Юнусова Нилуфар Хамраевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.1.23.02 бир марталик рақамли Илмий кенгаш”. Олий иқтисодий  таълим муассасаларида рус тилини ўқитиш жараёнида бўлажак мутахассисларда рақамли компетенсияларни ривожлантириш. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.2. PhD/Ped7855. Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Расмий оппонентлар: Икромхонова Феруза Икромовна педагогика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Миллий педагогика университети, Жураев Акбар Салимович, педагогика фанлари доктори, профессор, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Ахмедов Икром Акромович педагогика фанлари доктори, профессор, Тошкент амалий фанлар университети.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: масофавий таълим жараёнида бўлажак рус тили ва адабиёти ўқитувчиларининг рақамли компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ва  ундан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
олий иқтисодий  таълим муассасаларида рус тилини ўқитиш методикаси рақамли технологияларнинг визуал-интерактив имкониятлари, ахборотни когнитив қайта ишлаш, рақамли коммуникация ва киберхавфсизлик элементларини бизнес-мулоқотнинг рақамли музокара, касбий ёзишма ва электрон ҳужжат алмашинувига йўналтирилган ссенарийли моделлари ҳамда рақамли мониторинг механизмларига адаптациялаш асосида такомиллаштирилган;
рус тилини ўқитишнинг педагогик-эргономик ёндашуви доирасида скринкаст, мултимедиявий контент ва виртуал мулоқот воситаларидан фойдаланиш методикаси ахборотни қабул қилиш, рақамли мулоқот фаоллиги, вақт сарфи ва ресурс тежамкорлигини когнитив юкламани меъёрлаш билан боғлиқ ҳолда бошқарувчи рақамли-когнитив ҳамда иқтисодий-самарадор ёндашув асосида такомиллаштирилди;
олий иқтисодий  таълим муассасаларида рус тилини ўқитишда талабаларнинг рақамли компетентлигини баҳолаш модели ДигCомпЕду, ТПАCК, САМР, ТДC ва ИНТЕФ таркибий компонентларини рақамли коммуникация, ахборот хавфсизлиги ва педагогик контентнинг функсионал боғлиқлигида адаптациялаш, рақамли таълим самарадорлигини иқтисодий натижадорлик кўрсаткичлари билан қиёсий баҳолашга йўналтирилган рейтинг механизми асосида такомиллаштирилди;
олий иқтисодий  таълим муассасаларида рус тилини ўқитишда рақамли технологиялардан фойдаланиш алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, у Виртуал-cонсултатион воситаларини қўллаш орқали тил таълими сифати ва рақамли лингводидактикани оширишга хизмат қилади. Мазкур ёндашув иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида бўлажак мутахассисларнинг профессионал-коммуникатив (рус тилида) ҳамда рақамли компетенсияларини синхрон равишда шакллантиришни таъминлайди (компетенсиявий ёндашув); 
-панел маълумотлар модели асосида 2030-йилгача бўлган давр учун прогноз кўрсаткичлари  рақамли таълим моделлари (ДигCомпЕду, ТПАCК, САМР, ТДC, ИНТЕФ) таъсирини, шунингдек, иқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасаларида рус тилини ўқитишни рақамлаштириш шароитида рақамли компетенсиялар ривожланиши даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш учун  таълим сифати ҳамда самарадорлик кўрсатгичлари  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий иқтисодий  таълим муассасаларида  рус тилини чет тили сифатида ўқитишда рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича методологик ва амалий таклифларга асосланган тадқиқот натижалари таълим жараёни амалиётига жорий қилинди:
бакалавриатнинг «Рус тили» фани бўйича ўқув материалларини рақамли технологиялар ёрдамида ўзлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бакалавриат учун ўқув–методик таълим материалларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025 йил 08.10 санали № 02/ 17-4136 маълумотномаси). Натижада, ўқув курси мазмуни такомиллаштирилиб, масофавий таълим шароитида талабаларнинг тил ўрганишга бўлган мотивацияси ошди.
рақамли ўқув дастурлари асосида олий иқтисодий  таълим муассасаларида ўқув ахборотини ўзлаштиришнинг мазмуни (мотивацион, илмий–педагогик, таълимий) бўйича илмий хулосалар “Рақамли технологиялар орқали рус тилини ўқитиш” электрон методик қўлланмаси ишлаб чиқишда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 10.02. санали № ДГУ 33385 муаллифлик гувоҳномаси). Натижада, рус тилини чет тили сифатида ўқитишда талабаларнинг грамматик ва луғавий компетентлигини ривожлантириш даражаси яхшиланди.
Олий иқтисодий  таълим муассасаларида рақамли ўқув дастурларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш виртуал лабораторияларни ташкил этиш орқали инновацион педагогик фаолиятни такомиллаштириш учун илмий хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ахборот дастурларида қўлланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 27 апрел санали № 04–86–945 маълумотномаси). Натижада, рус тили ўқитувчилари Олий иқтисодий таълим муассасаларида рақамли ўқув дастурларини қўллаш методикасини ўзлаштириш имкониятига эга бўлди.
Олий иқтисодий  таълим муассасаларида ўқув фаолиятининг билиш, технологиявий, ижтимоий–коммуникатив ва рефлексив босқичларини ташкил этиш ва режалаштириш бўйича тавсиялар ОТ–Атех–2018–519 фундаментал лойиҳасини амалга оширишда ишлатилди – “Компютер симуляция моделлари асосида виртуал ресурслар учун веб–иловалар дастурий таъминотини ишлаб чиқиш” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 25.07 санали №218-116 маълумотномаси). Натижада, рус тилини чет тили сифатида ўқитишнинг шакллари, методлари тизимлаштирилиб, подкастинг механизмларини самарали қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва “Рус тили” элеcтрон дарслик ўқув жараёнига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 08.04 санали № 89/03/615 маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish