Усманов Иброхим Сабировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаеълон

I. Умумий қоидалар.   
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаким Термизий асарларининг фиқҳ илми ривожидаги ўрни” мавзусидаги, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Tar276
Илмий маслаҳатчи: Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги  Шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентлар: Мунавваров Зоҳидилло Иномхўжаевич, сиёсий фанлари доктори, профессор, Зиёдов Шовосил Юнусович, тарих фанлари доктори, профессор, Каримов Нодир Раҳмонқулович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳаким Термизийнинг ислом ҳуқуқи ривожига қўшган ҳиссасини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳли раъй ва аҳли ҳадис мунозаралари муҳитида шаклланиб, ИХ-Х асрларда тобора тугал кўриниш олиб бораётган фиқҳни маънавий-руҳий мазмун билан уйғунлаштириш мақсадида Ҳаким Термизий “таълил” (التعليل) ва “мақосид” (المقاصد) тушунчаларига асосланган махсус фиқҳий методология ишлаб чиққани далилланган;  
Ҳаким Термизий қарашлари заминида шаклланган “тасаввуфий фиқҳ” ғояси Абу Наср Саррожнинг “Лумаъ”, Абулқосим Қушайрийнинг “ар-Рисола”, Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Иҳё”, Муҳиддин ибн Арабийнинг “ал-Футуҳот”, Зоҳид Бухорийнинг “Маҳосин ал-ислом”, Валиюллоҳ Деҳлавийнинг “Ҳужжатуллоҳ ал-болиға” каби асарларида такомиллашиб, ислом ҳуқуқидаги “асрор аш-шариа” (أسرارالشريعة) йўналишига асос бўлгани аниқланган;
"Китоб ас-салот" Ҳаким Термизийнинг "ҳукмларнинг иллатлари" мавзусига бағишланган ҳамда муаллифнинг “ас-Салот ва мақосидуҳа” ва “Исбот ал-илал”идан мустақил асар бўлиб, унда таълил масалалари ҳамда амалий-татбиқий тафсилотларга кўпроқ урғу берилгани хулоса қилинган;
Ҳаким Термизийнинг ҳуқуқий герменевтик модели ҳуқуқнинг телеологик талқини ва амалий татбиқига таянган бўлиб, ислом ҳуқуқини қатъий тушунишга асосланган фақиҳларнинг юридик герменевтикасини тасаввуфий моҳият билан тўлдириш орқали тасаввуф ва фиқҳни боғлаш, натижада ислом ҳуқуқини фақиҳ ва суфийларнинг параллел талқинлари эмас, балки унинг ўзаро мутаносиб икки жиҳатини уйғунлаштиришни кўзда тутгани исботланган;
Мовароуннаҳр мақосидий анъаналари шаклланиши шароитида Ҳаким Термизий асарларида илк мақосидий тафаккур тамойиллари тизимлаштирилгани далилланиб, унинг классик “шариат мақсадлари” (مقاصد الشريعة) назариясигача бўлган босқичдаги ўрни белгиланган ҳамда Ҳаким Термизий ва Қаффол Шошийнинг мақосидий қарашлари қиёсланиб, Термизийда руҳий, завқий-ирфоний услуб устуворлиги, Шошийда эса расионаллик, реал воқеълик билан кўпроқ боғлиқлиги аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Ҳаким Термизий асарларининг фиқҳ илми ривожидаги ўрни” мавзусидаги фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация натижалари бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
аҳли раъй ва аҳли ҳадис мунозаралари муҳитида шаклланиб, ИХ-Х асрларда тобора тугал кўриниш олиб бораётган фиқҳни маънавий-руҳий мазмун билан тўлдириш мақсадида Ҳаким Термизий “таълил” (التعليل) ва “мақосид” (المقاصد) тушунчаларига асосланган махсус фиқҳий методология ишлаб чиққани ҳақидаги илмий хулоса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар ссенарийлари тайёрлаш ҳамда “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли энциклопедик китоб мазмунига сингдирилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 20-февралдаги 02/75-сонли далолатномаси). Мазкур хулоса ИХ-Х асрларда фиқҳ илми ривожида тасаввуф вакилларининг иштирокини кузатиш, уларнинг фақиҳлар билан муҳокамалар муҳитида ўз мавқеъларини ҳимоя қилиш жараёнларини кузатиш имкониятини берган;    
