Каримов Наврўзбек Абдуфаттоҳ ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Амир Ҳайдар даврида Бухоро амирлигидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий аҳвол (1800-1826 й.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1098.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холикулов Ахмаджон Боймахамматович тарих фанлар доктори, профессор; Матякубова Муборак Мадримовна тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлигидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий аҳволни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Манғитлар сулоласи давлат бошқаруви даврида Бухоро амирлигидаги сиёсий жараёнлар, Амир Ҳайдарнинг ҳаёти, унинг Қарши вилоятидаги ҳокимлик даври ҳамда Бухоро ҳукмдори сифатида 26 йиллик амирлик фаолияти, мамлакатда ўтказган турли ислоҳотлари очиб берилган; 
Амир Ҳайдарнинг мамлакатни сиёсий вазият кескинлашган даврда бошқарганлиги, унинг даврида Бухоро амирлигининг ички ва ташқи сиёсати, бир томондан ички мухолифат: укаси Динносир, иккинчи томондан ташқи душман: қўшнилари Хива ва Қўқон хонликларига қарши кураш олиб борганлиги ҳақида тарихий манбалар ва архив ҳужжатлари асосида далилланган;
Манғитлар сулоласининг давлат бошқаруви тарихи, амирликда марказий ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги иқтисодий алоқалар, қишлоқлардаги аҳвол ҳамда ер-сув муносабатлари, мамлакатда халқнинг турмуши ва ижтимоий муносабатлар ҳамда Бухоро амирлигидаги солиқ тизими Амир Ҳайдар хатлари ва тарихий манбалар асосида исботланган;
Амир Ҳайдар ҳукмронлик қилган даврда Бухорода илм-фан, хусусан, тарих ва ислом илмлари ривожлангани, амирнинг ўзи ҳам кўплаб мадрасалар қурдиргани, унинг  Истанбул, Кобул ва бошқа шаҳарлардан мадрасаларда дарс беришда фойдаланиладиган кўплаб қўлёзма китобларни олиб келтиртириб, улардан нусха кўчиртиргани хорижий давлатлардаги тарихий тадқиқотлар ҳамда Ўзбекистондаги архив ҳужжатлари асосида Амир Ҳайдар фаолияти очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амир Ҳайдар даврида Бухоро амирлигидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий аҳвол мавзусини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулосалар ва таклифлар асосида:
Манғитлар сулоласи давлат бошқаруви даврида Бухоро амирлигидаги сиёсий жараёнлар, Амир Ҳайдарнинг ҳаёти, унинг Қарши вилоятларидаги ҳокимлик даври ҳамда Бухоро ҳукмдори сифатида 26 йиллик амирлик фаолияти, мамлакатда ўтказган турли ислоҳотлари очиб берилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг  2025-йил 14-июлдаги 04-05/2823-сонли маълумотномаси). Ушбу маълумотлардан Амир Ҳайдарнинг мамлакат тахтига чиқиши, унинг ҳукмронлик даври ҳамда Бухоро амирлигининг ички ва ташқи сиёсий фаолиятига оид янги материаллардан музей фондини бойитишда фойдаланилган;
Амир Ҳайдарнинг мамлакатни сиёсий вазият кескинлашган даврда бошқарганлиги, унинг даврида Бухоро амирлигининг ички ва ташқи сиёсати, бир томондан ички мухолифат: укаси Динносир, иккинчи томондан ташқи душман: қўшнилари Хива ва Қўқон хонликларига қарши кураш олиб борганлиги ҳақида тарихий манбалар ва архив ҳужжатлари асосида далилланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 14-июлдаги 04-05/2823-сонли маълумотномаси). Ушбу маълумотлардан Бухоро давлат музей қўриқхонаси қўлёзмалар фонди, тарих илмий бўлими экспозицияларини янгиликлар билан бойитиш ва музей фаолиятида қўллаш учун фойдаланилган;
Манғитлар сулоласининг давлат бошқаруви тарихи, амирликда марказий ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги иқтисодий алоқалар, қишлоқлардаги аҳвол ҳамда ер-сув муносабатлари, мамлакатда халқнинг турмуши ва ижтимоий муносабатлар ва Бухоро амирлигидаги солиқ тизими Амир Ҳайдар хатлари ва тарихий манбалар асосида исботланганлиги ҳақидаги материаллардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01-33/658-сонли маълумотномаси). Ушбу олинган илмий натижалардан юртимиз тарихини таргʻиб қилиш, юртимиз аҳолисини тарихий билимларини ошириш, Оʻзбекистон тарихининг оʻрганилмаган саҳифаларини янги тадқиқ этилган илмий маʼлумотлар асосида очиб беришда фойдаланиш мумкин;
Амир Ҳайдар ҳукмронлик қилган даврда Бухорода илм-фан, хусусан, тарих ва ислом илмлари ривожлангани, амирнинг ўзи ҳам кўплаб мадрасалар қурдиргани, унинг  Истанбул, Кобул ва бошқа шаҳарлардан мадрасаларда дарс беришда фойдаланиладиган кўплаб қўлёзма китобларни олиб келтиртириб, улардан нусха кўчиртиргани хорижий давлатлардаги тарихий тадқиқотлар ҳамда Ўзбекистондаги архив ҳужжатлари асосида Амир Ҳайдар фаолияти очиб берилганлиги ҳақида янги маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01-33/658-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижалар Амир Ҳайдарнинг Бухородаги амирлик фаолияти, қўшни давлатлар билан муносабатларидаги хато ва камчилликлар, ташқи сиёсий алоқаларнинг йўлга қўйилиши, Амир Ҳайдарнинг сиёсий фаолиятидаги хато ва камчиликларни таҳлил қилиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish