Саидназарова Гулшан Болта қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имом Исмоил ал-Бухорийнинг маънавий-ахлоқий қарашларидан педагогик жараёнда фойдаланиш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6180.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04.
Расмий оппонентлар: Избуллаева Гулчеҳра Валериевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Орипова Нодима Халиловна, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институте.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Имом Исмоил ал-Бухорийнинг маънавий-ахлоқий қарашларини ўрганиш, уларнинг тарбиявий ва педагогик аҳамиятини очиб бериш ҳамда уларни таълим-тарбия жараёнида самарали қўллаш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Имом Исмоил ал-Бухорий яшаган даврнинг ижтимоий-маънавий муҳити ва таълим-тарбия жараёнлари, у томонидан яратилган маънавий-маърифий, ахлоқий-эстетик ҳамда илмий-педагогик асарлар илмий таҳлил қилиниб, педагогик тамойиллар асосида тизимлаштирилган ва таълим-тарбия жараёнида қўллашнинг педагогик имкониятлари аниқлаштирилган;
Имом Бухорий асарларида ифодаланган таълим усуллари (эслаб қолиш, ёдлаш, савол-жавоб, муҳокама, ҳадис ривоят қилиш, тафсир ва маъруза) ҳамда маънавий-ахлоқий қарашлар (инсонпарварлик, бағрикенглик, иймон-эътиқод, гўзал одоб-ахлоқ, мустаҳкам ирода)нинг мазмун-моҳияти илмий-педагогик жиҳатдан такомиллаштирилган;
Имом Бухорий томонидан илгари сурилган маънавий ҳамда тарбиявий ғояларни шахсга йўналтирилган, компетенсиявий, рефлексив ёндашувларнинг дидактик, тарбиявий моҳиятини интеграциялаш асосида, таълим-тарбия жараёнида қўллашнинг шакл (интерфаол машғулотлар, мулоқотли семинарлар, ахлоқий тренинглар), метод (муаммоли ўқитиш, баҳс-мунозара, “ҳадисдан ҳаётга” технологияси) ва воситалари (ахлоқий мазмундаги электрон ресурслар, ҳадис асосидаги таълим модуллари, маънавий-рефлексив топшириқлар) такомиллаштирилган;
Имом Исмоил ал-Бухорийнинг маънавий-ахлоқий қарашларидан педагогик жараёнда фойдаланиш самарадорлиги унинг асарларида ифодаланган ахлоқий ғоялар ва тарбиявий тамойилларни таълим жараёнига интеграциялаш орқали методик қўлланмалар, тарбиявий дарс ишланмалари ҳамда интенсив технологияларни қўллашга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имом Исмоил ал-Бухорий яшаган даврдаги ижтимоий-маънавий муҳит, таълим-тарбия жараёнлари ҳамда у томонидан яратилган диний-маънавий, ахлоқий-эстетик ва илмий-педагогик асарлар таҳлилига оид илмий натижалар, ишлаб чиқилган хулосалар, таклиф ва тавсиялар асосида:
Имом Исмоил ал-Бухорий яшаган даврнинг ижтимоий-маънавий муҳити ва таълим-тарбия жараёнлари, у томонидан яратилган маънавий-маърифий, ахлоқий-эстетик ҳамда илмий-педагогик асарлар илмий таҳлил қилиниб, педагогик тамойиллар асосида тизимлаштирилилган ва таълим-тарбия жараёнида қўллашга доир илмий хулосалар “Тарбия фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 2-июлдаги 452-сонли буйруғига асосан берилган 452-63 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда Имом Бухорий мероси асосида маънавий тафаккур ва ахлоқий онгни ривожлантиришга оид машғулотлар самарадорлиги оширилган;
Имом Бухорий асарларида ифодаланган таълим усуллари (эслаб қолиш, ёдлаш, савол-жавоб, муҳокама, ҳадис ривоят қилиш, тафсир ва маъруза) ҳамда маънавий-ахлоқий қарашлар (инсонпарварлик, бағрикенглик, иймон-эътиқод, гўзал одоб-ахлоқ, мустаҳкам ирода)нинг мазмун-моҳияти илмий-педагогик жиҳатдан такомиллаштиришга оид таклиф ва хулосалар “Умумий педагогика ва психология” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 17-июндаги 02/01-01-227-сонли маълумотнома). Натижада, педагогик таълим йўналишидаги талабалар касбий-педагогик тайёргарлигини оширишга хизмат қилган;
Имом Бухорий томонидан илгари сурилган маънавий ҳамда тарбиявий ғояларни шахсга йўналтирилган, компетенсиявий, рефлексив ёндашувларнинг дидактик, тарбиявий моҳиятини интеграциялаш асосида, таълим-тарбия жараёнида қўллашнинг шакл (интерфаол машғулотлар, мулоқотли семинарлар, ахлоқий тренинглар), метод (муаммоли ўқитиш, баҳс-мунозара, “ҳадисдан ҳаётга” технологияси) ва воситалари (ахлоқий мазмундаги электрон ресурслар, ҳадис асосидаги таълим модуллари, маънавий-рефлексив топшириқлар)ни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган амалий ечимлардан “ПЗ-202005236-рақамли “Оила психологияси” фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” мавзусидаги инновацион-тадқиқот лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 3 -июлдаги 01-11-05/4241-сон маълумотномаси). Натижада таълим-тарбия жараёнида маънавий-ахлоқий қадриятларни сингдириш, Имом Бухорий ҳадисларидан самарали фойдаланиш, ёш авлодни ахлоқий баркамолликка йўналтириш, шунингдек, ўқитувчиларнинг тарбиявий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги таъминланган;
Имом Исмоил ал-Бухорийнинг маънавий-ахлоқий қарашларидан педагогик жараёнда фойдаланиш самарадорлиги унинг асарларида ифодаланган ахлоқий ғоялар ва тарбиявий тамойилларни таълим жараёнига интеграциялаш орқали методик қўлланмалар, тарбиявий дарс ишланмалари ҳамда интенсив технологияларни қўллашга оид илмий-амалий натижалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар ссенарийларини тайёрлаш ҳамда марказ томонидан (буюртма асосида) тайёрланган “Имом Бухорий таърифи” китобининг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 7-июлдаги 02/32-сон маълумотномаси). Натижада таълим-тарбия жараёнида маънавий-ахлоқий қадриятларни сингдириш, ёш авлодни баркамол инсон этиб тарбиялаш ҳамда педагогларнинг тарбиявий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.