Нуржонов Арслонбек Отаназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўспиринлар касб танлашида намоён бўладиган шахсий сифатларнинг психологик хусусиятлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/P1401.
Илмий раҳбар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Маъмун университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Кодиров Обид Сафарович психология фанлари доктори (DSc), профессор; Сагиндикова Наргиза Джубаткановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўспиринлар касб танлашида намоён бўладиган шахсий сифатларнинг психологик хусусиятларни эмпирик тадқиқ қилиш ва зарурий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўспиринлар касб танлашида намоён бўладиган шахсий сифатларнинг ифодаланишига кўра, уларда “экстраверсия”, “нейротизм-эмоционал турғунлик”, “янги тажрибаларга очиқлик”, “хайриҳоҳлик” каби индивидуал хусусиятларнинг касбий мойилликка таъсири туфайли кашфиётчилик, амалий ишларга қизиқиш, эстетик, экстремал турдаги фаолият ва иқтисодий режалаштириш каби сифатларнинг онтогенетик дифференциал тафовутланиши далилланган;
ўспиринларда касб танлашда индивидуал хусусиятларнинг намоён бўлишига кўра, уларда касбий идентификацияни шаклланган ўзига хослигининг интегратив стимули туфайли ота-она ссенарийси, маслаҳатга асосланган, конпенсацион, предметли ва эркин танловни амалга оширилишида ёшга боғлиқ фарқлар мавжудлиги исботланган;
ўспиринлар касб танлашида намоён бўладиган шахсий сифатларнинг ифодаланишига кўра, улардаги одамлар билан ишлаш, кашфиётчлик, амалиёт ишларига қизиқиш, эстетик, экстремал турдаги фаолият ва иқтисодий режалаштириш каби касбий мойиллик шахс сифатларининг темперамент типига аҳамиятли таъсири туфайли экстраверсия, эмоционаллик, виждонлилик, хайриҳоҳлик, нейротизм каби шахс хусусиятлари билан дифференциал корреляцион алоқадорликда эканлиги далилланган;
ўспиринлар касб танлашида шахсий сифатларнинг даражавий намоён бўлишида уларда одамлар билан ишлаш, амалиёт ишларига қизиқиш, иқтисодий режалаштиришга мойилликни баҳолашга имкон берувчи, хайрихоҳликни ривожлантирувчи дастурнинг қўлланилиши туфайли адекват касбий танловнинг амалга оширилиш кўникмаларини ривожлантириш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўспиринлар касб танлашида намоён бўладиган шахсий сифатларнинг ифодаланишига кўра, уларда “экстраверсия”, “невротизм-эмоционал турғунлик”, “янги тажрибаларга очиқлик” “хайриҳоҳлик” каби индивидуал хусусиятларнинг касбий мойилликка таъсири туфайли кашфиётчилик, амалий ишларга қизиқиш, эстетик, экстремал турдаги фаолият ва иқтисодий режалаштириш каби сифатларнинг онтогенетик дифференциал тафовутланиши далилланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026 йил 19-майдаги ПМ-107-сонли маълумотномаси). Натижада ўспиринлар касб танлашида шахсий сифатларни психологик хусусиятларнинг моҳиятини таҳлил қилиш имконияти яратилган;
Ўспиринларда касб танлашда индивидуал хусусиятларнинг намоён бўлишига кўра, уларда касбий идентификацияни шаклланган ўзига хослигининг интегратив стимули туфайли ота-она ссенарийси, маслаҳатга асосланган, конпенсацион, предметли ва эркин танловни амалга оширилишида ёшга боғлиқ фарқлар мавжудлиги исботланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Касб психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026 йил 19-майдаги ПМ-107-сонли маълумотномаси). Натижада, о ъспиринлар касб танлашида шахсий сифатларини психологик хусусиятларни ривожланишида шахсий сифатлари ва касбий танловларининг ўзаро боғлиқлиги очиб берилган;
Ўспиринлар касб танлашида намоён бўладиган шахсий сифатларнинг ифодаланишига кўра, улардаги одамлар билан ишлаш, кашфиётчилик, амалиёт ишларига қизиқиш, эстетик, экстремал турдаги фаолият ва иқтисодий режалаштириш каби касбий мойиллик шахс сифатларининг темперамент типига аҳамиятли таъсири туфайли экстраверсия, эмоционаллик, виждонлилик, хайриҳоҳлик, невротизим каби шахс хусусиятлари билан дифференциал корреляцион алоқадорликда эканлиги далилланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Умумий психодиагностика” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026 йил 19-майдаги ПМ-107-сонли маълумотномаси). Натижада ўспиринлар касб танлашида шахсий сифатларнинг аҳамияти аниқланиб, уларни ривожлантиришга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилган;
Ўспиринлар касб танлашида шахсий сифатларнинг даражавий намоён бўлишида уларда одамлар билан ишлаш, амалиёт ишларига қизиқиш, иқтисодий режалаштиришга мойилликни баҳолашга имкон берувчи, хайрихоҳликни ривожлантирувчи дастурнинг қўлланилиши туфайли уларда адекват касбий танловнинг амалга оширилиш кўникмаларини ривожлантириш исботланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Касб психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026 йил 19-майдаги ПМ-107-сонли маълумотномаси). Натижада ўспиринлар касб танлашида шахсий сифатларини психологик хусусиятларни ривожлантиришга хизмат қилувчи амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.