Ҳаким Термизий илмий мероси, унинг ислом илмлари, жумладан, фиқҳ илмига оид қарашлари бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маркази И-Ренессанс экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган. И.С.Усмановнинг диссертацияси ИХ асрдаги фиқҳ илмининг тасаввуф билан уйғунлашув жараёнлари таҳлилига бағишланган. Ҳаким Термизий қарашлари заминида шаклланган “тасаввуфий фиқҳ” ғояси Абулқосим Қушайрийнинг “ар-Рисола”, Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Иҳё”, Муҳиддин ибн Арабийнинг “ал-Футуҳот”, Зоҳид Бухорийнинг “Маҳосин ал-ислом”, Фазлуллоҳ Муҳаммад ибн Айюбнинг “ал-Фатово ас-суфийя”, Валиюллоҳ Деҳлавийнинг “Ҳужжатуллоҳ ал-болиға” каби асарларида ривожланиб, ислом ҳуқуқидаги “асрор аш-шариа” (أسرارالشريعة) йўналишига асос бўлгани ҳақидаги диссертация натижаларидан И-Ренессанс экспозициясидаги термизий алломалар илмий меросига бағишланган кўргазмада ҳамда “Ренессанс олимлари қомуси” китобида фойдаланилган (Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси марказининг 2026-йил 27-апрелдаги №05-14/200-сонли далолатномаси). Натижада диссертасияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ҳаким Термизий илмий мероси аҳамиятини очиб беришга хизмат қилиб, И-Ренессанс экспозицияси билан танишиш учун ташриф буюрадиган тарихчи, манбашунос, исломшунос мутахассислар учун ҳам муҳим аҳамият касб этган;
И.Усмановнинг диссертациясидаги "Китоб ас-салот" Ҳаким Термизийнинг "ҳукмларнинг иллатлари" мавзусига бағишланган ҳамда муаллифнинг “ас-Салот ва мақосидуҳа” ва “Исбот ал-илал”идан мустақил асар бўлиб, унда таълил масалалари ҳамда амалий-татбиқий тафсилотларга кўпроқ урғу берилгани ҳақидаги илмий хулосадан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти консепсиясини шакллантиришда, шунингдек, “Чаҳор китоб”, “Қалб ҳақида рисолалар”, “Намоз ва унинг мақсадлари” ва “Ақл ва ҳавойи нафс” каби манбаларни нашрга тайёрлашда, “Буюк Термизийлар” рукни остидаги “Ҳаким Термизий” номли халқчил рисолада, шунингдек, Марказнинг расмий сайти бўлмиш термизи.уз сайтидаги илмий мақолаларни тайёрлашда фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 12-майдаги 01-03-143-сонли далолатномаси). Тадқиқот натижалари Ҳаким Термизийнинг фиқҳий иллатлар бўйича қарашларини чуқурроқ тушуниш имконини берган;  
     Ҳаким Термизийнинг калом илмига оид қарашлари ҳанафий-мотуридийликка жуда яқин бўлгани ҳамда у илк ҳанафийлик ва мотуридийлик ақидаси ўртасида кўприк вазифасини ўтагани, Абу Мансур Мотуридий (853-944) ва Қаффол Шоший (ваф. 975) ҳам мақосид аш-шариага оид асарлар ёзганлари, Ҳаким Термизий ва Қаффол Шошийнинг мақосидий қарашлари муқоясаси Ҳаким Термизийда руҳий, завқий-ирфоний услуб устуворлиги, Шошийда эса расионаллик, реал воқеълик билан кўпроқ боғлиқлиги аниқлангани ҳамда Мовароуннаҳрдаги илк мақосидий анъаналар шаклланиш тенденсиялари ҳақидаги хулосалар “Мовароуннаҳрлик 10 буюк муфассир” ва “Мовароуннаҳрлик 10 буюк мутасаввиф” китобларида фойдаланилган, мазмуни сингдирилган, марказ сайтидаги мақолалар ёзишда истифода этилган. Диссертация асосида шаклланган хулоса ва тавсиялар ақида, калом ва тасаввуф илмлари ўртасидаги тарихий муносабатларни таҳлил қилиш имконини беради (Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 5-майдаги 01/108-сонли далолатномаси). Натижада мутахассислар ва китобхонларнинг алломаларимиз ҳаёти ва фаолияти, илмий мероси ва сунний мазҳабларнинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги тутган ўрни ҳақида янги маълумотлар олишларига хизмат қилган;
    Ҳаким Термизий илмий мероси, унинг ислом илмлари, жумладан, фиқҳ илмига оид қарашлари бўйича олинган хулосалар “Ўзбекистон тарихи” телеканали  томонидан термизий олимлар ҳамда Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Буюк термизийлар мероси” (21.08.2022) кўрсатувларини тайёрлашда бирламчи асос бўлиб хизмат қилган. Хусусан, Ҳаким Термизийнинг “шариат мақсадлари” мавзуси бўйича дастлабки муаллиф сифатида заруриёт, ҳожиёт ва таҳсиниёт ҳамда 5 тамойил (жон, дин, мол, насл, ақл) муҳофазаси бўйича фикрлари таҳлил қилинган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 26-феврал 01-33/130-сонли маълумотномаси). Мазкур кўрсатувлар халқимизни мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритган алломанинг илмий фаолияти, илмий салоҳияти ва мусулмон дунёсида ислом илмлари ривожида тутган ўрни ҳақидаги янги маълумотлардан хабардор бўлиш, тарихий билимларини ошириш ва аждодлар билан фахрланиш ва уларга муносиб авлод бўлиш туйғусини шаклланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish