Асадова Ферузахон Джума кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экспериментал метаболик синдромда жигар морфологияси ва функсионал кўрсаткичларининг реактив ўзгаришлари ва уларнинг коррексияси” 14.00.02- Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Tib6207.
Илмий раҳбар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, 06/2025.27.12.Tib.17.05.
Расмий оппонентлар: Шатманов Суйнали Токтоназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал метаболик синдромда жигарнинг морфофунксионал ўзгаришлар динамикасини таҳлил қилиш ва таклиф этилган коррексия усулининг самарадорлигини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
экспериментал ҳайвонларда метаболик синдром шароитида жигарнинг морфофунксионал ўзгаришлари динамикаси замонавий тадқиқот усуллари ёрдамида илмий жиҳатдан асосланган;
метаболик синдромнинг давомийлигига қараб, иммуногистокимёвий ва лаборатор текширишлар ёрдамида жигарнинг функсионал бузилишлари билан морфологик ва морфометрик ўзгаришлар ўртасида коррелятсион боғлиқлик аниқланган;
экспериментал метаболик синдром шароитида коррексиянинг самарали усуллари ишлаб чиқилди ва уларнинг натижадорлиги илмий жиҳатдан асосланган;
жигарнинг функсионал бузилишларини бартараф этишда таклиф этилган коррексия усулларининг самарадорлиги морфологик, лаборатор ва иммуногистокимёвий тадқиқотлар орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Экспериментал метаболик синдром шароитида жигарни замонавий морфологик, иммуногистокимёвий ва лаборатор тадқиқот усуллари асосида қиёсий таҳлил қилиш натижаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: экспериментал ҳайвонларда метаболик синдром шароитида жигарнинг морфофунксионал ўзгаришлари динамикасини замонавий комплекс тадқиқот усуллари асосида асосланганлиги бўйича натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги №6-сон қарори билан тасдиқланган «Экспериментал метаболик синдромда жигар тузилмаларининг морфологик ўзгаришларини ўрганиш» ва «Метаболик синдром ва унинг коррексиясида жигар қон томирларининг морфологик хусусиятлари» номли услубий тавсиялар мазмунига киритилди ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига (2026 йил 20.02 даги №40ИЧ буйруқ), ҳамда Самарқанд вилояти академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий эндокринология тиббиёт маркази филиали амалиётига (2026 йил 23.02 даги №27-и буйруқ) жорий этилди. (Соғликни сақлаш вазирлиги қошидаги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 02 июндаги 09/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: экспериментал метаболик синдромда жигарнинг морфофунксионал реактив ўзгаришларини баҳолаш ва уларнинг қиёсий морфометрик кўрсаткичларини таҳлил қилиш жигар тўқимасининг структура-функсионал дезорганизатсиясининг эрта белгилари аниқланишига имкон берди, шунингдек уларнинг намоён бўлиш даражасини белгилаш оғир асоратлар - метаболик синдром билан боғлиқ юрак-қон томир ва эндокрин касалликларнинг ривожланиши ва авж олишини олдини олиш, ҳамда профилактик чора-тадбирлар ва метаболик бузилишларни нофармакологик коррексия қилиш ёндашувларини такомиллаштириш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: метаболик синдром фонида ривожланадиган жигарнинг морфофунксионал бузилишларини эрта аниқлаш ва асоратларни ўз вақтида олдини олиш даволаш-профилактика тадбирларининг самарадорлигини оширади, бу эса қиммат даволаш ва узоқ муддатли реабилитатсияга бўлган эҳтиёжни камайтиради, ҳамда соғлиқни сақлаш тизими бюджет маблағларидан ратсионал фойдаланишни таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: метаболик синдром давомийлигига қараб иммуногистокимёвий ва лаборатор тадқиқотлар ёрдамида жигарнинг морфологик ва морфометрик ўзгаришлари билан функсионал бузилишлари ўртасида коррелятсион боғлиқлик аниқланган ва ушбу натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги №6-сон қарори билан тасдиқланган «Экспериментал метаболик синдромда жигар тузилмаларининг морфологик ўзгаришларини ўрганиш» ва «Метаболик синдром ва унинг коррексиясида жигар қон томирларининг морфологик хусусиятлари» номли услубий тавсиялар мазмунига киритилди, ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига (2026 йил 20.02 даги №40ИЧ буйруқ) ва Самарқанд вилояти академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий эндокринология тиббиёт маркази филиали амалиётига (2026 йил 23.02 даги №27-и буйруқ) жорий этилди. (Соғликни сақлаш вазирлиги қошидаги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 02 июндаги 09/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: экспериментал метаболик синдромда жигар паренхимасида аниқланган морфофунксионал бузилишлар натижасида эрта диагностика қилиш ва коррексия чораларини ўз вақтида бошлаш имконияти яратилди, бу эса стеатогепатит, фиброз, юрак-қон томир ва эндокрин бузилишлар каби асоратларнинг ривожланиши ва оғирлашишини олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: иммуногистокимёвий усуллар ёрдамида жигарнинг асосий биомаркерларини аниқлаш метаболик синдромда морфофунксионал бузилишларни эрта аниқлаш имконини беради, бу эса асоратларни камайтириш ва даволаш ҳамда реабилитатсия харажатларини қисқартиришга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: экспериментал метаболик синдром шароитида коррексиянинг самарали усуллари ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг натижадорлиги илмий жиҳатдан асосланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги №6-сон қарори билан тасдиқланган «Экспериментал метаболик синдромда жигар тузилмаларининг морфологик ўзгаришларини ўрганиш» ва «Метаболик синдром ва унинг коррексиясида жигар қон томирларининг морфологик хусусиятлари» номли услубий тавсиялар мазмунига киритилди ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига (2026 йил 20.02 даги №40ИЧ буйруқ), ҳамда Самарқанд вилояти академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий эндокринология тиббиёт маркази филиали амалиётига (2026 йил 23.02 даги №27-и буйруқ) жорий этилди. (Соғликни сақлаш вазирлиги қошидаги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 02 июндаги 09/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган самарали коррексия усуллари нохуш асоратлар ривожланиши ва уларнинг оғирлашишини олдини олишга ёрдам беради, бу эса беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: жигар бузилишларини асосланган ва самарадорли нофармакологик усуллар орқали эрта коррексия қилиш қиммат даволаш ва узоқ муддатли реабилитатсияга бўлган эҳтиёжни камайтиради, бу эса бюджет маблағларини тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: метаболик синдром шароитида жигарнинг функсионал бузилишларини коррексия қилишда таклиф этилган усулларнинг самарадорлиги морфологик, лаборатор ва иммуногистокимёвий тадқиқотлар орқали асосланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026 йил 3 февралдаги №6-сон қарори билан тасдиқланган «Экспериментал метаболик синдромда жигар тузилмаларининг морфологик ўзгаришларини ўрганиш» ва «Метаболик синдром ва унинг коррексиясида жигар қон томирларининг морфологик хусусиятлари» номли услубий тавсиялар мазмунига киритилди ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига (2026 йил 20.02 даги №40ИЧ буйруқ), ҳамда Самарқанд вилояти академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий эндокринология тиббиёт маркази филиали амалиётига (2026 йил 23.02 даги №27-и буйруқ) жорий этилди. (Соғликни сақлаш вазирлиги қошидаги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 02 июндаги 09/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: самарали коррексия усуллари ва ёндашувларини қўллаш асоратларнинг олдини олиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: метаболик синдромда жигар морфофунксионал бузилишларини ўз вақтида коррексия қилиш ушбу беморларнинг аҳволини яхшилайди ва узоқ муддатли реабилитатсияга бўлган эҳтиёжни камайтиради, бу эса бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Экспериментал метаболик синдромда жигар морфологияси ва функсионал кўрсаткичларининг реактив ўзгаришлари ва уларнинг коррексияси» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгаш раисига  Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2026 йил 30 апрелдаги 6954-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish