Азимова Дилобархон Бердиали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида фонологик/фонетик сатҳ бирликлари парадигмаларини шакллантиришда белги градациясининг воқеланиши”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7321.
Илмий раҳбар: Зияев Авазжон Ихтиёрович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02.
Расмий оппонентлар: Ганиева Шодия Азизовна, филология фанлари доктори, профессор; Мирсанов Ғайбулла Холмуродович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги замон инглиз ва ўзбек тилларида лисоний белги градациясининг фонологик/фонетик сатҳ бирликлари парадигмаларини шакллантириши жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига айланиши қонунининг тилда қай тарзда акс этиши очиб берилиб, градациянинг унга ёндош ҳодисалардан бир хил тил ва нутқ бирликларидан фойдаланиши каби ўхшаш ва интенсивлик кучайтирилган маъно ифодалаши, градация эса белги намоён бўлишининг ўсиб ёки камайиб боришини ифодалаши каби фарқли томонлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида лисоний белги градациясининг фонемалар парадигмаларини шакллантиришда воқеланиши далилланиб, инглиз ва ўзбек тилларида белги градациясининг бўғин парадигмаларини шакллантиришнинг кучли-кучсизлик, чўзиқ-қисқалик каби белгига таяниш ҳолатлари асосланган;
лисоний белги градациясининг суперсегмент бирликлар ва уларнинг парадигмаларини шакллантириш ҳолатлари, қиёсланаётган тилларда лисоний белги градациясининг интонация ва унинг компонентларини шакллантиришнинг кучли-кучсизлик, баландлик-пастлик, чўзиқлик-қисқалик даражалари ҳолатлари далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида лисоний белги градациясининг урғу парадигмаларини шакллантириши ҳамда белги миқдорининг ортиши, камайиши асосида шаклланган фонемаларнинг нутқда коннотатив маъно ифодалаши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида белги градациясининг фонологик, фонетик сатҳ бирликлари парадигмалари шакллантиришини тадқиқ этиш жарайонида олинган натижалар асосида:
миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига айланиши қонунининг тилда қай тарзда акс этиши очиб берилиб, градациянинг унга ёндош ҳодисалардан бир хил тил ва нутқ бирликларидан фойдаланиши каби ўхшаш ва интенсивлик кучайтирилган маъно ифодалаши, градация эса белги намоён бўлишининг ўсиб ёки камайиб боришини ифодалаши каби фарқли томонлари аниқланганлиги, инглиз ва ўзбек тилларида лисоний белги градациясининг фонемалар парадигмаларини шакллантиришда воқеланиши далилланиб, инглиз ва ўзбек тилларида белги градациясининг бўғин парадигмаларини шакллантиришнинг кучли-кучсизлик, чўзиқ-қисқалик каби белгига таяниш ҳолатлари асосланганлиги каби хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 21-ноябрдаги 764/1-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда тадқиқ қилинган материаллар тилнинг фонетика/фонология йўналишида олиб борилган изланишларни бойитишда, хусусан, “Стилистика”, “Социолингвистика”, “Лингвокултурология”, “Синтаксис” фанларини ўқитишда манба сифатида асосланишига эришилган;
лисоний белги градациясининг суперсегмент бирликлар ва уларнинг парадигмаларини шакллантириш ҳолатлари, қиёсланаётган тилларда лисоний белги градациясининг интонация ва унинг компонентларини шакллантиришнинг кучли-кучсизлик, баландлик-пастлик, чўзиқлик-қисқалик даражалари ҳолатлари далилланганлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 21-ноябрдаги 765/1-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган далиллар, назарий фикр-мулоҳазалардан белги градациясининг фонологик, фонетик сатҳ бирликларини шакллантириши ўқувчиларининг дунёқарашини такомиллаштириш, уларнинг ижодий интерфаоллигини таъминлаш, медиа тадбирларни ташкил этиш, иллюстрацион тақдимот ўтказиш, машғулотларда инструментал-мотивацион, продуктив-фаолиятли комплекс ёндашувлардан фойдаланишга ҳамда интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришни олиб бориш борасида тавсиялар лойиҳа лисоний маданийатни шакллантириш методлари самарадорлигини оширишга, мавжуд дастурлар ва қўлланмаларнинг такомиллашувига хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида лисоний белги градациясининг урғу парадигмаларини шакллантириши ҳамда белги миқдорининг ортиши, камайиши асосида шаклланган фонемаларнинг нутқда коннотатив маъно ифодалаши асосланганлиги тўғрисидаги хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” номли эшиттиришларининг 2025-йил январ ва ноябр ойларидаги сонлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 14-ноябрдаги 05-09/1825-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва радиоешиттиришлар учун таййорланган материалларнинг мазмун-моҳийати мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойиган.