамшид Абрарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини оширишда маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган маркетинг стратегияси” тушунчаси иқтисодий жиҳатдан аниқлаштирилиб, мижозлар сегментацияси, рақамли маркетинг, хизматлар портфелини оптималлаштириш ва риск-даромад мутаносиблигини интеграциялаш орқали қўшилган қиймат яратишга йўналтирилган бошқарув тизими сифатида келтирилган;
CРМ тизимларини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш усули ишлаб чиқилиб, у мижозлар билан алоқа каналлари, маълумотлар таҳлили ва шахсийлаштириш даражаси асосида “паст” (0,1–0,4), “ўртача” (0,41–0,7) ва “юқори” (0,71–1,0) даражаларга ажратилган;
маркетинг харажатларининг банклар молиявий натижадорлигига таъсирини баҳолаш АРДЛ модели асосида такомиллаштирилиб, таъсир даражалари “паст”, “ўртача” ва “юқори” гуруҳларга ажратилган;
маркетинг стратегияларини такомиллаштиришда рақамли ва анъанавий воситалар самарадорлиги қиёсий таҳлил қилиниб, рақамли каналларни интеграциялаш ҳамда 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. тижорат банклари фаолияти самарадорлигини ошириш учун маркетинг стратегиясини такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар амалга оширилди::
услубий ёндашувга кўра “тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган маркетинг стратегиясини такомиллаштириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни мижозлар сегментацияси, рақамли маркетинг инструментлари, хизматлар портфелини оптималлаштириш ва риск-даромад мутаносиблигини таъминлаш жараёнларини интеграциялаш орқали қўшилган қиймат ва стратегик натижаларга йўналтирилган бошқарув қарорлари тизими нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банклари маркетинг стратегиясида мижозлар муносабатларини бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи CРМ тизимини жорий этиш даражасини миқдорий баҳолаш усули мижозлар билан ўзаро алоқа каналлари қамрови, маълумотлар таҳлили чуқурлиги ва шахсийлаштириш даражаси омиллари жиҳатидан “паст даража” (0,1–0,4), “ўртача даража” (0,41–0,7), “юқори даража” (0,71–1,0) миқдорий чегаралари асосида такомиллаштирилган;
тижорат банклари молиявий муваффақиятига таъсир этувчи омилларни баҳолаш усули маркетинг хизматларига сарфланадиган харажатлар ва активлар рентабеллиги ўртасидаги боғлиқликни АРДЛ модели асосида аниқлаш ҳамда натижаларни “паст таъсир” (0 < β < 0,2), “ўртача таъсир” (0,21 < β < 0,5), “юқори таъсир” (0,51 < β < 1) миқдорий чегаралари бўйича таснифлаш орқали такомиллаштирилган;
тижорат банкларининг маркетинг стратегияларини такомиллаштириш йўналишларини белгилашда рақамли ва анъанавий маркетинг воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги қиёсий таҳлил қилиниб, веб-сайт, ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформалар каби рақамли коммуникация каналларини интеграция қилиш ҳамда ушбу омиллар таъсирида банк фаолияти самарадорлигининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;