Рустамова Муниса Тўлқин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари эмоционал интеллектини ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1171.
Илмий раҳбар: Нусратова Меҳринисо Бахшуллаевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Займетов Ҳусан Авасхонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент, Шеримбетова Замира Шалабаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчилари эмоционал интеллектини ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш орқали амалий тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг эмоционал интеллекти билингвалл муҳитда нутқ вазиятини тушуниш, мос тил воситаларини танлаш, нутқдаги субтекстни идрок этиш каби лингвопрагматик кўникмалар орқали намоён бўлишига асосланиб ҳиссий билимдонлик ва ўзгалар кечинмаларига сензитивликнинг таълим босқичларида дифференциал ривожланишига боғлиқ эканлиги аниқланган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг эмоционал интеллектини ривожлантиришда эмпатиянинг ҳиссий, рационал, интуитив каналанинг доминант эканлигига асосланиб педагогик мулоқотдаги вазиятда ҳиссий билимдонлик ва ўзини бошқариш кўникмаси орқали тил ва нутқ бирликларини адекват танлаш кўникмаси психологик детерминант сифатида далилланган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ўзини ўзи ва фаолиятини ташкиллаштириш қобилияти ҳиссий билимдонлик жараённи режалаштишришга, ўзини рағбатлантири ўзини устида ишлашга, ўзини назоарт қилиш бошқаларнинг кечинмаларига адекват муносабат қилишга олиб келганлиги туфайли эмоционал интеллектни ривожлантиришдаги вазиятни ҳиссий-рационал контекстда таҳлил қилиш кўникмаси билан боғлиқ психологик детерминант эканлиги аниқланган;
лингвал муҳит таъсирида тизимли рефлекция ҳиссий билимдонликни, интроспексия ўз эмоциясини бошқаришни, квазирефлекция эса эмпатияни оширишга сабаб бўлганлиги туфайли бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг эмоционал интеллекти рефлексив хусусиятларга боғлиқ ривожлантирилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилинганлиги. “Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари эмоционал интеллектини ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари”ни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг эмоционал интеллекти билингвалл муҳитда нутқ вазиятини тушуниш, мос тил воситаларини танлаш, нутқдаги субтекстни идрок этиш каби лингвопрагматик кўникмалар орқали намоён бўлишига асосланиб ҳиссий билимдонлик ва ўзгалар кечинмаларига сензитивликнинг таълим босқичларида дифференциал ривожланишига боғлиқ эканлиги аниқланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги ҲҲТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қуватлаш фонди томонидан эълон қилинган 2024-йил август ойидан 2025-йил май ойига қадар давом этган “Ҳуқуқни англаш – масъулият ҳиссини ривожлантиради” номли грант лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 14-мартдаги 11-05-1465/04- сонли маълумотномаси (Навоий вилояти “Ноила” ижтимоий кўмак ҳуқуқий тарғибот ва мониторинг марказининг 2026 йил 20-февралдаги 30-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг психологик хусусиятларига оид илмий манбаларни шакллантиришга хизмат қилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг эмоционал интеллектини ривожлантиришда эмпатиянинг ҳиссий, рационал, интуитив каналанинг доминант эканлигига асосланиб педагогик мулоқотдаги вазиятда ҳиссий билимдонлик ва ўзини бошқариш кўникмаси орқали тил ва нутқ бирликларини адекват танлаш кўникмаси психологик детерминант сифатида далилланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги ҲҲТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қуватлаш фонди томонидан эълон қилинган 2024-йил август ойидан 2025-йил май ойига қадар давом этган “Ҳуқуқни англаш – масъулият ҳиссини ривожлантиради” номли грант лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 14-мартдаги 11-05-1465/04-сонли маълумотномаси (Навоий вилояти “Ноила” ижтимоий кўмак ҳуқуқий тарғибот ва мониторинг марказининг 2026 йил 20-февралдаги 30-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг эмоционал интеллекти ривожланишига таъсир қилувчи психологик омиллар аниқланган даражаси шакллантирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ўзини ўзи ва фаолиятини ташкиллаштириш қобилияти ҳиссий билимдонлик жараённи режалаштишришга, ўзини рағбатлантири ўзини устида ишлашга, ўзини назоарт қилиш бошқаларнинг кечинмаларига адекват муносабат қилишга олиб келганлиги туфайли эмоционал интеллектни ривожлантиришдаги вазиятни ҳиссий-рационал контекстда таҳлил қилиш кўникмаси билан боғлиқ психологик детерминант эканлиги аниқланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги ҲҲТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қуватлаш фонди томонидан эълон қилинган 2024-йил август ойидан 2025-йил май ойига қадар давом этган “Ҳуқуқни англаш – масъулият ҳиссини ривожлантиради” номли грант лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 14-мартдаги 11-05-1465/04-сонли маълумотномаси (Навоий вилояти “Ноила” ижтимоий кўмак ҳуқуқий тарғибот ва мониторинг марказининг 2026 йил 20-февралдаги 30-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг эмоционал интеллекти ривожланишига таъсир қилувчи психологик омиллар аниқлаш самарадорлиги таʼминланган;
лингвал муҳит таъсирида тизимли рефлекция ҳиссий билимдонликни, интроспексия ўз эмоциясини бошқаришни, квазирефлекция эса эмпатияни оширишга сабаб бўлганлиги туфайли бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг эмоционал интеллекти рефлексив хусусиятларга боғлиқ ривожлантирилиши далилланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги ҲҲТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуватлаш фонди томонидан эълон қилинган 2024-йил август ойидан 2025-йил май ойига қадар давом этган “Ҳуқуқни англаш – масъулият ҳиссини ривожлантиради” номли грант лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 14-мартдаги 11-05-1465/04-сонли маълумотномаси (Навоий вилояти “Ноила” ижтимоий кўмак ҳуқуқий тарғибот ва мониторинг марказининг 2026-йил 20 февралдаги 30-сон маълумотномаси). Натижада, ОТМ талабаларининг чет тилини ўрганиш жараёнида эмоционал интеллект компонентларини натижадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish