Рузиқулова Амина Тотлибоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари бошқарув функсияларининг психологик механизмларини такомиллаштириш”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/P129.
Илмий маслаҳатчи: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Бафаев Муҳиддин Мухамматович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олий таълим муассасалари бошқарув функсияларининг психологик механизмларини такомиллаштириш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларидаги бошқарув функсияларининг психологик механизмларига кўра ижтимоий-психологик қонуниятлар ва лидерлик-мотивацион омилларга асосланиб бошқарув функсияларининг ролли-функсионал дифференциацияси, координация функсиясининг интегративлашган ва ташкил этиш функсиясининг эса марказий механизм сифатида лавозим иерархияси орқали шаклланиши далилланган;
олий таълим муассасалари бошқарув функсияларининг психологик механизмларига кўра бошқарувдаги қарор қабул қилиш услубларини масъулият ва ижрочанлик, мақсадга интилиш, лидерлик ва ташкилотчилик, вазифаларни тақсимлаш қобилияти, ишчанлик, меҳнацеварлик компетенсияларининг юқори бўғин раҳбарларида, ҳамда ўзини ўзи ривожлантиришнинг эса қуйи бўғин раҳбарларида доминант намоён бўлишига асосланиб, раҳбарнинг рол позицияси ва муаммоли вазиятлардаги хулқ-атвори бошқарув самарадорлигини белгиловчи ижтимоий-психологик омил эканлиги далилланган;
олий таълим муассасалари раҳбарларининг бошқарув функсияларини факторли таҳлилига кўра уларнинг лавозим иерархиясига боғлиқ устувор ва чекловчи омиллар тизимининг дифференциал таъсири туфайли юқори бошқарув бўғинида стратегик-ташкилий ва ижтимоий-интеллектуал лидерлик, ўрта бўғинда ташкилий-операцион ва ижтимоий-психологик компетентлик, қуйи бўғинда эса касбий-ташкилий, коммуникатив-ҳамкорлик лидерлиги ижтимоий хусусият таъсиридаги бевосита ижро-бошқарув фаолияти орқали намоён бўлиши асосланган;
бошқарув функсиялари структурасининг таҳлилига кўра раҳбарлик фаолиятида чекловчи психологик факторларнинг лавозим даражасига хос намоён бўлишига таъсир қилиши туфайли юқори бўғинда коммуникация фаоллигининг чекланганлиги ва психологик зўриқиш, ўрта бўғинда қарор қабул қилишда эҳтиёткорлик ва шубҳаланувчанлик, қуйи бўғинда эса стратегик бошқарувнинг чекланганлиги ҳамда иш юкламаси билан боғлиқ стресс омиллари бошқарув самарадорлигини чекловчи предиктор эканлиги аниқланган;
олий таълим муассасаларининг бошқарув самарадорлигини оширишда раҳбар ва бўлажак кадрларда психологик барқарорлик ҳамда бошқарув компетенсияларининг ривожланиши муҳимлигига асосланиб, психологик ва этномаданий ёндашувларни коуч механизмлари орқали тизимли моделлаштириш зарурлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Олий таълим муассасалари бошқарув функсияларининг психологик механизмларини такомиллаштириш” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларидаги бошқарув функсияларининг психологик механизмларига кўра ижтимоий-психологик қонуниятлар ва лидерлик-мотивацион омилларга асосланиб бошқарув функсияларининг ролли-функсионал дифференциацияси, координация функсиясининг интегративлашган ва ташкил этиш функсиясининг эса марказий механизм сифатида лавозим иерархияси орқали шаклланиши далилланганлиги ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-334-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология”, “Психокоррексия” модулларига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-334а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак кадрларнинг амалий жиҳатдан олий таълим муассасалари бошқарув функсияларининг психологик механизмларини такомиллаштириш бўйича касбий тайёргарлик даражасини оширишга эришилган;
олий таълим муассасалари бошқарув функсияларининг психологик механизмларига кўра бошқарувдаги қарор қабул қилиш услубларини масъулият ва ижрочанлик, мақсадга интилиш, лидерлик ва ташкилотчилик, вазифаларни тақсимлаш қобилияти, ишчанлик, меҳнацеварлик компетенсияларининг юқори бўғин раҳбарларида, ҳамда ўзини ўзи ривожлантиришнинг эса қуйи бўғин раҳбарларида доминант намоён бўлишига асосланиб, раҳбарнинг рол позицияси ва муаммоли вазиятлардаги хулқ-атвори бошқарув самарадорлигини белгиловчи ижтимоий-психологик омил эканлиги далилланганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-334-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-334а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак кадрлар ва психологларнинг олий таълим муассасаларида бошқарув функсияларининг самарадорлигини ошириш бўйича касбий тайёргарлик даражасини оширишга эришилган;
олий таълим муассасалари раҳбарларининг бошқарув функсияларини факторли таҳлилига кўра уларнинг лавозим иерархиясига боғлиқ устувор ва чекловчи омиллар тизимининг дифференциал таъсири туфайли юқори бошқарув бўғинида стратегик-ташкилий ва ижтимоий-интеллектуал лидерлик, ўрта бўғинда ташкилий-операцион ва ижтимоий-психологик компетентлик, қуйи бўғинда эса касбий-ташкилий, коммуникатив-ҳамкорлик лидерлиги ижтимоий хусусият таъсиридаги бевосита ижро-бошқарув фаолияти орқали намоён бўлиши асосланганлиги ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-334-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-334а-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг олий таълим муассасаларини бошқарув тизимида раҳбарлик лавозимларига тайёрланаётган шахсларнинг касбий ва психологик хусусиятларини баҳолаш, уларнинг стрессга чидамлилиги, мослашувчанлиги ва қарор қабул қилиш қобилиятларини аниқлашга оид билимларини ривожлантиришга эришилган;
бошқарув функсиялари структурасининг таҳлилига кўра раҳбарлик фаолиятида чекловчи психологик факторларнинг лавозим даражасига хос намоён бўлишига таъсир қилиши туфайли юқори бўғинда коммуникация фаоллигининг чекланганлиги ва психологик зўриқиш, ўрта бўғинда қарор қабул қилишда эҳтиёткорлик ва шубҳаланувчанлик, қуйи бўғинда эса стратегик бошқарувнинг чекланганлиги ҳамда иш юкламаси билан боғлиқ стресс омиллари бошқарув самарадорлигини чекловчи предиктор эканлиги аниқланганлиги ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-334-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология”, “Психокоррексия” модулларига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-334а-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг олий таълим муассасалари раҳбарларининг стратегик фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ҳамда психологик диагностика ва баҳолаш технологияларини бошқарув тизимига интеграция қилиш механизмлари мазмунан такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларининг бошқарув самарадорлигини оширишда раҳбар ва бўлажак кадрларда психологик барқарорлик ҳамда бошқарув компетенсияларининг ривожланиши муҳимлигига асосланиб, психологик ва этномаданий ёндашувларни коуч механизмлари орқали тизимли моделлаштириш зарурлиги далилланганлиги ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув - илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-334-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология”, “Психокоррексия” модулларига киритилган (Ўзбекистон Миллий Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-334а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психолог мутахассисларни тайёрлашда “Бошқарув психологияси”, “Психологик хизмат” ўқув фанлари мавзулари мазмуни такомиллаштирилган, фанлар дастурларида психологларнинг олий таълим муассасалари бошқарув функсияларининг психологик механизмларини такомиллаштириш ва ташкил этишга оид билимлари савиясини оширишга хизмат қилган.