Жавлиева Гуллола Абдураҳим қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистонда нотипик меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари”, 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Yu1950
Илмий раҳбар: Исмоилов Шуҳрат Абдусаминович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.03.
Расмий оппонентлар: Аминжанова Матлуба Ахмедовна, юридик фанлар доктори, профессор, Юлдашев Иқболжон Рахимович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нотипик меҳнат муносабатларини назарий-методологик ўрганиш, ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масофадан туриб ишловчи ходимнинг ҳамкорлик қилиш тартибида белгиланган вақтдан ташқари иш берувчининг телефон қўнғироқларига, электрон хатларига ва ҳар қандай шаклда амалга оширилган сўровларига ходимнинг жавоб бермаслик ҳуқуқи (Ригҳт то дисcоннеcт)  асослантирилган;
ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда аввалги иш жойи бўйича тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланиши ҳамда бу даврда меҳнат шартномасининг амал қилиши тўхтатиб турилиши  асослантирилган;
ауцтаффер томонидан қабул қилувчи ташкилотга юборилган ходимлар иш ҳақи ва меҳнат шароитлари худди шундай меҳнат вазифаларини бажарадиган ва бир хил малакага эга бўлган қабул қилувчи ташкилот ходимларининг иш ҳақи ва меҳнат шароитларидан паст (ёмон) бўлмаслиги кераклиги асослантирилган;
ауцтаффинг шартномаси бўйича қабул қилувчи ташкилотга юборилган ходим билан меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган ауцтаффернинг мажбуриятлари (иш ҳақи, меҳнат таътили тўлови, меҳнатга вақтинча қобилияцизлик бўйича нафақа, меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан боғлиқ тўловлар, меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги билан боғлиқ компенсация тўловлари, қонунчилик ҳужжатлари ва меҳнат шартномасига асосан ходимга тегишли бўлган бошқа тўловлар) тўғрисида қабул қилувчи ташкилотнинг субсидиар жавобгар бўлиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
масофадан туриб ишловчи ходимнинг ҳамкорлик қилиш тартибида белгиланган вақтдан ташқари иш берувчининг телефон қўнғироқларига, электрон хатларига ва ҳар қандай шаклда амалга оширилган сўровларига ходимнинг жавоб бермаслик ҳуқуқига оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-октябрдаги ЎРҚ–798-сон Қонуни билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг 460-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 29-декабрдаги  №3/дн-272-сон далолатномаси). Мазкур таклиф масофадан ишлаш шароитида ходимни иш вақтидан ташқарида ҳам иш берувчининг топшириқларини бажаришга мажбур қилиш амалиётини чеклаш орқали мажбурий меҳнатнинг яширин шакллари юзага келишига йўл қўймасликка хизмат қилган;
ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда аввалги иш жойи бўйича тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланиши ҳамда бу даврда меҳнат шартномасининг амал қилиши тўхтатиб турилишига оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-октябрдаги ЎРҚ–798-сон Қонуни билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг 147-моддаси биринчи қисми ҳамда 163-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 29-декабрдаги  №3/дн-272-сон далолатномаси). Бу таклиф ходимнинг бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилиши муносабати билан унинг асосий иш жойидаги меҳнат муносабатлари барқарорлигини сақлаб қолиш, асоссиз ишдан бўшатишнинг олдини олиш ҳамда меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий кафолатларнинг узлюксизлигини таъминлашга хизмат қилган;
ауцтаффер томонидан қабул қилувчи ташкилотга юборилган ходимлар иш ҳақи ва меҳнат шароитлари худди шундай меҳнат вазифаларини бажарадиган ва бир хил малакага эга бўлган қабул қилувчи ташкилот ходимларининг иш ҳақи ва меҳнат шароитларидан паст (ёмон) бўлмаслиги кераклиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 706-сонли қарори билан тасдиқланган Ауцтаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 18-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик департаментининг 2025-йил 26-декабрдаги 12-18-45-сон далолатномаси). Бу таклиф  меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш принципини таъминлашга хизмат қилган;
ауцтаффинг шартномаси бўйича қабул қилувчи ташкилотга юборилган ходим билан меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган ауцтаффернинг мажбуриятлари, шу жумладан: иш ҳақи, меҳнат таътили тўлови ва меҳнатга вақтинча қобилияцизлик бўйича нафақа, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин тўловлар; меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги билан боғлиқ компенсация тўловлар, қонунчилик ҳужжатлари ва меҳнат шартномасига асосан ходимга тегишли бўлган бошқа тўловлар тўғрисида қабул қилувчи ташкилот субсидиар жавобгарликни ўз зиммасига олишига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 706-сонли қарори билан тасдиқланган Ауцтаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг лл-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик департаментининг 2025-йил 26-декабрдаги 12-18-45-сон далолатномаси). Бу таклиф ауцтаффинг шартномаси доирасида юборилган ходимларнинг иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар бўйича ҳуқуқларини  таъминлаш, уларнинг меҳнатга ҳақ тўланмасдан қолишини хавфини камайтириш ҳамда ауцтаффер томонидан мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда ходимнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish