Раҳмонова Парвина Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Самарқанд тарихи” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar1692
Илмий раҳбар: Флориан Счwарз тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.09.01
Расмий оппонентлар: Нормуродова Гўзал Бекмуродовна, тарих фанлари доктори, профессор, Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аштархонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида Самарқандда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, илм-фан соҳалари ривожланиш тенденсияси ва унга таъсир кўрсатган омилларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Мусаххир ал-билод”, “Баҳр ул-асрор”, “Насомот ул-қудс мин ҳадойиқ ул- унс”, “Зубдат ул-мақомот”, “Тарихи саййид роқим” каби асарларни таҳлили асосида Боқи Муҳаммад Самарқанд ҳокимлиги даврида ўзининг ҳарбий ва дипломатик жиҳатлари билан атрофида кўплаб тарафдорларини йиға олгани натижасида Боғи шамол жангида ғалаба қозонгани, олий ҳокимиятга келгач, самарқандлик амалдорлар ва уламоларга суянгани хусусан, бош вазир (девонбеги) лавозимига Мирзо Ҳошим Самарқандийни тайинлагани исботланган.
Вали Муҳаммадхон тахтга ўтиргач марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун жиянлари – Самарқанд ҳокими Имомқули ва унинг укаси Надир Муҳаммадга қарши кураш олиб боргани, ҳал қилувчи Моғиён жанги Самарқандда бўлгани, жангда фойдаланилган қуроллар ва Самарқанд қалъасини эгаллашда қўлланилган ҳарбий тактика ҳамда бу жангда самарқандлик амалдорлар ва уламолар ҳам Имомқулини қўллаб-қувватлагани, жангдан сўнг уни тахтга ўтқазилгани “Имомқулинома”, “Баҳр ул-асрор”, Силсилат ас-салотин” каби манбалар асосида далилланган.
Боқи Муҳаммадхоннинг Самарқанд аркида 1604-йилда кўринишхона, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий хонақоҳида айвон ва гумбаз қуриши, Самарқанднинг Тўқай тим майдонида табиб Боқибий беморларни тўплаб, касалликларга даво бўлувчи дорилар тавсияномасини яратгани, Надир девонбеги, қози Соқий, аълам Муҳаммад Олим Сиддиқий каби мансабдорларнинг қурдирган мадрасаси учун вақфлар ажратгани, Хуржин мадрасаси қозилар тайёрлайдиган асосий олийгоҳ ҳисоблангани, Самарқанд ҳокими Абдулкаримбий замонида ҳар ҳафта талабалар мажлиси ўтказилиб, иқтидорлиларига инъом бериб турилгани аниқланган.
Аҳрорийлар хонадони вакилларининг аштархонийлар сулоласи даврида Самарқанд ижтимоий-маънавий ҳаётида муносиб ўринга эга бўлгани, Самарқанд шайх ул-исломи лавозимига фақат шу хонадон вакиллари тайинлангани, улар Боқи Муҳаммадхон замонида қозоқлар устидан ғалаба қозонишда кўмаклашгани, Имомқулихоннинг тахтни эгаллашига қатнашгани, Убайдуллоҳхон 1709-йил Самарқанддаги қўзғолонни бартараф этишда Хожа Абдурасул мададига таянгани далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Самарқанд тарихи мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Мусаххир ал-билод”, “Баҳр ул-асрор”, “Насомот-ул-қудс мин ҳадойиқ ул-унс”, “Зубдат ул-мақомот”, “Тарихи саййид роқим” каби асарларни таҳлили асосида Боқи Муҳаммад Самарқанд ҳокимлиги даврида ўзининг ҳарбий ва дипломатик жиҳатлари билан атрофида кўплаб тарафдорларини йиға олгани натижасида Боғи шамол жангида ғалаба қозонгани, олий ҳокимиятга келгач, самарқандлик амалдорлар ва уламоларга суянгани хусусан, бош вазир лавозимига Мирзо Ҳошим Самарқандийни тайинлагани каби илмий хулосалардан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети кенгашининг қарорига асосан нашр этилган “Ўзбекистон тарихи: Самарқанд тарихи” (Самарқанд: “Самарқанд давлат чет тиллари институти” нашриёти, 2023. – 332 б.) номли ўқув қўлланманинг 11-мавзусини шакллантиришда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2025-йил 10-октябрда берилган 10-5335-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар талабаларда Самарқанд тарихининг ХВИИ-ХВИИИ асрларда юз берган сиёсий ўзгаришларига доир билимларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилган.
Вали Муҳаммадхон тахтга ўтиргач, марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун жиянлари – Самарқанд ҳокими Имомқули ва унинг укаси Надир Муҳаммадга қарши кураш олиб боргани, ҳал қилувчи Моғиён жанги Самарқандда бўлгани, жангда фойдаланилган қуроллар ва Самарқанд қалъасини эгаллашда қўлланилган ҳарбий тактика ҳамда бу жангда самарқандлик амалдорлар ва уламолар ҳам Имомқулини қўллаб-қувватлагани, жангдан сўнг уни тахтга ўтқазилгани каби илмий янгиликлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Саёҳатнома” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси, 2025, 28-мартдаги 01-30/190-сонли маълумот-номаси). Натижалар Аштархонийлар даври ижтимоий-сиёсий ва маданий тарихига доир маълумотларнинг илмий асосланишига ёрдам берган.
Боқи Муҳаммадхоннинг Самарқанд аркида 1604-йилда кўринишхона, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий хонақоҳида айвон ва гумбаз қуриши, Самарқанднинг Тўқай тим майдонида табиб Боқибий беморларни тўплаб, касалликларга даво бўлувчи дорилар тавсияномасини яратгани каби илмий янгиликлардан “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси тизимидаги экспозицияларнинг экскурсия матнларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги, 2025-йил 21-апрелдаги 04-05/1505-сонли маълумотномаси). Натижалар Самарқанд тарихи тўғрисидаги янги хулосаларни оммалаштиришга хизмат қилган.
Аҳрорийлар хонадони вакилларининг аштархонийлар сулоласи даврида Самарқанд ижтимоий-маънавий ҳаётида муносиб ўринга эга бўлгани, Самарқанд шайх ул-исломи лавозимига фақат шу хонадон вакиллари тайинлангани, улар Боқи Муҳаммадхон замонида қозоқлар устидан ғалаба қозонишда кўмаклашгани, Имомқулихоннинг тахтни эгаллашига қатнашгани, Убайдуллоҳхон 1709-йил Самарқанддаги қўзғолонни бартараф этишда Аҳрорийлар оиласи вакили Хожа Абдурасул мададига таянгани каби илмий янгиликлардан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети кенгашининг қарорига асосан нашр этилган “Ўзбекистон тарихи: Самарқанд тарихи” (Самарқанд: “Самарқанд давлат чет тиллари институти” нашриёти, 2023. – 332 б.) номли ўқув қўлланманинг 11-мавзусини шакллантиришда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2025-йил 10-октабда берилган 10-5335-сонли маълумотномаси). Натижада Аштархонийлар сулоласи Самарқанд тарихи тўғрисидаги маълумотларни талабаларга етказишга, уларнинг тарихий билимларини бойитишга ёрдам берган.