Туев Фазлиддин Эркиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ташқи алоқалардаги иштироки тарихи (Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятлари мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигида.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Tar540
Илмий маслаҳатчи: Хаитов Шадмон Аҳмадович - тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аминова Азиза Марксовна - тарих фанлари доктори, доцент; Нуриддинов Эркин Зуҳриддинович - тарих фанлари доктори, профессор; Ишқуватов Валикул Турдиевичлар - тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991–2025-йилларда Ўзбекистоннинг ташқи алоқаларида Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларининг иштирокини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларининг Ўзбекистон ташқи алоқаларидаги иштирокида ўзига хос ҳудудий омиллар мавжудлиги, вилоятларнинг Зарафшон воҳаси ландшафтида жойлашганлиги (чўл воҳа, чўл дашт Бухоро ва Навоий вилоятлари, тоғ ва тоғ олди Самарқанд вилояти ҳудудда эканлиги), бу хусусиятлар халқаро муносабатларга киришишига ўз таъсирини кўрсатишини хориж мамлакатлари билан иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий алоқаларга киришиш имкониятлари кенг эканлиги, мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳамкорликнинг турли (чет эл инвестицияларини жалб этиш, саноат ва қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик корхоналари тармоғини яратиш ва ҳоказо) кўринишлари вужудга келганлиги аниқланган;
Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида ташқи алоқаларни ривожлантиришда уларнинг ҳудудий ва хўжалик имкониятларидан келиб чиқиб, экспорт боп ўсимликлар (Бухоро ва Навоий вилоятлари чўлларида ўсадиган систанхе, исириқ, равоч, коврак ва ҳоказолар) мева ва сабзавотлар (Самарқанд вилоятида узум ва олма, картошка, помидор ва ҳоказо), иссиқхонада етиштириладиган янги экин навлари кабиларни хорижга экспортини кўпайтириш республика иқтисодиётини мустаҳкамлашга хизмат қилиши асослантирилган;
Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан хизмат кўрсатиш ва туризм тармоқларида ҳамкорлик истиқболлари кенглиги айниқса тарихий обидалар ва маданий обектлар ҳамда ёдгорликларга бой бўлган Самарқанд, Бухоро вилоятларида туризм оқимларини янада юксалтириш, Навоий вилоятида чўл туризмини ривожлантириш, интеграция жараёнларини жадаллаштириш кутилган ижобий натижаларни бериши исботланган;
Самарқанд, Бухоро ва Навоий шаҳарлари хорижий алоқаларга киришишида ғарб ва шарқнинг ўнлаб шаҳарлари билан биродарлашуви, Жаҳон “Биродарлашган шаҳарлар Ассоциацияси”га аъзо эканлиги, шаҳарсозлик маданиятига илғор дунё тажрибасини ўзлаштириши борасидаги масалалар ҳамда музейлар фаолияти тизимли таҳлил этилиб, ташқи алоқаларда вилоятлардаги туман ва шаҳарларнинг иштироки, улар фаол алоқаларга киришишида айрим чўл ҳудудларининг (Навоий вилоятида Томди, Конимех туманлари, Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарлари, Бухоро вилоятида Қоровулбозор тумани ва ҳоказо), вилоят марказидан узоқ масофаларда жойлашганлиги, малакали ходимлар қўнимсизлиги ва бошқа сабаблар туфайли тўла имкониятларини ишга сола олмаётганлиги очиқланган;
Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари ижтимоий соҳаларда (таълим, тиббиёт, маиший хизмат кўрсатиш) хориж билан ҳамкорлик алоқаларида бой тажриба орттирганлиги, олий ўқув юртларига мактаб битирувчиларни ўқишга киришида етакчи ўринда туриши, таълим грантлари, хорижда таълим олувчилар сонининг ошиб бориши, тиббиётни замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланиши ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари жорий этилиши ва ҳоказо), маданий алоқаларда анъанавий халқаро анжуманларни ўтказишни (халқаро фестиваллар, маданият кунлари ва ҳоказо), кабилар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ташқи алоқалардаги иштироки тарихи (Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятлари мисолида)” мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларининг Ўзбекистон ташқи алоқаларидаги иштирокида ўзига хос ҳудудий омиллар мавжудлиги, вилоятларнинг Зарафшон воҳаси ландшафтида жойлашганлиги (чўл воҳа, чўл дашт Бухоро ва Навоий вилоятлари, тоғ ва тоғ олди Самарқанд вилояти ҳудудда эканлиги), бу хусусиятлар халқаро муносабатларга киришишига ўз таъсирини кўрсатишини хориж мамлакатлари билан иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий алоқаларга киришиш имкониятлари кенг эканлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг айрим дастурларини бажаришда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 22-октябрдаги 03-12-17-6133-сон маълумотномаси). Натижада, фестиваллар тўғрисида низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, давлат театрлари ва хорижий театрлар билан ижодий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, аҳолини жаҳоннинг энг намунали сара асарларидан баҳраманд этиш, театрлардаги ижодий ходимларни соҳанинг етук хорижий мутахассислари билан тажриба алмашиш ишларини ташкил этишга, такомиллаштиришга хизмат қилган.
Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан хизмат кўрсатиш ва туризм тармоқларида ҳамкорлик истиқболлари кенглиги айниқса тарихий обидалар ва маданий обектлар ҳамда ёдгорликларга бой бўлган Самарқанд, Бухоро вилоятларида туризм оқимларини янада юксалтириш, Навоий вилоятида чўл туризмини ривожлантириш, интеграция жараёнларини жадаллаштириш кутилган ижобий натижаларни бериши борасидаги маълумотлардан Туризм қўмитасининг йиллик йўл харитларида келтирилган маънавий тадбирларни ҳамда турли тарғибот-ташвиқот ишларни бажаришда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 20-октябрдаги 03-10-17-10813-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ўтказилган табирларни ва тарғибот-ташвиқот ишларини мазмунли ҳамда аҳолига тушунарли бўлишига хизмат қилди.
Самарқанд, Бухоро ва Навоий шаҳарлари хорижий алоқаларга киришишида ғарб ва шарқнинг ўнлаб шаҳарлари билан биродарлашуви, Жаҳон “Биродарлашган шаҳарлар Ассоциацияси”га аъзо эканлиги, шаҳарсозлик маданиятига илғор дунё тажрибасини ўзлаштириши борасидаги масалалар ҳамда миллий-маданий марказлар фаолияти тизимли таҳлил этилиб, ташқи алоқаларда вилоятлардаги туман ва шаҳарларнинг иштироки, улар фаол алоқаларга киришишида айрим чўл ҳудудларининг (Навоий вилоятида Томди, Конимех туманлари, Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарлари, Бухоро вилоятида Қоровулбозор тумани ва ҳоказо), вилоят марказидан узоқ масофаларда жойлашганлиги, малакали ходимлар қўнимсизлиги ва бошқа сабаблар туфайли тўла имкониятларини ишга сола олмаётганлиги ҳақидаги маълумотлардан Туризм қўмитасининг “2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш консепсияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 20-октябрдаги 03-10-17-10813-сон маълумотномаси). Натижада Нуротадаги (Навоий) “Чашма” зиёратгоҳи, Самарқандда “Имом Бухорий” ёдгорлик мажмуаси ва Бухоро вилоятидаги “Етти пир” зиёратгоҳлари билан боғлаган ҳолда “Туризм ҳалқаси” ҳамда “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган.
Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида ташқи алоқаларни ривожлантиришда уларнинг ҳудудий ва хўжалик имкониятларидан келиб чиқиб, экспорт боп ўсимликлар (Бухоро ва Навоий вилоятлари чўлларида ўсадиган систанхе, исириқ, равоч, коврак ва ҳоказолар) мева ва сабзавотлар (Самарқанд вилоятида узум ва олма, картошка, помидор ва ҳоказо), иссиқхонада етиштириладиган янги экин навлари кабиларни хорижга экспортини кўпайтириш республика иқтисодиётини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳақидаги маълумотларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телеканалида 2025-йил январ-сентябр ойлари давомида эфирга узатилган “Таҳлилнома” информацион дастури ҳамда “Ўзбекистон-умумий уйимиз”, “Тадбиркорлар телеклуби”, “Тараққиёт таянчи”, “Бизнес старт” каби ижтимоий-сиёсий-иқтисодий теледастурлар ва кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 Ижодий Бирлашмаси” давлат муассасаси 2025-йил 21-октябрдаги 05-09-1643-сон маълумотномаси). Натижада мустақиллик йилларида Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларининг географик жойлашуви ва иқтисодий салоҳияти уларнинг ташқи алоқаларда фаол иштирок этишига имкон яратиб, халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилган.
Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари ижтимоий соҳаларда (таълим, тиббиёт, маиший хизмат кўрсатиш) хориж билан ҳамкорлик алоқаларида бой тажриба орттирганлиги, олий ўқув юртларига мактаб битирувчиларни ўқишга киришида етакчи ўринда туриши, таълим грантлари, хорижда таълим олувчилар сонининг ошиб бориши, тиббиётни замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланиши ва мураккаб жарроҳлик аалиётлари жорий этилиши ва ҳоказо)га оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш консепсияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 28-октябрдаги 02-28/25824-сон маълумотномаси). Натижада, тиббиёт ва таълим соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тиббиёт муассасаларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, хорижий мутахассислар билан тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, аҳоли саломатлиги ва ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини юксалтиришда амалий аҳамият касб этади.