Муродов Ҳалим Салимовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда туризмнинг ривожланиш тарихи: Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари мисолида (1991-2024-йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигида
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Tar492
Илмий маслаҳатчи: Комилжон Раҳматович Раҳимов- тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович - тарих фанлари доктори, профессор; Матякубов Хамдам Хамиджанович - тарих фанлари доктори, доцент; Санобар Нурматовна Джураева - тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.     
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон озиқ-овқат ва енгил саноатларининг ривожланиши борасидаги иқтисодий 1991–2024-йиллар оралиғида Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари мисолида туризмнинг ривожланиш тарихини, шунингдек, давлат сиёсати, инфратузилма, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқаро ҳамкорлик йўналишларини илмий асосда комплекс таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда туризм ривожланиши тарихи илк бор Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари мисолида ҳудудий-локал, иқтисодий тарих ва ижтимоий-тарихий ёндашувлар асосида комплекс тарзда тадқиқ этилиб, мустақилликдан кейинги давр “туризмнинг қайта шаклланиш босқичи” (1991–2016) ҳамда “жадал модернизация ва халқаро интеграция босқичи” (2017–2024) каби икки тарихий даврга ажратилди ҳамда ушбу босқичларнинг давлат сиёсати, инфратузилма, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқаро ҳамкорлик билан ўзаро боғлиқлиги далиллантирилди;
мустақилликнинг дастлабки йилларида амал қилган қатъий виза, божхона ва чегара сиёсатининг Ўзбекистон туризми ривожига салбий таъсири тарихий-қиёсий метод асосида илк бор тизимли равишда очиб берилиб, ушбу сиёсатнинг мамлакатнинг халқаро туризм бозоридаги рақобатбардошлигини пасайтиргани, минтақавий туризм интеграциясини секинлаштиргани ҳамда хорижий туристлар оқимининг бошқа давлатларга йўналишига сабаб бўлгани илмий жиҳатдан асосланди, шунингдек, 2017-йилдан кейинги виза либераллашуви, электрон визалар ва рақамли хизматларнинг жорий этилиши туризм тараққиётининг янги босқичини бошлаб бергани исботланди;
Самарқанд шаҳри мисолида УНWТО, УНЕСCО, ИCЕСCО, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар билан олиб борилган ҳамкорлик натижасида туризм инфратузилмасининг халқаро стандартлар асосида модернизация қилиниши, хорижий меҳмонхона брендларининг жорий этилиши, тарихий-маданий мероснинг глобал миқёсда тарғиб қилиниши ҳамда шаҳарнинг Буюк Ипак йўли йўналишидаги йирик туристик марказга айланиш механизмлари илк бор асослантирилди;
Бухоро ва Хива шаҳарлари мисолида тарихий-маданий мерос обектлари, диний-меъморий ёдгорликлар ҳамда халқаро инфотурлар, медиалойиҳалар ва тарғибот дастурларининг туризм ривожига таъсири статистик ва қиёсий маълумотлар асосида тадқиқ этилиб, ушбу шаҳарларнинг халқаро туризм бренди сифатида шаклланиши, хорижий туристлар географиясининг кенгайиши ва туризм салоҳиятининг ошишида халқаро маркетинг ҳамда маданий дипломатиянинг муҳим омил экани исботланди;
Ўзбекистонда туризм ривожига таъсир қилувчи асосий омиллар комплекс тарзда таҳлил қилиниб, туризм инфратузилмасининг ҳудудлар бўйича номутаносиб ривожлангани, малакали кадрлар танқислиги, транспорт ва меҳмонхона хизматлари сифатидаги камчиликлар ҳамда халқаро реклама сустлиги соҳа тараққиётини чеклаб келгани илмий жиҳатдан асосланди, шу билан бирга рақамлаштириш, онлайн платформалар ва инновацион бошқарув тизимларининг жорий этилиши миллий туризмнинг замонавий ривожланиш босқичига ўтишини таъминлаган муҳим омил сифатида баҳоланиб, халқаро ҳамкорликнинг туризм самарадорлигига бевосита таʼсири илк бор аниқ статистик ва қиёсий таҳлиллар асосида исботланиб, хорижий туристлар географиясининг кенгайиши ва оқимининг кескин ўсиши (2017–2019-йилларда Германия, Япония ва Россия бозорларида 300–500%гача ўсиш) халқаро тарғибот, инфотурлар, медиалойиҳалар ва йирик тадбирларнинг таъсири натижаси эканлиги асослаб берилди;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистонда туризмнинг ривожланиши тарихи: Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари мисолида (1991–2024-йй.)” мавзусини таҳлил қилиш натижасида қууидагилар амалиуотга жориу қилинди:
Бухоро ва Хива шаҳарлари мисолида тарихий-маданий мерос обектлари, диний-меъморий ёдгорликлар ҳамда халқаро инфотурлар, медиалойиҳалар ва тарғибот дастурларининг туризм ривожига таъсири статистик ва қиёсий маълумотлар асосида тадқиқ этилиб, ушбу шаҳарларнинг халқаро туризм бренди сифатида шаклланиши, хорижий туристлар географиясининг кенгайиши ва туризм салоҳиятининг ошишида халқаро маркетинг ҳамда маданий дипломатиянинг муҳим омил экани ҳақидаги маълумотлар Бухоро вилояти туризм бошқармаси фаолиятида кенг қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси Бухоро вилояти туризм бошқармасининг 2026-йил 28-мартдаги 02-07/570-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро шаҳридаги туристик корхоналарда сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар сифати ошди, сайёҳлар оқими ва уларнинг турлар – саёҳатлардан хурсанд бўлди ҳамда Бухоро шаҳрининг халқаро туристик жозибадорлиги сезиларли даражада кучайди; 
мустақилликнинг дастлабки йилларида амал қилган қатъий виза, божхона ва чегара сиёсатининг Ўзбекистон туризми ривожига салбий таъсири тарихий-қиёсий метод асосида илк бор тизимли равишда очиб берилиб, ушбу сиёсатнинг мамлакатнинг халқаро туризм бозоридаги рақобатбардошлигини пасайтиргани, минтақавий туризм интеграциясини секинлаштиргани ҳамда хорижий туристлар оқимининг бошқа давлатларга йўналишига сабаб бўлгани илмий жиҳатдан асосланди, шунингдек, 2017-йилдан кейинги виза либераллашуви, электрон визалар ва рақамли хизматларнинг жорий этилиши туризм тараққиётининг янги босқичини бошлаб бергани борасидаги маълумотлардан Бухоро вилояти туризм бошқармаси фаолиятида кенг қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси Бухоро вилояти туризм бошқармасининг 2026-йил 28-мартдаги 02-07/570-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорийлантирилиши гид-ҳамроҳлар ва туризм ходимларининг малакасини ошириш, экскурсия хизматларини интерактив шаклга ўтказиш, музей ва тарихий обектларда қўшимча қулайликлар яратиш, замонавий технологиялар ва инновацион лойиҳаларни (жумладан, туристик хизматларни рақамлаштириш ва янги туристик маҳсулотлар яратиш) жорий этиш орқали туризм инфратузилмаси такомиллаштиришга хизмат қилди;
Самарқанд шаҳри мисолида УНWТО, УНЕСCО, ИCЕСCО, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар билан олиб борилган ҳамкорлик натижасида туризм инфратузилмасининг халқаро стандартлар асосида модернизация қилиниши, хорижий меҳмонхона брендларининг жорий этилиши, тарихий-маданий мероснинг глобал миқёсда тарғиб қилиниши ҳамда шаҳарнинг Буюк Ипак йўли йўналишидаги йирик туристик марказга айланиш механизмлари тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Боқий обидалар” ва “Экспедиция” кўрсатувларини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 31-мартдаги 01-33/209-сонли маълумотномаси). Натижада, соҳага оид янги илмий маълумот ва тавсиялар асосида телекўрсатувларнинг мазмун-моҳияти бойитилди, туризм ва маданий меросга оид материалларнинг илмий асосланганлиги таъминланди ҳамда кенг жамоатчиликка тарихий обидалар ва туризм салоҳияти ҳақида ишончли ва тизимли маълумотлар етказилди;
Ўзбекистонда туризм ривожига таъсир қилувчи асосий омиллар комплекс тарзда таҳлил қилиниб, туризм инфратузилмасининг ҳудудлар бўйича номутаносиб ривожлангани, малакали кадрлар танқислиги, транспорт ва меҳмонхона хизматлари сифатидаги камчиликлар ҳамда халқаро реклама сустлиги соҳа тараққиётини чеклаб келгани илмий жиҳатдан асосланди, шу билан бирга рақамлаштириш, онлайн платформалар ва инновацион бошқарув тизимларининг жорий этилиши миллий туризмнинг замонавий ривожланиш босқичига ўтишини таъминлаган муҳим омил сифатида баҳоланиб, халқаро ҳамкорликнинг туризм самарадорлигига бевосита таʼсири илк бор аниқ статистик ва қиёсий таҳлиллар асосида исботланиб, хорижий туристлар географиясининг кенгайиши ва оқимининг кескин ўсиши (2017–2019-йилларда Германия, Япония ва Россия бозорларида 300–500%гача ўсиш) халқаро тарғибот, инфотурлар, медиалойиҳалар ва йирик тадбирларнинг таъсири натижаси эканлиги тўғрисидаги маълумотлардан АЛМ-202403110240 – “Бухоро вилоятининг рекреацион-туристик харитасини ва янги туристик маршрутларни яратиш” номли амалий лойиҳани бажаришда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2026-йил 11-апрелдаги 01-2610-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг жорийланиши, лойиҳани мазмунли бажаришга ҳамда рекреацион обектлардан самарали фойдаланиш, туристик йўналишларни диверсификация қилиш ҳамда ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширишга хизмат қилди;
Ўзбекистонда туризм ривожланиши тарихи илк бор Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари мисолида ҳудудий-локал, иқтисодий тарих ва ижтимоий-тарихий ёндашувлар асосида комплекс тарзда тадқиқ этилиб, мустақилликдан кейинги давр “туризмнинг қайта шаклланиш босқичи” (1991–2016) ҳамда “жадал модернизация ва халқаро интеграция босқичи” (2017–2024) каби икки тарихий даврга ажратилди ҳамда ушбу босқичларнинг давлат сиёсати, инфратузилма, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқаро ҳамкорлик билан ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фаолиятида кенг қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 22-апрелдаги 04-05/1884-сонли маълумотномаси). Натижада, музей фаолиятида меҳмонларга хизмат кўрсатиш тизими ривожланишига, ҳудудий туризм инфратузилмасини баҳолаш, тарихий-маданий мерос обектларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларни тарғиб этишга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятини юзага чиқарди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish