Рустам Ҳасан Жиянқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нўхат (Cиcер ариетинум Л.) нинг қурғоқчиликка бардошли, оқсил миқдори юқори ва юқори махсулдор дастлабки манбаларни яратиш”, 06.01.05 – селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Qx1385
Илмий раҳбар: Мусирманов Дилшод Эсиргапович, қишлоқ хўжалиги фанлари боъйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.09.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Маматқул Абдурахмонович, қишлоқ хўжалиги фанлари боъйича фалсафа доктори, катта илмий ходим; Урозов Баҳриддин Омонович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Лалмикор майдонларда нўхатнинг жаҳон коллекцияси намуналаридан фойдаланиш асосида қурғоқчиликка чидамли, қимматли хўжалик белгиларига эга оқсил миқдори ҳамда маҳсулдорлиги юқори бошланғич манбаларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нўхатнинг Миллий генофондда мавжуд жаҳон коллекцияси ва ИCАРДА ҳалқаро илмий марказидан келтирилган 56 та нав намуналарини маҳаллий иқлим шароитда маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлиги юқори ашёлар танлаб олинган;
ўрганилалаётган нав намуналарини оқсил миқдори ҳамда қурғоқчиликка чидамлилигини лаборатория шароитида таҳлил қилинган;
нўхат нав ва тизмаларида баргдаги хлорофил ва фотосинтез фаоллик миқдори баҳоланган;
нўхат нав ва тизмаларини белги-хусусиятлари бўйича ўзаро боғлиқликлари аниқланган;
қимматли хўжалик белгилари бўйича нўхатнинг нав ва тизмаларида кластер таҳлиллари ўтказилган;
ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра нўхат нав ва намуналарида қурғоқчиликка чидамли, қимматли хўжалик белги - хусусиятларига эга бўлган ФЛИП13-84C, ФЛИП13-125C, ФЛИП13-126C, ФЛИП13-165C, ФЛИП13-264C, ФЛИП13-293C, ФЛИП13-344C, ФЛИП13-363C, ФЛИП13-370C, ФЛИП88-85C тизмалари бошланғич манбалар сифатида танлаб олинган ва селекция жараёнларига тадбиқ этиш учун илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нўхат (Cиcер ариетинум Л.) нинг қурғоқчиликка бардошли, оқсил миқдори ва махсулдорлиги юқори дастлабки манбаларни яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Нўхатнинг лалмикор майдонларда экиш учун қурғоқчиликка чидамли, оқсилга бой, ҳосилдорлиги юқори бўлган янги ФЛИП88-85C, ФЛИП13-125C, ФЛИП13-293C, ФЛИП13 -344C, ФЛИП13-126C, ФЛИП13-264C, ФЛИП13-165C, ФЛИП13-370C, ФЛИП93-93C, ФЛИП13-84C, ФЛИП13-363C тизмалар яратилган бўлиб, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтидаги Миллий генбанк (ноёб илмий объект) га, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига, Дон дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти ва Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтларига нўхат генетик ресурслари генеофондини бойитиш, ҳозирги ва келажак авлод учун кафолатли сақлаш мақсадида тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025- йил 19- май 05/05-03-196- сон маълумотномаси). Натижада ушбу нўхат тизмалари селекция жараёнида донорлар сифатида истиқболли янги навларни яратишда фойдаланилади;
Нўхатнинг ФЛИП88-85C, ФЛИП13-125C, ФЛИП13-293C, ФЛИП13-344C, ФЛИП13-126C, ФЛИП13-264C, ФЛИП13-165C, ФЛИП13-370C, ФЛИП93-93C, ФЛИП13-84C, ФЛИП13-363C тизмалари Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигида 2,2 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025- йил 19- май 05/05-03-196- сон маълумотномаси). Натижада хосилдорлик кўрсаткичи 5,7 с/га гача, андоза навга нисбатан 2-4,7 с/га қўшимча ҳосил олиниб, рентабеллик даражаси 64,8 фоизни ташкил этган;
Нўхат селекциясида тадқиқотлар давомида танлаб олинган ФЛИП13-84C, ФЛИП13 -125C, ФЛИП13-126C, ФЛИП13-165C тизмалар Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Ойқар ғалласи” фермер хўжалигига 2,4 гектарга, ушбу ҳудуддаги “Аброр Асқар” фермер хўжалиги дала майдонларида эса ФЛИП13-344C, ФЛИП13-363C, ФЛИП13-370C, ФЛИП88-85C тизмалари 1,5 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025- йил 19- май 05/05-03-196- сон маълумотномаси). Натижада Ғаллаорол туманидаги “Ойқар ғалласи” фермер хўжалигида ҳосилдорлик кўрсаткичи 5,8 с/га гача, андоза навга нисбатан 2-4,7 с/га қўшимча ҳосил олиниб рентабеллик даражаси 67,7 фоизни ташкил этган, “Аброр Асқар” фермер хўжалигида ҳосилдорлик кўрсаткичи 5,9 с/га гача, андоза навга нисбатан 1,1-3,4 с/га қўшимча ҳосил олиниб, рентабеллик даражаси 70,6 фоизни ташкил этган. Дон таркибидаги оқсил миқдор кўрсаткичи 25,8-26,6 фоизни ташкил этиб, андоза навга нисбатан 1,0-2,5 фоизгача юқори натижа берган.