Назарова Саида Ахмеджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилида сўз бирикмаларининг лисоний қурилиши ва нутқий воқеланиши”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Fil282.
Илмий маслаҳатчи: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Мухаммедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Шахабитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Мадраҳимов Илҳомжон Собирович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги сўз бирикмалари лисоний қурилишини субстансиал лингвистика нуқтайи назаридан таҳлил қилиш ва сўз бирикмасининг нутқий воқеланиш имкониятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилшунослигида сўз бирикмалари субстансиал таҳлилига оид назарий-методологик ёндашувлар тизимлаштирилиб, сўз бирикмаларида синтактик алоқанинг икки ёқламалиги, бирикмаларнинг кенгайиши, сўз бирикмаларининг барча турларида икки аъзолиликнинг сақланиши асосланган;
сўз бирикмасининг шаклланишида сўзларга бирикиш ва бириктириш имкониятларини берувчи валентлик назарияси асосида тобе ва ҳоким мавқейидаги сўзларнинг боғланишини маъновий, шаклий, жойлашув омиллари таъминлаши, бу омиллар бирикиш усуллари, сўз бирикмасининг мантиқий-риёзий турлари ва ЛСҚларини белгилаши асослаб берилган;
лисоний парадигматик муносабатнинг сўз бирикмаси қурилишида акс этиши, СБЛСҚлари парадигмалари, ушбу парадигмаларнинг етакчи аъзолари, СБЛСҚлари муносабатида инвариантлик-вариантликнинг мавжудлиги, сўз бирикмаси лисоний иерархиясини ташкил этувчи синтактик инвариант ва вариант бирликлар аниқланган;
сўз бирикмалари муайян ЛСҚлар маҳсули сифатида нутқда тил соҳибларининг коммуникатив эҳтиёжи туфайли юзага келиши, нолисоний, хусусан, социал, миллий маданий омиллар таъсирида фаоллашуви ва нутқий хосланиши ўзбек тили услубий шаклларида кузатилган нутқий вариантлари орқали далилланган;
нутқ тизимида синтактик бирликларга хос номлаш вазифаси прагматик омиллар томонидан бошқарилиши ҳамда сўз бирикмаларининг прагматик хосланиши ва имкониятлари турли нутқ тузилмалари ва мулоқот шаклларида воқелашган СБЛСҚ ҳосилалари мисолида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги сўз бирикмаларининг лисоний қурилиши ва нутқий воқеланишини тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
лисоний парадигматик муносабатнинг сўз бирикмаси қурилишида акс этиши, СБЛСҚлари парадигмалари, ушбу парадигмаларнинг етакчи аъзолари, СБЛСҚлари муносабатида инвариантлик-вариантликнинг мавжудлиги, сўз бирикмаси лисоний иерархиясини ташкил этувчи синтактик инвариант ва вариант бирликлар аниқланиши билан боғлиқ хулосалардан ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши”, ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 26-декабрдаги 626/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари, монография, мақола, тезислар ва туркий тиллардаги матнларда нутқий бирликларнинг фарқлари, қурилиш моделлари тадқиқи сўз бирикмаларининг лисоний ва нутқий хусусиятларига оид янги илмий маълумотлар билан бойитилган;
сўз бирикмасининг шаклланишида сўзларга бирикиш ва бириктириш имкониятларини берувчи валентлик назарияси асосида тобе ва ҳоким мавқейидаги сўзларнинг боғланишини маъновий, шаклий, жойлашув омиллари таъминлаши, бу омиллар бирикиш усуллари, сўз бирикмасининг мантиқий-риёзий турлари ва ЛСҚларини белгилашига доир назарий фикрлардан ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада (2022-2024-й.) фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 7-декабрдаги 04/1-4362-сон маълумотномаси). Натижада сўз бирикмаси таркибидаги сўзларни лингвистик (морфологик) теглаш муаммоларини ечишда назарий асос сифатида хизмат қилган;
ўзбек тилшунослигида сўз бирикмалари субстансиал таҳлилига доир масалалар кенг ва атрофлича ёритилиб, сўз бирикмаларида синтактик алоқанинг икки ёқламалиги, бирикмаларнинг кенгайиши, сўз бирикмаларининг барча турларида икки аъзолиликнинг сақланиши, шунингдек, валентлик назарияси сўзларга бирикиш ва бириктириш имкониятларини бериши, тобе ва ҳоким мавқейидаги сўзлар маъновий, шаклий, жойлашув омиллари асосида боғланиши, бу омиллар бирикиш усуллари, сўз бирикмаси ЛСҚларини белгилаши асосланган хулосалардан 60230100 ‒ Филология ва ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили бакалавриат таълим йўналиши учун мўлжалланган “Ҳозирги ўзбек тили (Синтаксис)” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-232-рақамли гувоҳномаси; Бухоро давлат университетининг 2025-йил 13-ноябрдаги 02/7052-сон маълумотномаси). Натижа дарсликнинг такомиллашувига хизмат қилган;
сўз бирикмаси қурилишида лисоний парадигматик муносабатнинг акс этиши, СБЛСҚлари парадигмалари, ушбу парадигмаларнинг етакчи аъзолари, СБЛСҚлари муносабатида инвариантлик-вариантликнинг мавжудлиги, сўз бирикмаси лисоний иерархиясини ташкил этувчи синтактик инвариант ва вариант бирликлар билан боғлиқ назарий фикрлардан 60230100 –Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавриат таълим йўналиши учун мўлжалланган “Ўзбек тили синтаксиси” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2024-йил 11-ноябрдаги 711-42-рақамли гувоҳномаси; Бухоро давлат университетининг 2025-йил 13-ноябрдаги 02/7050-сонли маълумотномаси). Натижада дарсликда сўз бирикмасига оид назарий асослар мукаммаллашган;
нутқ тизимида синтактик бирликларга хос номлаш вазифаси прагматик омиллар томонидан бошқарилиши ҳамда сўз бирикмаларининг прагматик хосланиши ва имкониятлари турли нутқ тузилмалари ва мулоқот шаклларида воқелашган СБЛСҚ ҳосилалари мисолида исботланишига ҳамда сўз бирикмалари муайян ЛСҚлар маҳсули сифатида нутқда тил соҳибларининг коммуникатив эҳтиёжи туфайли юзага келиши, нолисоний, хусусан, социал, миллий маданий омиллар таъсирида фаоллашуви ва нутқий хосланиши ўзбек тили услубий шаклларида кузатилган нутқий вариантлари орқали далилланган назарий ва амалий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ҳузуридаги ёш ижодкорларнинг “Нилуфар” адабий тўгараги машғулотларини ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимининг 2025-йил 19-августдаги 12-сон маълумотномаси). Натижада адабий тўгарак машғулотларининг мазмуни поетик нутқда сўз бирикмалари бадиий тасвир ва ифода воситаларини ҳосил қилиши, нутқий, услубий хосланишига оид илмий далиллар билан бойитилган.