Аминджонова Гулмира Каримжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гилос (Прунус авиум) ўсимлигини касаллантирувчи вирусни ажратиш, хусусиятларини ўрганиш ва унинг диагностикаси”, 03.00.04 - Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/В1156. 
Илмий раҳбар: Файзиев Вохид Бахрамович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.B.04.05. 
Расмий оппонентлар: Ахмедова Заҳро Рахматовна, биология фанлари доктори, профессор; Эшбоев Фарход Бакир ўғли, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти агроекологик шароитидан ОПВни ажратиш, биологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда молекуляр-генетик идентификацийлаш ва диагностика қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилояти агроекологик шароитида ўсувчи П. авиум ўсимлигидан ОПВ оқсил қобиғи (CП) синтезига жавобгар ген участкасини секвенс қилиш орқали “Пруне дwарф вирус - Узб2025” изоляти молекуляр идентификация қилинган ҳамда биоинформатик таҳлиллар асосида дунёнинг бошқа ҳудудларида тарқалган изолятлардан фарқланиши асосланган; 
“Пруне дwарф вирус - Узб2025” изолятининг CП генини энг яқин РефСеқ (НC_008038.1) ҳамда Чехиянинг ПДВ 6/54 изолятлари геноми билан қиёсий таҳлили 31 участкаларида нуқтали (Миссенсе) мутация мавжудлиги аниқланган, шундан Чехиянинг ПДВ 6/54 изолятига нисбатан олтита нуқтасида аминокислоталарнинг, хусусан аспарагин→изолейсинга (Н→И), пролин→серинга (П→С), аргинин→серинга (Р→С), валин→изолейсинга (В→И), гистидин→изолейсинга (Ҳ→И) ва аспартат кислота→аспарагинга (Д→Н) га алмашганлиги исботланган.
ЙССХ усули ёрдамида вируснинг гилос меваси таркибидаги муҳим биологик фаол моддаларга таъсири таҳлил қилинган ва Б2 витамини 2,7, Б5 витамини 2,0, C витамин 2,8, рутин миқдорин 5,5, Галл кислота миқдорини эса 1,5 баравар камайтириши аниқланган;
иммунологик (ИИД) усули ёрдамида ОПВнинг мамлакатимиз иқлим шаротида ўсувчи Роса cанина, Cонволвулус арвенсис, Трифолиум пратенсе каби янги резерватор ўсимликлари аниқланган. Шунингдек, тажриба шароитида индикатор ўсимлик сифатида Ченоподиум қуиноа аниқланиб, унда резерваторлик хусусияти мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Прунус авиум ўсимлигини касаллантирувчи вирусни ажратиш, хусусиятларини ўрганиш ва уларнинг диагностикаси бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
гилос (Прунус авиум Л.) ўсимлигини касаллантирувчи олхўри паканалиги вируси (ОПВ) нинг лаборатория шароитида тоза препарати олинган, вирусга спесифик бўлган юқори титрли зардоб тайёрланган ва яширин инфекция манбалари аниқлаган ҳамда Тошкент вилояти Паркент ва Пискент туманларидаги жами 10,0 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 2-июндаги 05/06/-04-302-сонли маълумотномаси). Натижада, боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида олхўри паканалиги вирусини эрта аниқлаш ва тарқалишини олдини олиш имконини берган.
Тошкент вилояти шароитида боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари майдонларида олхўри паканалиги вируси иккиёқлама иммунодиффузия (ИИД) усулида диагностика қилинган ва олхўри паканалиги вирусига юқори даражадаги титри аниқланган ва вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 2-июндаги 05/06/-04-302-сонли маълумотномаси). Натижада, боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларда олхўри паканалиги вирусига хос бўлган касалликларни аниқлаш ҳамда кенг масштабда тарқалишининг олдини олиш имконини берган;
ОПВ билан касалланган гилоснинг “Қора гилос”, “Жинетреед” ва “Зироат” навларининг меристематик тўқимасидан ин-витро усулида вирусдан холи экув материаллари олиш жараёнини назорат қилиш жараёнида академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти “Мевали экинлар биотехнологияси” лабораториясида вирусга тайёрланган спесифик зардоб жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 2-июндаги 05/06/-04-302-сонли маълумотномаси). Натижада, олхўри паканалиги вируси билан касалланган гилос ўсимликларидан ин-витро усули ёрдамида вирусдан холи гилос кўчатлари олиш имконини берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish