Каттаева Дилбар Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дермореспиратор синдромли болаларда D витамин статуси ва мутаносиб овқатланишини гигиеник асослаш», 14.00.07 – Гигиена, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5133.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Дилафруз Гайратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирзажонова Донохон Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: дермореспиратор синдромли болаларда D витамин статуси ва мутаносиб овқатланишини гигиеник асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бронхиал астма, аллергик ринит ва атопик дерматит билан хасталанган болаларда дермореспиратор синдром кечишида ёш, жинс ва жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари (бўй, тана вазни, ТВИ) ҳамда организмнинг метаболик ҳолати (қондаги Ca, Mg, Zn, Fe микроэлементлари таркиби ва D витамини (25(OH)D) миқдори) ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар ўзбек популяциясида асосланган;
дермореспиратор синдром ва атопик дерматит билан хасталанган болаларда ММР9 генининг 8202А>G полиморфизми бўйича GG генотипи ташувчилари АА генотипи ташувчиларига нисбатан 3-4 мартагача ишончли ортиши ҳамда AG гетерозигот генотипининг асосий ва назорат гуруҳлари ўртасида ишончли фарқ қилмаслиги исботланган;
дермореспиратор синдромли ва атопик дерматит билан хасталанган болаларда TGFβ-1 генининг Arg25Pro полиморфизми G/G гомозигот генотипи D витамини танқислиги даражаси билан ижобий боғлиқлиги, G/С гетерозигот генотипи эса бронхиал астма ва аллергик ринит билан хасталанган болаларда 3 марта кам учраши орқали респиратор патологияларда протектив таъсирга эга экани исботланган;
клиник-анамнестик, соматометрик, биокимёвий (Ca, Mg, Zn, Fe микроэлементлари ва D витамини) ҳамда молекуляр-генетик (TGFβ-1 Arg25Pro ва MMP9 8202А>G полиморфизмлари) кўрсаткичларининг мультифакториал мажмуаси асосида дермореспиратор синдромни эрта ташхислаш, хавф гуруҳларини шакллантириш ва касаллик кечишини прогноз қилишнинг янги оптимал алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Дермореспиратор синдромли болаларда D витамин статуси ва мутаносиб овқатланишини гигиеник асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: бронхиал астма, аллергик ринит ва атопик дерматит билан хасталанган болаларда дермореспиратор синдром кечишида ёш, жинс ва жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари (бўй, тана вазни, ТВИ) ҳамда организмнинг метаболик ҳолати (қондаги Ca, Mg, Zn, Fe микроэлементлари таркиби ва D витамини (25(OH)D) миқдори) ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар ўзбек популяциясида асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/505-t-сон билан тасдиқланган «Дермареспиратор синдромли болаларда нутритив сататусини баҳолаш алгортми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Миллий тиббиёт маркази бўйича 04.03.2025 йилдаги 0И-03/19-сон ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 23.05.2025 йилдаги 182-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги 02/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дермореспиратор синдромли болаларда D витамини ҳолатини  нутриентив статусининг издан чиқиш натижасида  болаларнинг касаллик келиб чиқишига олиб келадиган ички ва ташқи муҳит омилларини эрта аниқлаш ёрдамида сурункали хасталикнинг асоратларини олдини олиш, ривожланишини камайтириш, ремиссия даврини узайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш  аллергик  сезувчанликнинг ортиши натижасидаги юзага келадиган дерматреспиратор касалигини эрта ташхислаш ва  нутритентив даволаш тартибини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: дермореспиратор синдромли болаларда D витамин статусининг ўзгаришини мутаносиб овқатланиш асосида даволаш орқали болаларнинг шифохонада қолиш муддатини 14 кундан 10 кунгача қисқартириш натижасида бир курс даволаниш учун сарфланадиган ўртача 1,5 млн. сўмгача маблағлар иқтисод қилинади; 
иккинчи илмий янгилик: дермореспиратор синдром ва атопик дерматит билан хасталанган болаларда ММР9 генининг 8202А>G полиморфизми бўйича GG генотипи ташувчилари АА генотипи ташувчиларига нисбатан 3-4 мартагача ишончли ортиши ҳамда AG гетерозигот генотипининг асосий ва назорат гуруҳлари ўртасида ишончли фарқ қилмаслиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/505-t-сон билан тасдиқланган «Дермареспиратор синдромли болаларда нутритив сататусини баҳолаш алгортми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Миллий тиббиёт маркази бўйича 04.03.2025 йилдаги 0И-03/19-сон ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 23.05.2025 йилдаги 182-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги 02/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: GG генотипи ташувчиларида қон зардобидаги D витамини (25(OH)D) даражасининг сезиларли пасайиши, умумий IgE миқдорининг юқори бўлиши ва атопик дерматитга мойилликнинг 4 мартагача ортиши кузатилган. Аксинча, гетерозигот A/G генотипининг соғлом назорат гуруҳида устунлик қилиши унинг касаллик ривожланишига нисбатан ҳимоя протектив хусусиятига эга эканлигини кўрсатган. Бу эса ДРСга мойиллиги бўлган болаларни эрта скрининг қилиш ва ижтимоий соғломлаштириш дастурларини яратишга асос бўлиши билан изоҳланган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган касалликни эрта башоратлаш алгоритмидан фойдаланиш ва мақсадли превентив терапия қўлланилиши туфайли бемор болаларни шифохонада даволаниш муддатини ўртача 14 кундан 10 кунгача қисқартириш натижасида бир курс даволаниш учун сарфланадиган ўртача 1,5 млн. сўмгача бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: дермореспиратор синдромли ва атопик дерматит билан хасталанган болаларда TGFβ-1 генининг Arg25Pro полиморфизми G/G гомозигот генотипи D витамини танқислиги даражаси билан ижобий боғлиқлиги, G/С гетерозигот генотипи эса бронхиал астма ва аллергик ринит билан хасталанган болаларда 3 марта кам учраши орқали респиратор патологияларда протектив таъсирга эга экани исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/505-t-сон билан тасдиқланган «Дермареспиратор синдромли болаларда нутритив сататусини баҳолаш алгортми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Миллий тиббиёт маркази бўйича 04.03.2025 йилдаги 0И-03/19-сон ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 23.05.2025 йилдаги 182-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги 02/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дермореспиратор синдромли ва атопик дерматит билан хасталанган болаларда TGFβ-1 генининг Arg25Pro полиморфизми G/G генотипи ташувчилари D витамини меъёрдан паст даражаси билан ижобий боғлиқлиги, G/С гетерозигот ташувчилари бронхиал астма ва аллергик ринит билан хасталанган болаларда 3 марта кам учраши аниқланиши респиратор аллергик касалликларда протектив таъсирга эга эканлиги аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: дермореспиратор синдромли болаларда D витамин статусининг ўзгаришини TGFβ-1 генининг Arg25Pro полиморфизми билан боғлиқлиги асосида  даволаш орқали болаларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 14 кундан 10 кунгача қисқартириш натижасида бир курс даволаниш учун сарфланадиган ўртача 1,5 млн. сўмгача маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: клиник-анамнестик, соматометрик, биокимёвий (Ca, Mg, Zn, Fe микроэлементлари ва D витамини) ҳамда молекуляр-генетик (TGFβ-1 Arg25Pro ва MMP9 8202А>G полиморфизмлари) кўрсаткичларининг мультифакториал мажмуаси асосида дермореспиратор синдромни эрта ташхислаш, хавф гуруҳларини шакллантириш ва касаллик кечишини прогноз қилишнинг янги оптимал алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/505-t-сон билан тасдиқланган «Дермареспиратор синдромли болаларда нутритив сататусини баҳолаш алгортми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Миллий тиббиёт маркази бўйича 04.03.2025 йилдаги 0И-03/19-сон ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича 23.05.2025 йилдаги 182-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги 02/37-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дермореспиратор синдромли болаларда D витамининг ўрни, хасталикда нутриентив статусининг издан чиқиш натижасида  болаларда касаллик келиб чиқишига олиб келадиган ички ва ташқи муҳит омилларининг ўрнини  асослаш, асоратларини олдини олиш, дермореспиратор синдромни эрта ташхислаш, кечишини башоратлаш ва хавф гуруҳларини аниқлашга қаратилган янги оптимал прогнозлаш алгоритмини амалиётга жорий қилиш ёрдамида беморлар ҳаёт сифатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: дермореспиратор синдромли болаларда D витамин статусининг ўзгаришини дермореспиратор синдромни эрта ташхислаш, кечишини башоратлаш ва хавф гуруҳларини аниқлашга қаратилган янги оптимал прогнозлаш алгоритмидан фойдаланиш орқали болаларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 14 кундан 10 кунгача қисқартириш натижасида бир курс даволаниш учун сарфланадиган ўртача 1,5 млн. сўмгача маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish