Қулдашева Маъмура Икромжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шаҳрихонсой ёйилмаси тупроқлари трансформацияси, унумдорлиги ва агрогеокимёвий хоссалари”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/В1658.
Илмий раҳбар: Мирзаев Улуғбек Бурхонович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.B.10.07.
Расмий оппонентлар: Холдаров Давронбек Мадаминович, биология фанлари доктори, доцент; Мансуров Шерали Сиддиқович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Шаҳрихонсой ёйилмаси суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг хоссаларини суғорма деҳқончилик таъсиридаги ўзгаришлари, унумдорлиги ҳамда геокимёвий хусусиятларини аниқлаш ҳамда тупроқлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шаҳрихонсой ёйилмаси ўтлоқи саз тупроқларининг суғорма деҳқончилик таъсирида трансформацияланиши, генетик қатламларда кечаётган ўзгаришлар динамикаси, табиий ва сунъий омиллар таъсирида гидроморфизм даражасининг кучайиши ҳамда ушбу жараёнларнинг юзага келиш механизми илмий асосланган;
тупроқлар ҳайдов ва ҳайдов ости қатламлари гранулометрик таркибининг майда қум ва йирик чанг фракциялари ортиши ҳисобига оғир қумоқ→ўрта қумоқ кўринишида трансформацияланганлиги ва қуруқ қолдиқ миқдорига кўра ҳам ўртача шўрланган даражадан шўрланмаган даражага трансформацияланаётганлиги аниқланган.
тадқиқ этилаётган ҳудуд тупроқларининг бошқа минтақалардаги аналогларига нисбатан фосфор ва калий билан таъминланганлик даражаси бўйича ўзига хослиги, шунингдек, кўмилган гумусли қатламларнинг мавжудлиги ва уларнинг гидроморф шароитда консервацияланиш хусусиятлари исботланган.
ўтлоқи саз тупроқлар кимёвий элементларнинг миграцияси, аккумуляцияси ва дифференциацияси “она жинс – тупроқ генетик қатлам” тизимида аниқланган.
тупроқларда ўрганилган бўз тупроқли минтақадаги гидроморф табиатли тупроқларга нисбатан Ау, На, Ба элементлари кам, Те, Зн, Сб элементлари миқдорлари кўплиги, чўл минтақаси ўтлоқи саз и нисбатан На, Ср кам, Фе, Cр, Cо элементларининг кўплиги аниқланган ҳамда Мо ва Зн элементлари бўйича 1:5000 масштабдаги рақамли хаританомалар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳрихонсой ёйилмаси тупроқлари эволюцияси, унумдорлиги ва агрогеокимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хўжаобод тумани “А.Набиев” массиви “Хабибулло чорбоғи” фермер хўжалигининг жами 33,7 гектар, Шаҳрихон тумани “Умаржон обод даласи” фермер хўжалигининг жами 83 гектар суғориладиган майдонларининг 1:10000 масштабли агрокимёвий хаританомалари ишлаб чиқилган ва жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 16 декабрдаги 05/05-04-934-бон маълумотномаси). Натижада фермер хўжалиги органик ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, минерал ўғитларни мақбул меёрларини белгилаш, фосфорли ва калийли ўғитларни табақалаштириб қўллаш муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилган;
суғориладиган ўтлоқи саз тупроқлар агрофизик, агрокимёвий ва мелиоратив хосса кўрсаткичлари натижалари Андижон вилоти “Хабибулло чорбоғи” фермер хўжалигининг жами 33,7 гектар ва “Умаржон обод даласи” фермер хўжалигининг жами 83 гектар суғориладиган майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 16-декабрдаги 05/05-04-934-бон маълумотномаси). Натижада ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва бу орқали тупроқлар унумдорлигини оширишда муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилган ҳамда хўжаликдаги олинаётган ҳосилдорликка нисбатан 3 сентнергача қўшимча ҳосил олишга эришилган;
Шаҳрихонсой конус ёйилмасида тарқалган суғориладиган гидроморф ўтлоқи саз тупроқлар геокимёвий кўрсаткичлари маълумотлари Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Андижон филиалида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 16-декабрдаги 05/05-04-934-бон маълумотномаси). Натижада, вилоят тупроқларини геокимёвий ва биогеокимёвий тавсифлаш, тупроқ-геокимёвий, тупроқ-экологик мониторинги ишларида фойдаланилиб, тупроқлардан оқилона фойдаланиш ва экологик соф маҳсулотлар олишда муҳим илмий асос сифатида хизмат қилмоқда.